Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 112.5 Kb.
|
5.Utkir revmatik isitma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аускултацияда
- (2) Ревматикли эндокардит
- Ревматикли
(1) Ревматикли миокардит нинг клиник белгилари.
а. Хансираш - енгил, кўпинча харакатда сезилади. б. Кардиалгия - юрак соҳасида давомли кучсиз санчили, ёки симилловчи оғриқлар безовта қилади. Оғриқ ҳеч қаерга тарқалмайди. в. Тахикардия - юрак ўйнаши, харакатда тезлашади. г. Кардиомегалия - Перкуссияда юрак чегарасининг ўзгариши аниқланмайди. Рентгенографияда кўп холларда юрак чегараларининг чапга, кам холларда диффузли кенгайиши кузатилади. д. Аускултацияда юрак товушлари, айниқса юрак учида I тон сусайган (бўғиқлашган), гохида III, яна кам ҳолда IV товуш эшитилиши аниқланади. Юрак чўққисида ва митрал копкоги соҳасида мушакли майин систолик шовқин эшитилади. е. Артерия босими меъёрда. Пульс юмшоқ, кичкина, гохида тахикардия кузатилади. ж. ЭКГда Р тишчаси ва (QRS комплексининг кенгайиши, яссиланиши, РQ оралиғининг узайганлиги, Т тишчасининг икки даврлиги ва пастга қараганлиги аниқланади. (2) Ревматикли эндокардит белгилари. а. Юрак чўққисида митрал қопқоғи етишмовчилиги ривожланиши натижасида дағал, барқарор систолик шовқин эшитилади. У бемор холати ўзгарганда ёки жисмоний зўриқишдан сўнг кучаяди ва қўлтиқ ости соҳасига йўналади. б. Ўпка артериясида II тон кучаяди. в. Юрак чўодисида митрал қопқоғи тешиги торайиши (стенози) оқибатида диастолик шовқин эшитилади. Ревматикли перикардит ревматизмда кам кузатилади, асосан болаларда ва ёшларда учрайди. Перикардит ёки экссудативли бўлади. • ҚУРУҚ перикардит а. Юрак соҳасида доимий оғриқ б. Тўш суягининг чап қирғоғида перикарднинг ишқаланиш шовқини эшитилади. в. ЭКГ - касаллик бошида 8.Т оралиғи тепага кўтарилади, кейинчалик изоэлектрик чизиғига қайтади. Т тишчаси манфий ёки икки фазали. 2. Экссудатли перикардит - қуруқ перикардитнинг ри-вожланиш давоми ҳисобланади ва юрак халтачасида се-роз-фиброзли суюқлиқ йиғилади. а. Юрак соҳасидаги оғриқ йўқолади. б. Кучайиб борувчи хансираш пайдо бўлади. в. Экссудат миқдори кўп бўлса юрак соҳаси бўртиб чиқади, қовурға оралиғи яссиланади, чўзди уриши пайпасланмайди. г. Перкуссияда юрак чегаралари ҳар томонга кенгаяди. д. Аускултацияда юрак товушлари ва шовқинлари эшитилмайди. е. ЭКГ - қуруқ перикардитдек, QRS комплекси волтажи пасайган. ж. УТД - юрак халтачасида экссудат борлигини тасдиқлайди. Download 112.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling