Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал)
Download 90.7 Kb.
|
Beton to`ldiruvchilar texnologiyasi
1-Масала. Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал). №1 ва №2 қумларнинг элакдаги айрим қолдиқлари миқдори, %. 1-жадвал
Тўла қолдиқлар миқдори ва қумнинг йириклик модули Мй аниқлансин, шунингдек қумнинг ишлатишга яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилсин. 2-масала. Қуйдагилар берилган: Қумнинг ўйма (тўкма) зичлиги ρm=1520 кг/м3; хақиқий зинчлиги ρ=2630 кг/м3. Шу қум намунасининг нам холдаги массаси m1=500 г ва қуритилган холдаги массаси m2=480 г. Қумнинг ғоваклиги ва намлиги аниқлансин. 3-масала. Қумниннг қуруқ холдаги ўйма зинчлиги ρm=1530 кг/м3, нам холда 1200 кг/м3 бўлса, қумни 10% намланганда ҳажм ўзгариши аниқлансин. 4-масала. Қумнинг қуруқ ҳолдаги ўйма зичлиги ρm=1500 кг/м3, нам холдаги зичликлари эса 1200 ва 1220 кг/м3 тенг. Қумнинг намликлари 3 ва 8% бўлганда ҳажмининг ўзгариши хисоблансин. 5-масала. Юқоридаги 1-масалада берилган № 1 қумнинг донадор таркиби бўйича (1-жадвал) унинг ўртача йириклиги ва солиштирма юзаси хисоблансин. 6-масала. Икки хил шағалнинг донадор таркиби қуйида берилган (2-жадвал) №1 ва №2 таркибли шағалларнинг ғалвирдаги айрим қолдиқлармиқдори, % 2-жадвал.
Тўла қолдиқлар миқдори аниқлансин ва шағалнинг ишлатишига яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилсин. 7-масала. Қуйидагилар берилган шағалнинг ўйма зинчлиги ρm=1770 кг/м3, хақиқий зинчлиги ρ=1750 кг/м3. Шу шағал намунасининг нам холдаги массаси m1=2.6кг, қуритилгандан сўнг m2=2.48 кг. Шағалнинг ғоваклиги (доналари орасидаги бўшлиғи) ва намлиги аниқлансин. 8-масала. Кварц қуми хамда гранитли шағалда таркиби 1:2:3,5 нисбатда тайёрланган ва сув-цемент нисбати С/Ц=0,52 бўлган бетон қоришмасининг стандарт конус чўкмаси таркиби 1:2 нисбатда тайёрланган ва сув-цемент нисбати С/Ц=0,43 бўлган қоришманинг стандарт конус чўкмаси билан бир хил бўлади. Стандарт намуналарни 28 кундан кейин синаб кўрилганда бетон мустахкамлиги Rв=43,2 МПа тенг бўлган. Цемент активлиги Rц=56,0 МПа. Шағалнинг сув талабчанлиги ва мустахкамлик коэффициенти аниқлансин. 9-масала. Қуйидагилар берилган: қумнинг хақиқий зичлиги ρқ = 2600 кг/м3, шағалнинг хақиқий зичлиги ρщ = 2650 кг/м3, уйма зичлиги ρщm=1700кг/м3. Тўлдирувчиларнинг зич аралашмасини танлаш учун қум ва шағалнинг массаси бўйича оптимал нисбати аниқлансин. Шағал доналарининг силжишини тавсифловчи коэффициент қиймати α=1,1 тенг (меьёрий бетон қоришмаси учун). 10-масала. Қуйидагилар берилган: чақиқтошнинг уйма зичлиги ρm=1500кг/м3, ўртача зичлиги ρўр=2600кг/м3, хақиқий зичлиги ρ=2700кг/м3. Чақиқтош доналарининг оралиқ бўшлиғи чақиқтош тайёрланган дастлабки тошнинг ғоваклиги, чақиқтошнинг умумий бўшлиқ (ғоваклик), шунингдек 1м3 чақиқтошдаги тош хажми ва унинг абсолют зич холдаги хажми аниқлансин. Download 90.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling