Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир
Илмни ким воситаи жоҳ этар...”
Download 63.04 Kb.
|
1 2
Bog'liqИлм
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”.
Илмни ким воситаи жоҳ этар...”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасига яхлит назар ташласак, унда белгиланган барча вазифаларнинг бажарилиши ижрочиларидан илмни, маърифатни, уқувни сўзсиз талаб қилишига амин бўламиз. Зеро, рақамли иқтисодиёт тизимини пухта ташкил этишдан тортиб, ер усти метросини хавф-хатардан холилик кафолати билан барпо қилишгача, Олимпиа ўйинларига кўпроқ йўлланмани қўлга киритишдан бошлаб, болалар боғчаси ошхонасидаги юмушларни тартибли уюштиришгача – барча-барча ишнинг туб замирида илм, маърифат ва уқув туради. Мамлакат раҳбарининг қуйидаги даъвати ҳам, бизнингча, айни шу ҳақиқатдан келиб чиқади: “Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”. Ва аксинча, илмсиз, маърифатсиз на инсон, на жамият ва на давлат равнақ топади, бугундан эртага ўта олади. Президент масаланинг бу жиҳатига ҳам алоҳида урғу берди: “Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”. Бугунги суҳбатимиз айни масалалар – илм, маърифат, жаҳолат, тўғри йўлдан адашишнинг айрим жиҳатлари хусусида кечади. Донишманд Аҳмад Югнакий ўзининг “Ҳибату-л-ҳақойиқ” китобида дунёдаги эзгулик доимий муҳофазага муҳтож эканини, унинг ҳаётда устувор бўлиши ҳар бир киши ва ҳаммадан фидойиликни талаб қилишини, бу ишга бефарқлик эса ниҳоятда хунук натижаларга олиб келиши мумкинлигини қайта-қайта уқтиради. Чунки ёвузлик тез тарқалувчи иллат бўлиб, агар вақтида пайи қирқилмаса, инсоният ҳаётини, онгу шуурини чирмовуқдай эгаллаб, одамзодни ҳалокатга дучор қилиши муқаррардир: Ривоят қилишларича, Бухоро амири Холид ибн Аҳмад Зуҳалий Имом Бухорийга одам юбориб, саройга келиб, амир ва амалдорларнинг фарзандларига дарс беришни таклиф қилади. Бухорий бундан бош тортади. Холид яна элчи юбориб, китоблари билан тезда амир ҳузурига келишини буюради. Бухорий эса: “Илм излаб бормайди, илмни излаб келадилар”, деб жавоб беради. Шу маънода бундан буён юртимизга нафақат саёҳат қилиш, балки илм ўрганиш мақсадида ташриф буюрувчилар сони янада ортиши шубҳасиз. Бухорий 600 минг ҳадисни тадқиқ этиб, “Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмайди ҳам” деган хулосага келган. Бухорий 600 минг ҳадисни тадқиқ этиб, “Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмайди ҳам” деган хулосага келган. Download 63.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling