Ilm-fan va ta’limda innovatsion yondashuvlar, muammolar, taklif va yechimlar
ОЗЧИЛИКЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ БОРАСИДА ХАЛҚАРО ИНСТИТУЦИОНАЛ ТИЗИМНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Download 1.59 Mb.
|
26-son konf tayyor
ОЗЧИЛИКЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ БОРАСИДА ХАЛҚАРО ИНСТИТУЦИОНАЛ ТИЗИМНИНГ РИВОЖЛАНИШИХайруллаева Дилбар Абдусаматовна Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети мустақил тадқиқотчиси Ҳозирга замон озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси БМТ ҳамда минтақавий халқаро ташкилотлар доирасида мавжуд институционал механизмлар, халқаро хукуматлараро ҳамда нодавлат ташкилотлар фаолияти орқали амалга оширилмоқда. БМТ доирасида озчиликлар халқаро-ҳуқуқий ҳимояси муаммолари билан шуғулланувчи бир қатор идора ва муассасалар фаолият юритаётган бўлиб, улар асосан, озчиликлар билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш, низога айланиши мумкин бўлган ҳолатларни тартибга солишга қаратилган чораларни кўради. Мазкур фаолиятда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар доирасида таъсис этилган шартномавий органларнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, Ирқий камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Халқаро конвенциясининг 8-моддасига биноан таъсис этилган Ирқий камситишларга барҳам бериш бўйича қўмита камситишлар муаммолари билан шуғулланиб, хукуматлар ўз ҳудудида ирқий камситишлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.1 Маълумки, Қўмита иштирокчи-давлатлар томонидан БМТ Бош Котибига тақдим этилган Конвенция нормаларини ҳаётга тадбиқ этиш борасида қабул қилинган қонунчилик, суд-ҳуқуқ, маъмурий ёки бошқа чоралар тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 28- моддасига биноан таъсис этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага иштирокчи-давлатлар томонидан тақдим этилган ҳисоботда Пактнинг 1 A/RES/2106(XX) 70 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI озчиликларга оид 27-моддасининг миллий қонунчиликка тадбиқ этилиши борасида қабул қилинган чоралар тўғрисида маълумотлар мавжуд.2 Пактнинг Факултатив Протоколига биноан Қўмитанинг алоҳида шахслардан Пактнинг моддалари бузилиши қурбони эканлиги тўғрисида хабарларни кўриб чиқиши дастлабки босқичда низоларни олдини олиш борасида муҳим аҳамиятга эга.3 Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмита томонидан иштирокчи-давлатларнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт юзасидан ўз мажбуриятларини бажариш борасида қабул қилган чоралари акс этган ҳисоботлар билан бирга озчиликларнинг мувофиқ ҳаёт даражаси, таълимга бўлган ҳуқуқ ҳамда маданий ҳаётдаги иштироки каби масалаларнинг алоҳида кўриб чиқилиши озчиликлар ҳуқуқларини рағбатлантириш борасида ўз ҳиссасини қўшади.4 “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 43-моддасига асосан таъсис этилган Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан иштирокчи-давлатларнинг Конвенциянинг, хусусан, озчиликларга оид 30-моддасининг тадбиқ этилиши юзасидан қабул қилган чоралари тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўриб чиқилиши ҳамда давлатларни озчиликка мансуб болалар ҳуқуқларини камситишларсиз таъминлаш ва кафолатлашга даъват этиши жамиятда плюрализмни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.5 “Барча мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги халқаро Конвенциянинг 56-моддасига асосан таъсис этилган Барча мигрант ишчилар ва уларнинг аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси амалга оширилишини назорат қилади.6 2 Международный пакт о гражданских и политических правах// Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С. 52-67. 3 Факультативный протокол к Международному пакту о гражданских и политических правах/ Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С.68-71. 4 Международный пакт об экономических, социальных и культурных правах// Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С. 43-51. 5 Конвенция о правах ребенка // Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С. 329-333. 6 https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/migrant.shtml 71 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI БМТ Бош Ассамблеянинг 1993 йил 20 декабр 48/141 сонли резолюциясига асосан таъсис этилган Инсоннинг барча ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича Олий комиссар лавозими озчиликлар ҳуқуқларининг халқаро ҳимояси механизмида муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, Олий комиссар инсон ҳуқуқлари соҳасида БМТ нинг фаолияти учун асосий жавобгарликни, дунёнинг турли минтақаларида инсон ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш вазифасини ўз зиммасига олиб, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш мақсадида низога айланиши мумкин бўлган вазиятларда ҳукуматлар билан музокаралар олиб бориб, дипломатик даражада томонларни музокарага киришишга даъват этади.7 Озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси борасида БМТ механизмида Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш ҳамда унинг махсус таомиллари фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳуқуқлари, хусусан, озчиликлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолларини кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш борасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг 2007 йил 18 июн 5/1 сонли резолюциясига асосан шикоятлар бериш тартиби белгиланди.8 Озчиликлар масалалари бўйича Форум (аввалги Озчиликлар бўйича Ишчи гуруҳ) Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг 2007 йил 28 сентябр 6/15 сонли резолюциясига асосан таъсис этилган бўлиб, озчиликларга мансуб шахсларга оид масалалар бўйича музокара ва ҳамкорликни рағбатлантирувчи платформа ҳисобланади. Форум озчиликлар масалалари бўйича БМТнинг Озчиликлар масалалари бўйича БМТнинг Махсус маърузачиси фаолиятига тематик ва экспертлик ҳиссасини қўшиб, Декларацияни келгусида амалга ошириш бўйича энг яхши амалиёт, имконият, таклиф ва ташаббусни аниқлайди ва таҳлил қилади. Форум ишига Озчиликлар муаммолари бўйича Махсус маърузачиси раҳбарлик қилиб, унинг йиллик кенгашларини ташкил этади, Форумнинг 7 Верховный комиссар по поощрению и защите всех прав человека// Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С. 94-96. 8 Шикоятлар бериш процедураси Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг 1970 йил 27 май 1503 (XLVIII) резолюциясига асосан таъсис этилган бўлиб, 2000 йил 19 июн 2000 / 3 резолюцияси билан қайта кўриб чиқилган. 72 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI тематик тавсияларини ўз ҳисоботига қўшади.9 Хусусан, Форумнинг 2008 йил 15-16 декабрда ўтказилган озчиликларнинг таълимга бўлган ҳуқуқи мавзуидаги сессиясида қабул қилинган тавсиялар Озчиликлар муаммолари бўйича Махсус маърузачи йиллик ҳисоботига киритилди ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга тақдим этилди.10 Дин ёки эътиқод масалалари бўйича Махсус маърузачи инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг 2007 йил 14 декабр 6/37 сонли Резолюциясига асосан дин ёки эътиқод эркинлигини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш учун миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда чоралар кўришга кўмаклашиш, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш йўлида мавжуд ва шаклланаётган тўсиқларни бартараф этиш йўллари ва воситалари тўғрисида тавсиялар тақдим этиш ваколатига эга. Махсус маърузачи бу борада давлатларга мурожаат қилиб, ташриф буюради, Дин ёки эътиқод асосида тоқатсизлик ва камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Декларация нормаларига номувофиқ ҳодисалар ва хукуматларнинг фаолиятини кўриб чиқади ҳамда мазкур ҳолатларни бартараф этиш чоралари юзасидан тавсиялар тақдим этади.11 Ирқий камситишлар ҳолатларини тадқиқ этиш борасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг 2008 йил 28 март 7/34 сонли резолюциясига асосан таъсис этилган Ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва у билан боғлиқ тоқатсизликнинг ҳозирги замон шакллари бўйича Махсус маърузачи мандати муҳим аҳамиятга эга. Махсус маърузачи инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил эксперт ҳисобланиб, ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва у билан боғлиқ тоқатсизликка оид ишлар бўйича давлатларга мурожаат этиб, улар билан алоқада бўлади, юқоридаги ҳолатларни тадқиқ этиш бўйича давлатларга ташриф буюриб, давлатлар бўйича ҳисоботлар тайёрлайди.12 9 Қаранг: http://www.ohchr.org.//documents/E/HRC/resolutions/A_HRC_RES_6/15. 10A/HCR/10/11/Add/1 11 Қаранг: http://www.un.org/ru/rights/religion/hr_special_rapporteur.shtml 12Қаранг: http://www.ohchr.org. 73 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI Озчиликлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи халқаро институционал тизимда Халқаро мехнат ташкилоти ва ЮНЕСКО механизмлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва камситишларни олдини олиш механизми минтақавий ташкилотлар, айниқса, Европа Кенгаши доирасида фаол ривожланмоқда. Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг 1990 йил 10 май (90) сонли резолюциясига асосан Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа Комиссияси (Венеция комиссияси) таъсис этилди. Озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Европа Кенгашининг шартномавий органлари фаолиятини кузатиш мумкин. Хусусан, 1992 йил 5 ноябрда қабул қилинган “Минтақавий тиллар ва озчиликлар тиллари Европа Хартияси” нормаларини тадбиқ этиш юзасидан иштирокчи-давлатларнинг сиёсати ва қабул қилган чоралари тўғрисида ҳисобот Экспертлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Европа Кенгаши томонидан 1995 йил 1 февралда қабул қилинган “Миллий озчиликлар ҳимояси тўғрисида”ги Конвенция тамойилларини амалга ошириш юзасидан аъзо-давлатлар томонидан қабул қилинган чораларнинг мувофиқлигини баҳолашда Вазирлар Қўмитасига ёрдам кўрсатувчи Консултатив қўмита таъсис этилди.13 Озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси механизмида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди алоҳида аҳамиятга эга. Суд Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳимояси тўғрисидаги Европа Конвенциясининг 14-моддаси контекстида ирқий, миллий келиб чиқиш, миллий озчиликка тегишлилик белгиларига кўра камситишларга тегишли ишларни кўриб чиқади. Таъкидлаш лозимки, мазкур модда мустақил қўлланилмай, Конвенцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда камситишларни тақиқлайди.14 Судга шикоят 13 Рамочная конвенция о защите национальных меньшинств// Международные акты о правах человека. Сб. док. М.: Норма. 2002. С. 731. 14Sander v. the United Kingdom, 09.05.2000; Cyprus v. Turkey, 10.05.2001; Aziz v. Cyprus, no. 69949/01, 22.06.2004; Nachova and Others v. Bulgaria, nos. 43577/98 and 43579/98, 06.07.2005; Timishev v. Russia, nos. 55762/00 and 55974/00, 13.12.2005//European Court of Human Rights. Factsheet - Racial discrimination. March 2011. P. 1-6; http//echr.coe.int/echr/rss.aspx 74 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI гуруҳлар эмас, балки алоҳида шахслар томонидан берилиши суд ҳимояси озчиликларнинг индивидуал ҳуқуқларига нисбатан тадбиқ этилишини билдиради.15 ЕХҲТ доирасида озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси тизими асосан иштирокчи-давлатлар вакиллари кенгашларининг якуний ҳужжатлари асосида шаклланмоқда. Жумладан, 1991 йилда Варшавада (Польша) таъсис этилган Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюро (ДИИҲБ) ваколатлари 1992 йилги Хелсинки ҳужжатига асосан “инсон ҳуқуқ ва асосий эркинликларига ҳурматни таъминлаш, демократик институтларни таъсис этиш, мустаҳкамлаш ва ҳимоялаш, шунингдек, бутун жамият миқёсида толерантлик муносабати принципларини ривожлантириш”дан иборат. Бюро фаолияти беш асосий соҳани қамраб олади: сайловлар, демократлаштриш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, толерантлик ва камситмаслик, рома ва синти халқлари муаммолари. Бюро хукуматларга инсон ҳуқуқлари, хусусан, озчиликлар ҳуқуқлари борасида ўз мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиб, сайловларни кузатади, инсон ҳуқуқларига амал қилинишни рағбатлантиради ва кузатиб боради ҳамда ЕХҲТ минтақасида демократияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади. 16 Ирқий ихтилофларни тартибга солиш ҳамда озчиликлар масалалари борасида давлатлараро низоларни олдини олиш мақсадида 1992 йилда ЕХҲК нинг Хелсинки кенгашида бошқармаси Гаагада жойлашган Миллий озчиликлар ишлари бўйича Олий комиссар лавозими таъсис этилди.17 Мазкур лавозим “дастлабки босқичларда низоларни олдини олиш воситаси” сифатида “илк огоҳлантириш” ни таъминлайди, ЕХҲТ минтақасида тинчлик, барқарорлик ва иштирокчи-давлатлар ўртасидаги муносабатларга рахна солувчи низога айланиши мумкин бўлган миллий озчиликлар муаммолари билан боғлиқ кескин 15 Қаранг: http//www.echr.coe.int 16 Қаранг: http://www.osce.org/odihr 17 Хельсинкский документ 1992 года. Вызов времени перемен // ОБСЕ. Документы по человеческому измерению. Хельсинки, 1975 - 1995 / Под ред. Д. Макголдрика. Варшава, 1995. С. 85 – 102. 75 www.academiascience.uz “ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI вазиятларда, имкон қадар, шошилинч чоралар кўради, ваколати хусусий ҳолатларга тадбиқ этилмайди. Шунингдек, Олий комиссар жойларга сафар қилиб, превентив дипломатияни олиб боради, озчиликлар бўйича маълумотлар, бевосита манфаатдор томонлардан махсус ҳисоботлар қабул қилади ва тўплайди, вазиятни баҳолаш учун сўров ўтказади. Бугунги кунда камситишларни олдини олиш ва озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси борасида бир қатор нодавлат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Хусусан, 1960 йилларда ташкил топган Озчиликлар ҳимояси бўйича Халқаро гуруҳ нодоминант этник, тил ва диний озчиликлар билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, БМТ томонидан расман тан олинган, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш қошида консултатив, Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка Комиссиясида кузатув мақомига эга. Озчиликлар ҳуқуқлари бўйича халқаро институционал тизим таҳлили мазкур тизимнинг БМТ ҳамда минтақавий ташкилотлар органлари, халқаро вакиллар ҳамда нодавлат ташкилотлардан иборат эканлигини намоён этади. БМТ ва минтақавий ташкилотлар механизми органлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича махсус процедуралардан иборат бўлиб, уларнинг асосий вазифаси тадқиқотлар ўтказиш ва илмий асослантирилган тавсиялар тайёрлашдан иборат. 76
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling