Клиник кўриниши. Крупозли зотилжам тўсатдан ўткир бошланади.
Шикояти. Хасталик қалтираш ва тана ҳароратининг кўта рилиши (39-40° гача), ҳансириш билан кузатилади. Нафас олганда, аксирганда, йўталганда зарарланган кўкрак қафа сида оғриқ кучаяди. Йўтал аввалига қуруқ, кейин ёпишқоқ, кийин ажралувчи балғам кўчиши билан кузатилади, сўнгра у зангсимон тусга киради. Балғам кўчиши 4-6 кун давом этади. Ўпка тўқимасининг зарарланиш даражасига боғлиқ холда интоксикақия белгилари (дармонсизлик, умумий ло хаслик, кўп терлаш, кучли бош оғриғи, иштаҳа йўқоли ши, кўнгил айниши, қусиш, уйқунинг бузилиши, алахси раш) вужудга келади.
Кўздан кечирганда - бемор аҳволи орир, юз териси, лунжи соҳасида (симпатик нерв шикастланиши туфайли) қизарган, бурун ва лаб бурмаларига учуқ тошган. Бемор орриқни камайтириш учун кўпинча шикастланган томонда ётади. Нафас олишда бурун қанотлари қатнашади, кўкрак қафаси ҳаракати ўпканинг зарарланган томонида орқада қолади. Бу ҳолат патологик жараёнга плевранинг жалб этилиши билан изоҳланади. Беморнинг нафас олиши тез лашади, юзаки, чунки чуқур нафас олинганда оғриқ ку чаяди.
Крупоз зотилжамида асосий ўзгаришлар нафас аъзола ри, юрак, қон томир ва нерв тизимларида кузатилади. Касаллик клиник 3 босқичда кечади.
Хасталикнинг бошланғич даври - патанатомияда қуйи лиш даврига тўғри келади.
а. Пайпаслаганда овоз титрашининг кучайиши аниқланади.
б. Перкуссияда - бўғиқроқ тимпаник товуш эшитилади.
в. Аускултақияда - ўпка тўқимаси эластиклиги ва алвеола деворлари таранглашишининг пасайиши, ҳамда алвеола лар ичида яллиғланиш экссудати тўпланиши туфайли ве зикуляр нафас сусайган.
г. Нафас олиш чўққисида бошланғич крепитация (сгерitaciо iпduх). содир бўлади.
д. Плевра варақаларининг ишқаланиш шовқини эшитилади.
Касалликнинг шаклланган (авж олган) даври паталого анатолик қизил ва кулранг босқичига мос келади.
а. Пайпаслаганда ўпканинг зарарланган соҳасида товуш титраши кучаяди.
б. Перкуссияда бўғиқ товуш ифодаланган (яққоллашган).
в. Аускултацияда - ўпка тўқимаси зичлашганлигини кўрса тувчи бронх нафаси эшитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |