Икромов Искандар
Download 343.13 Kb.
|
1 2
Bog'liqИкромов Искандар
Икромов Искандар Ўзбек китоб графикаси асосчиларидан бири, Ўзбекистон халқ рассоми Искандар Икромовнинг ижодий йўли республиканинг ихтирочилик санъатида алоҳида ўрин эгаллайди. И.Икромов санъатни мўъжиза деб билиб, унга ёшлигидан қизиққан. Отаси Шоикром аканинг касби санъатга яқин ҳам бўлмаган, лекин у ўғлининг қизиқишларини қўллаб-қувватлай олган ва ўғли Туркистон ўлкашунослик бадиий ўқув юртида таҳсил олади (1921-1923 йиллар). Рассомнинг эрта ижодий ишлари – карикатуралар – “Муштум” ҳажвий журналида босиб чиқилган. Ўз хотираларини ёдга оларкан, рассом шундай ёзади: ““Муштум” журнали таҳририятининг раҳбарлари Абдулла Қодирий ва Ғози Юнусувлар томонидан ушбу журнал саҳифаларида ишларим чоп этилишига руҳсат тегди, гарчи, на малакам, на тажрибам бўлмаган.” Бир вақтнинг ўзида, ёш рассом китоб графикаси билан ҳам шуғулланган. 1924 йил у Ленинград бадиий академияси қошидаги Олий бадиий-техник устахонага ўқишга киради. Искандар китоб безаги сирларидан ленинградлик таниқли ўқитувчилардан бохабар бўлган. Китоб санъати рассоми ва бадиий санъат услубчиси дипломига эга бўлиб, у Ўзбекистонга қайтади ва Самарқанд давлат нашриётида графика бўлимига раҳбарлик қилади. Икромовнинг ижодий фаолияти Ўзбекистондаги биринчи рассом-полиграфиячи сифатида бошланган. 1930 йиллар бошида И.Икромов “Янги йўл”, “Маориф ва ўқитувчи”, “Аланга” каби журналларни безатади. Шу билан бирга, журнал саҳифаларида унинг маънавий-маърифий қадриятларни тарғибот қилувчи таълим ва санъат ҳақидаги мақолалари ҳам чоп этилади. Шу йиллар таҳририят ишига ўзбек халқининг турмуши ва ҳаётини яхши билувчи, анъанавий бадиий меросини юқори қадрловчи рус рассомлари ҳам қўшилди. Таниқли ёзувчи Ойбек рассомга шундай ёзган: “Биринчи ўзбек-полиграфиячи рассом – китоб “доктори”, дўстимиз Искандар ўз ишига алоҳида муҳаббат ила ёндашади. Рассомнинг самимияти, асарларининг ўзига хослиги ишларининг барча чизги ва бўёқларида кўзга ташланади. Барча иқтидорли рассомлар каби Искандар чизгилар ва бўёқлар сирини жуда яхши тушунади, уларга ҳаёт ва ҳаракат бағишлайди.” Рассомнинг кўп йиллик педагогик изланишлари натижаси “Расм ўрганиш”, “Китоб ва газеталар қандай чоп этилади?” (1933) қўлланмалари бўлди. Улар устида иш олиб борар экан, Искандар Икромов ўз олдига тасвирий санъатни ўзбек мактабларида ўргатишни мақсад қилади. Рассомнинг китоб графикасида қадимги буюк алломаларнинг (Беруний, Абу Али ибн Сино), ўзбек шоир ва ёзувчилари (Навоий, Лутфий, Ҳамза, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Ғ.Ғулом) асарларига чизилган иллюстрациялари алоҳида ўрин эгаллайди. Китобларни безатишда рассом наққошлик санъати анъаналаридан фойдаланади. Икромовнинг шундай тажрибаларининг илк натижаси А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” асари асосидаги мусиқий партитурасига чизилган наққошлик композицияси бўлган. Улар устида ишлашда рассом “қуш жадвал”, “тамға”, “ислими” каби мавзулардан фойдаланган. У китобларни безатишда яратган шарқ анъаналарига хос геометрик ва ўсимлик нақшлари ўзининг нафислиги ва бежамдорлиги билан эътиборни тортади. Анъанавий тасвирий ва ифодали воситалар орқали рассом китобни ҳақиқий санъат дурдонасига айлантиради. Бой ранглар уйғунлигидан фойдаланаркан – тўқ қизил асосда кумуш ранг нақш солади, бахмал қоғоз бетлари, йирик нақш медальонларидан фойдаланган, “ислими” нафис нақшлари билан саҳифалар безатилган – рассом, ҳар сафар юқори бадиий дид намуналарига айланувчи китоблар яратади. Рассом Искандар Икромовга хос ижодий қирралардан бири китоб безатиш қонун-қоидаларининг чуқур билиши, китоб безаги мақсад ва вазифаларини аниқ тушунишидадир. Айнан ушбу жиҳатлар А.Навоий таваллудининг 500-йиллиги муносабати билан чоп этилган - жаҳон адабиёти дурдоналари “Ҳамса”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” китобларининг безатилишида аниқ намоён бўлади. Рассом бадиий воситалар орқали асарнинг асосий моҳиятини етказиб беришнинг уддасидан чиққан. Анъанавий нақшлардан фойдаланиб, рассом уларнинг замонавий талқинига интилади. Унинг суратлари миллий услубда бaжарилган график ишлар намунаси саналади, улар полиграфия нуқтаи назаридан мукаммалдир. Ёшлигида рассом анъанавий тарбия олади, шу сабабли, ислом маданияти тарихини, араб алифбоси ва ёзувини, ўзбек мусиқасини, амалий санъатини яхши билади. Миллий анъаналарнинг чуқур билиши сабабли, китоб безаги орқали ўзбек маданияти ва санъатини бутун дунё бўйлаб очиб бериш имконига эга бўлди. Икромовни яқиндан билган рассом замондошлари Самиғ Абдуллаев, Лутфулла Абдуллаев, Чингиз Ахмаров, Ҳикмат Раҳманов, Малик Набиев ва бошқалар уни ёдга олиб, инсофли, зиёли, ишига ижодий ёндашувчи каби сифатларини эслашади. Рассом ижодида шоир ва ёзувчиларнинг китобини безатиш алоҳида ўрин эгаллаши, унинг кенг дунёқараши, ишидаги турли услубларини намоён этади. 60-йиллар И.Икромов – китоб безаги соҳасида ишловчи етакчи рассом-графиклардан бири ҳисобланиб, ушбу санъатга миллийлик жиҳатлари ва ўзига хосликни олиб кирган. Ушбу йиллар рассом томонидан безатилган китоблар бутун иттифоқ ҳамда хориж кўргазмаларида юқори баҳоланган. Лейпциг (Германия, 1959 й.) шаҳрида ўтказилган Халқаро китоб кўргазмасида А.Навоийнинг “Лирика” тўпламининг безаги учун рассом медаль билан тақдирланганлиги, ўзбек китоб санъатининг катта ютуғидир. 1964 йил Давлат санъат музейида И.Икромов таваллудининг 60-йиллигига бағишланган кўргазма ташкил этилиб, унда ижодкорнинг сўнгги йиллардаги ишлари намойиш этилган. Рассомлар уюшмаси томонидан, шунингдек, рассом ҳақида ўзбек тилида рисола ҳам чоп этилади. Бугун кўпчилик оилаларнинг китоб жавонидан бетакрор ва нафис безакли китоблар муносиб ўрин эгаллаб, рассом И.Икромовнинг абадий хотираси сақланмоқда. Начало формы Конец формы Download 343.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling