Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низом олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»


изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс; талабгор


Download 31.04 Kb.
bet2/11
Sana30.01.2023
Hajmi31.04 Kb.
#1140750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида

изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;
талабгор — диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашга қабул қилинган ва аттестация иши кўрилиш жараёнида бўлган шахс;
аттестация иши — талабгорнинг илмий даражасини тасдиқлаш (нострификация қилиш) юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;
диссертация — муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
диссертация автореферати — диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация бажарилган муассаса — илмий ташкилот ёки таълим муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса сифатида тасдиқланган муассаса;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспертиза — ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
илмий раҳбар — илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD);
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 31.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling