Илм билан дунё топган миллиардер


Билл Гейтснинг фикрларидан


Download 72.45 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi72.45 Kb.
#1524363
1   2   3   4
Bog'liq
mashxur tadbirkorlar

Билл Гейтснинг фикрларидан

  • Биз ҳамиша яқин икки йил ичида юзага чиқадиган янгиликларга ортиқча баҳо берамиз, ўн йиллар ичида бўладиганига эса унчалик эътибор қаратмаймиз.

  • Яхши бошқарувчи-менежернинг энг муҳим белгиси – ҳар қандай нохуш хабарни тик туриб қарши ола билишидир. У машаққатларни ўзи излаб топиб енгади, қийинчиликлардан қочмайди. Яхши бошқарувчи олдин нима ёмон эканини аниқлаштиради, бундан кейингина яхшиси ҳақида ўйлайди.

  • Электрон энциклопедиялар машҳурлик борасида ўз аждодлари – босма нусхаларидан анча олдинлаб кетди.

  • Бутун дунёда – эски гаражларда ҳам, илмий-тадқиқот институтларида ҳам ҳамиша рақобат кетади.

  • Менга ажойиб даврлар келгандай туюлади. Олдин мўъжиза саналган ишларни амалга ошириш учун ҳеч қачон бунчалик қулай вақт бўлмагандай.

  • Истеъдодли одамлар салоҳияти ўзига ўхшаш кишилар билан ишлашни истайди.

  • Ақлли одамларни ишга жалб этиш ва уларни ушлаб туриш учун бошқа ақлли одамлар билан мулоқот қилишларига имконият яратиб бериш керак.

  • Ғоясининг устидан кимдир кулмаса, одам ўз ишига етарлича ижодий ёндашмайди.

Жак Ма – камбағал ўқитувчидан, Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланган тадбиркор қиссаси




19-cентябрь, 2014. Нью-Йорк фонд биржасида (New York Stock Exchange) қимматли қоғозларининг дастлабки умумий таклифини бошлаган Хитойнинг элеcтрон савдо платформаси " Alibaba Group” раҳбари Жак Ма (Ма Юн), шу куни Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланди. Ҳозирда Жак Мага тегишли "Алибаба”нинг 7.8% ва тўловлар платформаси бўлган " Alipay ”нинг қарийб 50% улушининг баҳоси $25 миллиардни ташкил этади.


Нью-Йорк фонд биржасидаги Жак Ма ва Алибаба раҳбарлари электрон-савдо платформасининг муваффақиятини нишонлашмоқда.
Жак Ма 1964-йилнинг 15-октябрида, ўша кезлари Ғарб ва бошқа давлатлардан анча яккаланиб қолган коммунистик Хитойнинг жануби-шарқида жойлашаган Hangzhou шаҳрида таваллуд топади. Жак Манинг ёшлиги кескин камбағалликдан бошланиб, то учинчи интернет лойиҳаси – Алибаба орқали омадга эришгунча кўплаб қийинчилик ва ҳаёт чиғириқларидан ўтади. Ма икки маротаба олийгоҳга кириш имтиҳонларидан йиқилган. Унинг қандай бўлса ҳам, иш ахтариб қилган мурожаатларини рад этган муассасалар орасида KFC (Kentucky Fried Chicken) ҳам бор.

Download 72.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling