Илмий педагогика ишидан


Техникавий тадқиқот ва унинг типлари


Download 39.8 Kb.
bet3/4
Sana09.03.2023
Hajmi39.8 Kb.
#1254503
1   2   3   4
Bog'liq
ИПИ 2023

Техникавий тадқиқот ва унинг типлари. Техникавий тадқиқот. Техникавий тадқиқот воқеликни амалий (технологик) ўзгартириш билан боғлиқдир. Техникавий ижод ўзининг психологик тавсифига кўра илмий ижодга яқин бўлса-да, фарқли томонларга ҳам эга. Улар қуйидагиларда кўринади.
1. Техникавий тадқиқот тафаккуминг кўргазмали-образли ва кўргазмали таъсирчан компонентларига таянади.
2. Техник тадқиқот жараёни ихтирочилик, лойиҳалаштиришда намоён бўлиб, амалиёт талабларига жавоб берадиган механизмлар, конс- труксиялар ихтироси унинг натижаси ҳисобланади. Шу маънода, техникавий тадқиқот рационал ва утилитар хусусиятга эга.
3. Ихтиро қилинган нарса, у мавжуд техник базис, техник равнақ эриш- ган даражага таянса-да, вужудга келгунига қадар мавжуд бўлмайди.Бадиий ижод билан боғлиқ илмий тадқиқот.
Бадиий ижод билан боғлиқ илмий тадқиқот. Бадиий ижод ижтимоий онгнинг махсус шакли. Бадиий ижод воқеликни эстетик о‘злаштириш ва одамларнинг эстетик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқдир. Унинг хусусиятлари қуйидагилар:
- гарчанд, бадиий ижодда мавҳум-мантиқий ва кўргазмали- таъсирчан тафаккур ҳам аҳамиятга эга бўлса-да, асосан кўргазмали-образли тафаккурга таянади;
- бадиий ижоднинг бош компоненти - инсон омили, яъни кечинмаларининг чўққисида намоён бўладиган эмотсионаллик ҳисобланади;
- бадиий ижод ижтимоий онгнинг махсус шакли - санъатда амалга ошади. Унинг натижаси сифатида эса қандайдир моддий обектда (картина,ҳайкалтарошлик намуналари, адабий асарлар ва б.) акс этадиган бадиий образ чиқади;
- бадиий ижоднинг рационал томони яширин бўлиб, кўп ҳолларда утилитар моҳиятга эга бўлмайди, ихтиро ёки янги илмий билим каби уни амалиётга татбиқ этиш талаб этилмайди;
- бадиий ижод турли одамлар томонидан битта асами кўп маънода акс эттириш имконини яратади. Бу эса, қабуллашнинг субективлиги, диднинг ривожлангани ва бошқа омиллар билан боғлиқдир.
Педагогик фаолият ва илмий тадқиқотнинг уйғунлигини таъминлашнинг аҳамияти. Импровизация педагогик тадқиқотнинг кўриниши. Педагогик ижоднинг хусусий кўриниши. Педагогик тадқиқот - бу педагогик жараёнда янгиликни излаш ва топишдир. Бундай ижоднинг биринчи босқичи - ўзи учун янгиликни кашф этиш, педагогик вазифаларни ҳал этишнинг ностандарт воситаларини билиб олишдан иборат. Бундай воситалар аввалдан маълум, бироқ педагог томонидан қўлланилмаган бўлади. Бу эрда гап инновация каби обектив янгилик ҳақида эмас, балки субектив янгилик тўғрисида бормоқда. Шундай бўлса-да, эски усул ва воситалардан янгича шароитларда фойдаланиш ҳам мумкин. Иккинчи босқич - нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун ҳам янгиликни кашф этиш, яъни новаторликда намоён бўлади. Масалан, педагогик жараён учун самарали бўлган ўқитишнинг янги методини ишлаб чиқиш бунга мисол бўла олади.
Педагогик ижоднинг хусусий ко‘риниши импровизация ҳисобланади. Педагогик импровизация (лотинча импривисус - кутилмаган, тасодифий) энг умумий маънода ниманидир яратиш - кутилмаган педагогик ечимга келиш ва уни ўша заҳотиёқ амалга оширишни англатади. Импровизация жараёни тўрт босқичдан иборатдир: 1) педагогик жараёнда бирон бир кутилмаган фикрга келиш; 2) интуитив равишда вужудга келган педагогик ғояни бир лаҳзада англаб олиш ва уни амалга ошириш йўлларини танлаш; 3) ғояни оммавий тарзда баён қилиш; 4) педагогик ғояни амалга ошириш жараёнини зудлик билан таҳлил этиш.
Ҳозиргача фанда илмий-тадқиқот фаолиятни англашга нисбатан янги ёндашувлар шаклланаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Чунки илмий ҳамжамиятнинг ҳозирги кундаги илмий дунёқараши янги сифатий босқичга ўтди. Баъзи олимлар бу жараённи янги постноклассик парадигмалар билан изоҳлашга ҳаракат қилмоқдалар1. Моҳиятан эса, ҳозирда илмий-тадқиқот фаолиятининг янги типологик хусусиятларишаклланмоқда. Шунга мувофиқ илмий фаолиятнинг тадқиқот обекти ҳам ўзгариб бормоқда. Улар орасидаги гносеологик боғлиқлик тобора эпистемологик алоқадорликка ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Шу сабабдан ҳам фан тараққиётининг ҳозирги босқичида илмий билимларни эпистемологик жиҳатдан синтез қилиш ғояси устуворлик қилмоқда. Ушбу ёндашувнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, унда инсон ўрганилаётган обектдан ташқарида эмас, балки унинг ичида, билиш жараёнининг бир қисми сифатида фаолият олиб боради. Бундай ёндашув натижаси ўлароқ, биз илмий ҳамжамиятнинг ҳақиқат моҳиятига янада яқинлашаётганлигини англаймиз. «Илмий фаолият ижод билан чамбарчас боғлиқ. Илмий ходимнинг билими, истеъдоди, қобилияти, кўникмалари, илмий ҳақиқатнинг тагига этишга бўлган интилишлари илмий ижодда ўз аксини топади”1. Шу нуқтаи назардан, илмий ижодфақат илмий муаммоларнинг ечимини излаб топишни эмас, балки у дунёни янги тамойиллар асосида тушуниш, тараққиёт парадоксларини ноанъанавий ёндашув асосида таҳлил қилиш, янги илмий ғоя ва гипотезалар орқали илмий йўналишларниишлаб чиқишга шарт-шароит яратади.
Илмий-тадқиқот фаолияти инсоннинг бевосита шахсий ва жамоавий билим ҳамда ко‘никмаларига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, илмий фаолият инсоннинг бир қанча тадқиқотлари асосида йиғиладиган шахсий ёки жамоавий интилишининг бир кўринишидир. Демак, илмий-тадқиқот фаолиятининг янгича турини шакллантириш тараққиёт учун муҳимдир. Зеро, илмий ижод натижаларини амалиётга татбиқ этиш орқали жамият миқёсида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда фаровонликни таъминлаш мумкин. Дарҳақиқат, илмий-тадқиқот фаолияти инсоннинг индивидуал кўмкмалари, илмий изланишлари, назарий ва амалий билимларининг ривожланиши натижасида тобора мустаҳкамланиб боради. Ай нан шунинг учун ҳам инсоннинг ижодкорлик қобилиятида билим ва руҳий кечинмаларининг уйғунлашганини киизатиш мумкин. Зеро, илмий-ижодий жараённи ҳеч қачон сунъий тарзда шакллантириб бўлмайди.
Бугунги кунда янги илмий ғояларнинг инсонпарварлик билан уйғунлашуви фаннинг муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам А.А.Кобляков, «Одамлар мураккаб илмий-ижодий фаолияти натижасида, ўзлигини йўқотиш хавфига, барқарор ҳаётдаги бевосита ёки билвосита босим остида кардинал равишда ўзгаришига олиб келмоқда. Бу эса уларнинг ўз инсоний сифатларини йўқотиши билан тобора хатарли тусолмоқда. Айни шу маънода, биз илмий ютуқлардан самарали фойдаланган ҳолда бир қутбда бир дунё бойлик тўпланаётганлигини, иккинчи қутбда эса қолоқлик, қашшоқлик, камбағаллик, касалликлар, очарчилик ҳукмронлик қилаётганлигини кузатиш мумкин бўлади”1, деб ёзади. Дарҳақиқат, бундай ижтимоий-иқтисодий танглик кескин сиёсий келишмовчиликлар, конфликтлар, дискриминация, минтақавий зиддиятлар, террорчилик ва бошқа хавф-хатарларнинг ошиб боришига таъсир кўрсатишини унутмаслигимиз лозим. Замонавий илмий тадқиқот консепсияларида инсон қандай кучлар таъсирида ўзгаришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, бу янги консепсияларга тнуқобил равишда ахлоқий м эъёрлар, тарбия, маърифат ва маънавий-маданий мулоқот жараёнидаги идеаллар ва қадриятларни киритиш устувор аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, илмий-тадқиқот фаолиятининг инсонпарварлашуви олимлар ўртасида ўзаро тушуниш, сайёрамизда умуминсоний руҳий-ахлоқий қадриятлар, яъни инсонпарварлик руҳининг қарор топишига ёрдам беради. Айни шу маънода, соғлом ижодга таянган илмий тадқиқот келажаги ижтимоий ҳамкорлик, инсонийликка асосланишига замин яратади. «Илм-фанга, ижодга қизиқиш ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига мактаб, ота-оналар, олимлар кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга илмда ёши ўтиб қолди, деган гап бўлмайди” 2. Дарҳақиқат, бу фикрда илмий-ижодий фаолиятнинг ахлоқий ва гуманистик жиҳатига эътибор берилганлигини кузатиш мумкин. Зеро, илмий-ижодий фаолиятда ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун олимлар ўзларининг ақлий имкониятларини тўлиқ ишлата билишлари, яширинган қобилиятларини кашф қилишлари ва уни ривожлантиришлари ҳамда ўз ақлий ва ижодий бойликларини бошқаришни ўрганишлари лозим.

Download 39.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling