Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) — муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи илмий ташкилот ёки таълим муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |