Ikki elning tanti


ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШЕЪРИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШЕЪРИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Жўраева Манзура Аҳронқуловна 
адабиётшунослик кафедраси катта ўқитувчиси (PhD) 
Аннотация. Мақолада шоир шеърларининг ўзига хослиги, 
мавзулар ранг-баранглиги, образлар тасвири, шеърий санъатлар, халқ 
оғзаки ижоди ва паралеллизм масалалари ёритилган. 
Калит сўзлар. Мавзулар ранг-баранглиги, образ, детал, халқ оғзаки 
ижоди, паралеллизм. 


44 
Шеърият даврнинг акс садоси деган қараш кенг тарқалган. Унда 
муайян асос бор. Бироқ чинакам шеърият даврнинг акс садоси бўлиши 
билан баробар, унинг ўзи ҳам бутун бошли ўзига хос давр, бадиий олам 
яратишга қодирдир. Бундай шеърият одамларнинг дилидаги, тили 
учидаги гапларни айтиш, кўнгил розларини ифодалаш билан чекланмай, 
кўпяиликнинг хаёлига келмаган ўй-мушоҳадалар, фикр-туйғулар изҳори 
орқали қалбларни забт этиши, шеърхонларнинг ўзи яшаётган давр 
ҳодисалари ва муҳими, ўзи, қалби ҳақида билган-англаганларини
тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юбориши, бинобарин, 
кўнгилларга ғалаён солиши, ҳаётий жараёнларга кучли таъсир 
кўрсатиши мумкин.
Маълумки, шоирлар ўзининг бадиий дунёси билан бир-биридан 
фарқ қилади. Шоирлар у ёки бу сатрлари билан эмас, маънавий 
интеллектуал оламининг ранг-баранглиги ва теранглиги билан 
баҳоланадилар. Чинакам шоир китобининг илк саҳифасини очиш – бу 
тафаккур олами, туйғу-кечинмалар дунёси эшигини очиб кириш 
демакдир. Ибройим Юсупов ана шундай салоҳият эгаси. Поэтик 
оламини бунёд этиш йўлида қутлуғ самараларга эришаётган, бетакрор 
тафаккур китобининг ёруғ саҳифаларини яратиш бахтига мушарраф 
бўлган шоир.
Мен талашиб фазлу камол, 
Биров билан баслашмайман 
Тарихчига очтириб фол, 
Мозий учун баҳслашмайман. 
Мард Тўмарис –массагетнинг, 
“Қирқ қизлар”нинг урвоғиман 
Фарзандиман печенегнинг, 
Саҳро қорақалпоғиман. 
Шоир шеърлари ўзига хос услубда яратилган бўлиб, шеър 
халқчиллиги билан ажралиб туради. “Қорақалпоқ” шеъри орқали 
тарихнинг зарварақларини ўта содда тил билан куйлаган ижодкор. 
Шоир ўз тарихини келиб чиқиши халқ ривоятлари асосида тасвирлайди. 
Шу билан бирга халқ характерини ҳам ёритади. Қорақалпоқ халқига хос 
тантилик, ўжарлик ва халқнинг келиб чиқишини қуйидаги мисра орқали 
баён этади. 
Қора товон, қора фуқаро, 
Бобом ўжар киши бўлган. 
Кўнгли оқ, қалпоғи қора 
Ёв билан кўп иши бўлган. 
Ётганида отдан қулаб 


45 
Қонли жангда у бечора, 
Ўғли шундоқ қолмиш сўраб: 
“Бир васият, айт начора” 
Васият деб сўнгги дам у 
Шундоқ дермиш урвоғига. 
“Шир яланғоч қолсанг ҳамки 
Бек бўл, бола, қалпоғингга” 
Қорақалпоқ шундан бошлаб 
Қалпоқ билан туғилибди 
Замонларни ортга ташлаб, 
Қалпоқ очмай югурибди.
Кўринадики, Ибройим Юсупов Қорақалпоқ халқининг пайдо 
бўлишини халқ оғзаки ижодидаги ривоят асосида шеърга солади. 
Ибройим Юсуповнинг шеърияти мавзуларнинг ранг-баранглиги
образларнинг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг шеърларида 
табиат, ватан мадҳи, ёшлик, севги муҳаббат каби мавзулар етакчилик 
қилади. Буюк сиймо Алишер Навоий ҳамда шоира Зулфия, Пушкин, 
Бердақ каби шоирларга бағишлаб ёзган шеърларида талмеҳ, тажнис, 
тазод, истиора санъати муҳим ўрин тутади. Халқ оғзаки ижоди 
таъсирида “Халқ сўзлари” номли шеър ёзади. Бу шеър халқ 
афоризмларини куйга солгандек таассурот уйғотади. Шеърда мақол 
жанри фаол бўлиб, шоир шу шеърнинг ўзида 30 та мақол қўллаган. 
“Қаловини топсанг, қор ёнади. Эпсиз урсанг, болта синар. Меҳнатнинг 
таги роҳат. Қимирлаган қир ошар. Мард майдонда синалади. Гўнг 
қарғадан бургут бўлмас. Эшак ўзсам дейди отдан. Чумчуқ ўз кўнглига 
ботмон. Аҳмоқ айтар, доно тинглар” каби мақоллар асосида ўзбек 
шеъриятини яна бир янги усул билан бойитган. 
У она ватан, тарих, кечмиш сабоқлари, киндик қони тўкилган юрт, 
болалик хотиралари, ишқ-муҳаббат, ҳижрон изтироби, висол сурури 
ҳақида куйлайдими, бу фоний дунёдан бевақт кетган отасига, шоир 
оғаларига атаб марсиялар битадими- фақат ўзи ҳис этган, қалбидан 
кечган ҳис-туйғуларини қўшиққа солади; кутилмаган, фақат Ибройим 
Юсупов қаламигагина хос бетакрор ташбеҳлар ўз-ўзидан қуйилиб 
келади, халқ қўшиқларидан, қадим битиклардан ўтган мисралар ҳам 
худди шоирнинг ихтиросидек янграйди. 
Яна баҳор келдию тенгсиз, 
Оппоқ ғозлар келмайди қайтиб. 
Узоқлашар соҳилдан денгиз 
Кимларгадир лаънатлар айтиб 
Бир пайтлар ўзим ва азиз меҳмон 
Сузган кема ётар қирғоқда. 


46 
Шеър бир қарашда ижтимоий ҳаёт тасвирига ўхшаса-да, табиат 
тасвири инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқлик, Оролдан айрилаётган 
лирик қаҳрамон руҳияти тасвирланган. Оролнинг қуришини шундай 
тасвирламасдан шоир бадиийликка йўғриб, образлар тасвири, 
ўхшатишлар билан бойитиб берган. Ибройим Юсупов шеърлари шўх-
шодон ўйноқи мисралардангина яралгандай туюлади. Бироқ улар 
замирига разм солсангиз, ўша шўх-шодон, ўйноқи мисралар қанотида 
шоирнинг қалб туғёнлари, армон тўла аламли ўй-мушоҳадалари ёғлиб 
турганлигини кўрамиз.  
Дур тўлқинлар гувиллаб урмас, 
Ювмас энди бу қирғоқларни. 
Бунда бу ёш болалар кўрмас, 
Чағиллаган ҳур чорлоқларни.
Бу аламли нолишларни тинглаган инсон қалби дардга тўлиб ўзини 
қўярга жой тополмай қолади. Оролни қуриши фақат шоирнинг шу 
халқнинг дарди эмас, аксинча бутун дунёнинг дарди, афсус-надомати, 
оҳу зори бўлиши керак.
Шоир шеърларида насиҳатли ўринлар, таълим-тарбия масаласи 
ҳам учрайди. Шоир тўртликларининг кўп қисмини тарбия, насиҳат, 
маслаҳат каби мавзулар қамраб олган. 
Ишламаган бошни қийнаб терлама, 
Эшакка қолмасин ҳеч отнинг куни. 
Олма тушгани билан аҳмоқ каллага, 
Очила бермайди Ньютон қонуни 
Миллийлик, халқчиллик, тарихийлик сингари хусусиятлар 
шоирларимизнинг миллат ва ватан манфаатлари билан йўғрилган 
туйғулари, мушоҳадалари орқали аёнлашаётир. Шоирнинг бош мақсади, 
яъни, бадиий сўзнинг фусункор соҳиби сифатидаги мавқеи қаддини 
ростлаган. Хусусан, кўнгилларни маърифатли қилиш, кўнгилларни 
ҳикматга йўғриш ва шу тариқа онгларни, туйғуларни тарбиялаш, 
руҳиятни поклаш, одамни ва жамиятни маънан камол топтириш унинг 
бош эътиқоди. Сиёсатлашмаган, мафкуралашмаган бадиий тафаккур 
ўзининг азалий ва абадий ўзанига қайтди. Ибройим Юсупов шерияти 
поэтик тафаккур самаралари миллий истиқлол мафкурасининг 
маънавий асосларини мустаҳкамлашга йўналтирилган эзгу моҳияти 
билан қадрлидир. 
Адабиётлар рўйхати 
1. Юсупов И. Қоратол. Шеърлар ва достонлар.Ғ. Ғулом номидаги адабиёт 
ва санъат нашриёти. Тошкент. 1988 йил 
3. Улуғов А.Адабиётшунослик назарияси. Мумтоз сўз. Тошкент -2018. 
4. Жўраева М. Ҳозирги адабий жараён. Ўқув қўлланма. Фарғона – 2021.


47 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling