Ikki elning tanti
ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ЛИРИКАСИДА МИЛЛИЙЛИК
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар
ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ЛИРИКАСИДА МИЛЛИЙЛИК
Абдуғопир ҚОСИМОВ, ФарДУ профессори, ф.ф.д. Аннотация: Мақолада Ибройим Юсупов лирикасида қорақалпоқ халқининг миллий ўзига хосликлари, тарихи ва кундалик турмуши тасвиридаги муҳим жиҳатлар таҳлилга тортилган. Таянч сўз ва иборалар: Ибройим Юсупов, қорақалпоқ шеърияти, миллий руҳ, мавзулар кўлами, шеърлар. Қорақалпоқ халқининг суюкли фарзанди Ибройим Юсупов (1929- 2008) ижоди нафақат миллий адабиётда, балки туркий халқлар адабиётида ҳам ўз ўрнига эга ҳисобланади. Бу моҳир сўз санъаткори қорақалпоқ шеъриятида Жиян Жиров, Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ, Ўтеш шоирлар бошлаб берган, Аяпберген Мусаев, Аббос Добилов, Содиқ Нуримбетов, Тиловберган Жумамуродов, Жўлмирза Оймирзаевлар давом эттирган халқчил анъаналарни муносиб давом эттирди. “Шоир 19 қорақалпоқ шеъриятини янги довонларга олиб чиқди ва шу унутилмас хизматларига яраша халқнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди” 1 . Шу боис унинг номи замонамизнинг забардаст адиб ва шоирлари қаторидан ўрин олди. Ибройим Юсупов лирикаси қорақалпоқ халқининг кундалик турмуши ва тарихий тақдири билан чамбарчас боғланиб кетган миллий руҳ, миллий буёқларнинг ажойиб жозибаси билан ажралиб туради. Бир ёғим сув, бир ёғим чўл бўлмаса, Жаннат қуриб берсанг ҳам мен бормайман. Гул ва ёвшан ҳиди анқиб турмаса, Ул ерда мен қорақалпоқ бўлмайман. Боболарининг термалари каби Ибройим Юсуповнинг шеърияти бутун ўқ томирлари билан қорақалпоқ заминига кириб боради. Халқнинг тарихий тақдири, қувончлари ва қайғу-ҳасратлари, мураккаб кураш саҳифаларига бой, нозик романтик пафосга, ватанпарварлик туйғуси билан йўғрилган шеърлар шоир ижодининг юксак мавқеини белгилаб беради. Қайда юрсам соғинтирар, Она юртим томонлари, Хаёлимда саҳар—саҳар, Эсар Жайҳун шамоллари, Атиргул териб чўллардан, Гулирайхон чаманзордан, Бизнинг бул гўзал эллардан Эсар Жойҳун шамоллари. Ибройим Юсуповнинг “Аёз қалъа”, “Қўбиз”, “Оссурийлар”, “Нўғойларга”, “Қорақалпоқ ҳақида сўз” каби шеърларида ота- боболарнинг аянчли, оғир тақдири, уларнинг сарсон-саргардонликлари турмуш қийинчиликлари туфайли азоб-уқубатда ўтган ҳаёти сатрларга жо қилинган. Шоир ижодида қорақалпоқ халқига хос бўлган хусусиятлар – кенг феъл, пок кўнгил, меҳмондўстлик, соддалик, ҳалоллик, мардлик, сабрлилик сингари фазилатлар “Туғилган юрт”, “Овул, овул!”, “Чўгирма”, “Кўк тоғидаги ўйлар” сингари шеърларида маҳорат билан тасвирланади: Бизда сўз бор: меҳмон – ризқу баракот, Қўноқ кутиш – зийнати ҳар одамнинг. Агар уйга беш кун меҳмон келмаса, Чойи қўнмас менинг мунис онамнинг. 1 Алламбергенов К. Мангу булоқ // Жаҳон адабиёти, 2009, № 6, Б. 13. 20 Қорақалпоқ халқининг минг йиллар мобайнида шаклланиб келган миллий урф-одатлари, маросимлари, удумлари шоир шеърлари орқали мангуга муҳрланганигига амин бўламиз. Шумлик қилса, сир олдирар боладай, Кўнгилчанлик бўпти дея қўяман. Аммо унинг кенг жазира даладай Мард ва одил, кенг феълини суяман. И.Юсупов шеърларида мавзулар кўлами кенг ва ранг-баранг. Унда халқлар дўстлиги, муҳаббат, ҳаёт доноликлари сингари мавзулар қаторида она юрт тасвирига бағишланган шеърлар муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, у қорақалпоқ халқининг миллий хусусият ва белгиларини, унинг руҳини, дунёқарашидаги ўзига хосликларини шу қадар теран ва гўзал ифодалаганки, натижада бу ифодалар тор доирадан чиқиб, умуминсоний ҳодисаларнинг узвий бир бўлаги сифатида англанади. Шу маънода таниқли мунаққид И.Ғафуров таъкидлаганидек, унинг лирикасини қорақалпоқнинг жаҳонга ва жаҳоннинг қорақалпоққа қаратилган тиниқ ойнаси дейиш мумкин. Адабиётлар: 1. Алламбергенов К. Мангу булоқ // Жаҳон адабиёти, 2009, № 6, Б. 13. 2. Ғафуров И. Халқ қалбининг теран томирлари / Ибройим Юсупов. Раҳмат сенга, замоним. Тошкент, 1979, 3-8-бет. 3. www.ziyonet .com Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling