Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
(5) Физиотерапия муолажалари
Download 109.5 Kb.
|
20.Glomerulonefrit
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10. Профилактикаси.
- Б. Ярим ўткир гломерулонефрит
- 1. Этиологияси
- 2. Патогенези.
- 3. Клиник кўриниши.
(5) Физиотерапия муолажалари: бел соҳасига (элект-рик иситқич, саллгокс лампаси кунига 2 марта 30-40 дак;ик;адан, индуктотермия, дециметрли ва сантиметр-ли тўлқин ҳам УВЧ-ультра юк;ори тезликдаги терапия).
10. Профилактикаси. а. ўткир юқумли касалликлардан сақланиш ва уларни ўз вақтида даволаш. б. ўчоқли инфекцияларни бартараф қилиш. в. давомли ва кучли совуқ таъсиридан сақлаш. г. аллергик касалликларга чалинган беморларга, эмлаш ман қилинади. Б. Ярим ўткир гломерулонефрит (хатарли экстракапилляр-ли) нефротик ва гипертензия синдромларининг тез рмвож-ланиши, жадаллашувли кечиши, буйрак етишмовчилиги-нинг барвақт (бир неча хафтадан бир неча ойгача) вужудга келиши ва ўлим оқибати билан (1 йилгача) ифодаланади. Хусусан 15-30 ёшларда учрайди. 1. Этиологияси - тўлиқ аниқланмаган. а. Стрептококк инфекцияси. б. Дори-дармонларни ўзлаштира олмасликка жавоб ре-акцияси сифатида. в. геморрагик капилляротоксикоз оқибати сифатида. г. Вирусли инфекциялар. д. Бактериал эндокардит. е. Системли қизил бўрича. ж. Кимёвий моддалар таъсири. з. Номаълум этиологияли хатарли идиопатик нефрит. 2. Патогенези. Ярим ўткир гломерулонефритнинг стреп-тококк касалликларидан кейин вужудга келиши ёки бир-ламчи (илгариги касалларсиз) бўлишига нисбатан унинг 2 тури тафовут қилинади: (а) ўткир стрептоккдан сўнгги гломерулонефритнинг ха-тарли тури сифатида баҳоланади; (б) аутоиммун касаллиги сифатида. 3. Клиник кўриниши. Кўп ҳолларда хасталик шиш, ги-пертензия ва сийдик синдромлари билан кескин бошала-нади. Салмовдор протеинурия энг кўп ифдаланган. Акса-рият бу ҳолат плевра ва перикард бўшлиқларига суюқлик йирилиши билан кузатилади. Диурез камайган, сийдикнинг нисбий зичлиги юқори, гематурия кўп. Сийдик чўкмасида эритроцитлардан ташқари ҳар хил миқдорда лейкоцит-лар, цилиндрлар ва липоидлар топилади. Артерия босими тезда кўтарилади. Қонда оқсил миқдори камаяди, холес-терин ва лейкоцитлар эса - кўпаяди.ЭЧТ-тезлашади. Ўткир ва зўрайган сурункали нефритдан фарқи, ярим ўткир ту-рида клиника ва лаборатория белгилари камаймайди, тез-да жадаллашади. Протеинурия, шишлар ва гипертензия қатъий кучаяди. Буйракнинг концентрацион қобилияти па-саяди, гипо сўнгра изостенурия ривожланади. Қон зардо-бида сийдикчил ва креатин миқдори кескин ортади. Азоте-мия билан бир вақтда анемия ҳам ривожланади. Артерия босимининг кўтарилиши юракнинг гипертрофиясига ва ди-латациясига, ,юрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келади. Download 109.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling