Икромов Искандар


ИКРОМОВ ИКРОМОВ Искандар


Download 343.13 Kb.
bet2/2
Sana21.06.2023
Hajmi343.13 Kb.
#1639261
1   2
Bog'liq
Икромов Искандар

ИКРОМОВ
ИКРОМОВ Искандар (1904.15.4 – Тошкент — 1972.6.11) — график рассом, китоб графикаси устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1944). Туркистон рассомлик мактабида (1922—24), Ленинград Бадиий саноат техникумида (1925—29) таълим олган. Ўзбекистон давлат нашриётида безак бўлимининг мудири (1929-59), Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқаруви раиси (1959 — 65). 30-й. ларда Самарканд пед. техни-куми ва б. билим юртларида дарс берган. Икромов ижодида ўзбек халқ амалий безак санъати (нақш) анъ-аналарини ривожлантириб, китоб графикасида моҳирона қўллади: В. Успенскийнинг «Фарҳод ва Ширин» мусиқали драмаси партитуралари (1937), Муқимий «Шеъ-рлар»и (1938), «Ўзбек халқ қўшиқлари» (1939) ва б. Алишер Навоийнинг 500 ва 525 йиллиги муносабати билан шо-ирнинг «Хамса», 4 жилдли «Хазойин ул-маоний» девони (1959— 60), «Лирика» тўплами (1964), Ибн Сино, Берунийларнинг ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган асарлари, куп жилдли «Ўзбек халқ мусиқаси», Ойбекнинг «Навоий» романи ва б. китобларга иш-лаган безакларида рассом нақш деталларини китоб ғоясини очиб беришга хизмат қилдириб, китобат санъатида ўзига хос бадиий услуб яратди. Икромов безаган китоблар Лейпциг ш. да утказилган Халқаро китоб кургазмасида диплом ва медаль б-н мукофотланган (1959).








Download 343.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling