Раис: Тадқиқотчи Ф.Ҳожиқуловага яна саволларингиз борми?
Овоз: Йўқ! Етарли.
Юқоридагиларни қайд этилган ҳолда, таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб,
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан кафедра мудири Т.А.Мамаджанова, илмий семинар раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2-курс мустақил изланувчи Ф.Ҳожиқулованинг диссертация иши бўйича олиб бораётган илмий тадқиқот фаолияти “қониқарли”, деб топилсин.
3. Муҳокама жараёнида билдирилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, кафедралараро илмий семинарга тавсия этилсин.
4. Халқаро журналларда мақола ва тезисларни тақдим этиш жараёни фаоллаштирилсин.
6. Диссертация ва унинг автореферати ОАК талабларига мослаштирилсин.
7. Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган конференцияларда диссертация мавзуси бўйича тақдимот-маърузалари билан иштирок этиш тизими жонлантирилсин.
8. Календарь режага мувофиқ амалга оширилган вазифалар бўйича ҳар ойлик ҳисобот магистр бўлимига тақдим этилиши таъминлансин.
Мажлис раиси Т.Мамаджанова
Мажлис котиби ______________
Do'stlaringiz bilan baham: |