Иктисодиёт ва менежмент кафедраси


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши


Download 77 Kb.
bet3/4
Sana04.01.2023
Hajmi77 Kb.
#1077862
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
3 баённома

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича 1 та маҳаллий журналда мақола, 2та республика илмий-амалий анжуманлари материаллари тўпламида тезислари чоп этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, учта боб, 9 та параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган бўлиб, унинг ҳажми 121 бетдан иборат.
Эътиборингиз учун раҳмат!


Раис: Ҳожиқулова Феруза диссертациясининг асосий мазмуни бўйича ўз фикрларини билдирди. Энди биз диссертацияни муҳокамасига ўтамиз. Диссертация бўйича кимда қандай савол бор? Марҳамат!
и.ф.н. Ш. Отамуродов:
биринчи савол: Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммосининг моҳияти нимадан иборатки? Иккинчи савол: Мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этишда қандай муаммолар мавжуд шуларга тўхталиб ўтсангиз?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат! 1-саволингизга жавоб берадиган бўлсам, Давлат, корхона ва ташкилотларнинг муҳим вазифаларидан бири инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммосининг моҳияти шундан иборатки, ҳар хил харажат бирлигига (меҳнат, моддий, молиявий) ишлаб чиқариш ҳажми, хизматлар ва фойда ҳамда миллий даромадни оширишга эришиш лозим бўлади. Маълумки, микро ва макро иқтисодиёт ҳамда уларнинг секторларида “самара” ва “самарадорлик” деган атамаларни тез-тез учратиш мумкин. Улар ўзларининг иқтисодий моҳияти ва мазмунига қараб бир-бирларидан фарқланади. “Самара” тушунчаси ўзида иқтисодий жараённинг қандайдир бирор бўлагида (бўғинида) қўлланилган тадбирларнинг берган натижасини (ижобий натижага эришишни) ўзида акс эттиради. Самарадорлик – мутлақ кўрсаткич бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижаларини кўрсатади. Лойиҳанинг бошқа барча қулай тавсифида у қуйидагиларни таъминламаса, лойиҳа ҳеч қачон амалга оширилмайди:
- лойиҳа товар ва хизматларни сотиш эвазига олинган даромадлар қўйилган маблағларни қопланиши;
- инвестициялар рентабеллигини таъминловчи фойда фирманинг хоҳиши даражасидан юқори бўлишлиги;
- инвестицияларнинг қоплаш муддати фирма учун мувофиқ келган даврга мос келиши.2-саволга жавоб, ушбу саволга жавоб берадиган бўлсам
Мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этишда қатор муаммолар мавжудлиги инвестицион жараёнларнинг фаоллашувига, йирик объектлар барпо этилишига, инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаси пухта тайёрланмаслиги, лойиҳа бўйича маркетинг тадқиқотларининг ҳаққоний олиб борилмаслиги, лойиҳа бўйича рискларни олдиндан аниқлаш ва ҳисоблаш услубиётининг мукаммал эмаслиги ва ҳ.к.ларни келтириб ўтишимиз мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашни ўрганиш ва мавжуд муаммолар ечимини топиш ҳамда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг кам ўрганилганича қолаётганлиги ҳақида хулосаларни келтириб ўта оламиз.

Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling