Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 109.5 Kb.
|
20.Glomerulonefrit
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Кечиши.
- 5. Ташхиси.
- 6. Қиёсий ташхиси. а. Хафақон касаллиги
(5) Гематурия тури - муттасил талайгина ва саботли ге-матурия, кўпинча макрогематурия, бир озгина протеи-нурия билан ифодаланади; шиш ва гипертензия куза-тилмайди. Сурункали нефритнинг гематурия кўриниши ташхиси гематурияга сабабчи бўладиган бошқа касаллик-лар (буйрак ва сийдик пуфаги ўсмаси, буйрак инфарк-ти, буйрак тош касаллиги, нефроптоз ва ҳоказо) инкор этилгандагина қўйилади.
4. Кечиши. Сурункали гломерулонефрит кечишида 2 бос-қич тафовут қилинади: а. буйрак компенсацияси боскичи - азот ажратиш фао-лияти сақланган, сийдик белгилари яққол кўриниб тура-ди; б. буйрак декомпенсацияси босқичи - азот ажратиш фао-лиятининг етишмовчилиги вужудга келади. Бу босқичда сийдик белгилари кам ифодаланиши мумкин, шиш озги-на, артерия гипертензияси, ҳамда полиурия билан бирга гипостенурия кузатилади, азотемик уремия, яъни икки-ламчи буйрак бужмайиши ривожланиши билан якунла-нади. 5. Ташхиси. Агар бемор илгари ўткир нефрит ўтказган бўлса, ҳамда сурункали нефритнинг ҳамма клиник манза-раси явдол ифодаланса, ташхис қўйиш қийин эмас. Лекин сурункали нефрит яширин кечса ёки гипертонияли тури бўлса, ташхисни аниқлаш бир оз мушкуллашади. 6. Қиёсий ташхиси. а. Хафақон касаллиги билан солиштирганда сийдик бел-гиларининг артерия гипертензияси ривожланишига нис-батан пайдо бўлиш вақтини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Сурункали нефритда сийдик белгилари артерия ги-пертензиясидан анча илгари ёки бир вақтда вужудга ке-лади. Сурункали гломерулонефритга яна юрак гипертро-фиясининг кам ифодаланиши, гипертония кризига мо-йилликнинг озлиги, атеросклерознинг онда-сонда ривож-ланиши хосдир. б. Ўткир гломерулонефрит, сурункали туридан фарк;и, кескин бошланади, бел соҳасида оғриқ, юзда шиш, юрак астмаси белгилари билан ифодаланади. Буйрак фаолия-ти сурункали нефритга нисбатан кам даражада бузила-ди, шунинг учун ўткир гломерулонефритда уремия ко-маси хавф туғдирмайди. в. Холис сийдик синдроми билан кузатиладиган сурун-кали нефрит (яширин тури) кўпинча ўчоқли нефрит си-фатида нотўгри бахоланади. Ўчоқли нефритда (шиш ва гипертензия йўқлигида) сийдикда кузатиладиган энг кам ўзгаришлар сурункали ўчоқли стрептококк инфекцияси муҳитида пайдо бўлади ва уларни консерватив ёки жар-роҳлик усулида санация (тозалаш) қилгандан сўнг йўқо-лади. Агар инфекция ўчотани радикал (кескин чоралар) йўл орк;али даволангандан сўнг сийдикдаги патологик ўзга-ришлар 6-12 ой давомида сақланса, сурункали нефрит-ни яширин турини тасдиқлайди. Download 109.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling