Илк қадам” ЎҚув дастури асосида мтм жараёни ва ундаги тарбиячи компетентлиги
Download 22.17 Kb.
|
tarbiyachi kompetentligi
“ИЛК ҚАДАМ” ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА МТМ ЖАРАЁНИ ВА УНДАГИ ТАРБИЯЧИ КОМПЕТЕНТЛИГИ Қайси соҳани олмайлик,биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгариш фаровон ҳаётга эриша олмаймиз.Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш аввало мактабгача таълим муассасаларидан бошланади. Ш.М.Мирзиёев ҚДПИ катта ўқитувчиси: Эсонова М.А. 21- МТМ услубчиси: Юсуфжонова Н. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирининг 2018 йил 18 июлдаги 1/мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан 3031 – рақам билан рўйҳатдан ўтган янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “ Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган «Илк қадам » номли мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури тасдиқланди. Мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни ривожлантириш борасидаги Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган. Мактабгача таълим муассасаси – бу ўзига хос олам,унда бола ўзини қулай ,хавфсиз ва манзур сезиши лозим. Бу борада таълим жараёни мухим аҳамиятга эга. “Илк қадам” ўқув дастури асосида 3 ёшдан 7 ёшга қадар илк бора мавзувий режалаштириш ишлаб чиқилган.Мавзувий режалаштириш асосида таълим-тарбия жараёнини ривожлантирувчи мухитда ташкил этиш тавсия этилган.Машғулотлар педагогнинг ижодий ёндашуви асосида боланинг эҳтиёжи ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.Фаолият икки ёки ундан ортиқ ривожлантирувчи муҳитларда ташкилланиши тавсия этилади.Ривожлантирувчи муҳитнинг асосий фаолият тури – ЎЙИН. Ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилишда боланинг ўзига хос белгиларга эга бўлган ёшга доир хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Ривожлантирувчи муҳит мазмуни: миллий ва ҳудудий анъаналар,маданий тарихий қадриятларимизга мос бўлиши; болани муваффақиятли ижтимоий мослашувига ёрдам бериши; муҳит мазмуни боланинг бирламчи дунёқараш асосларини шакллантиришига ёрдам бериши лозим. Мактабгача таълим муассасаларида ривожлантирувчи мухит яратиш: илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид давлат талабларини бажаради. болаларни эркин фикрлашга ўргатиш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш, ўз “мен”ларини топишга ёрдамлашишдир. Ривожлантирувчи муҳитнинг 5 ҳил тури тавсия этилади. 1.Қуриш-ясаш ва математика 2.Нутқ ва тил 3.Фан ва табиат маркази 4.Санъат маркази 5.Сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш. 6.Мусиқа ва ритмика Download 22.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling