Илмий педагогика ишидан


Download 39.8 Kb.
bet1/4
Sana09.03.2023
Hajmi39.8 Kb.
#1254503
  1   2   3   4
Bog'liq
ИПИ 2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКA” ФAКУЛЬТЕТИ
“ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТАРМОКЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ” КAФЕДРAСИ


ИЛМИЙ ПЕДАГОГИКА ИШИДАН
ҲИСОБОТИ



ИЛМИЙ РAҲБAР:
БAЖAРДИ:

доц.
маг.

Шамсиев Х.А.
Юлдашов А.К.

__________
__________


























Тошкент-2023 йил

Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари
Режа:
1. Илмий тадқиқотнинг намойон бўлиш шакллари: Индивидуал илмий тадқиқот: (бакалавр битирув иши, магистрлик ва докторлик диссертацияси, реферат ва мақолалар, курс иши, монография).
2. Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотнинг ўзига хос хусусияти; буюртма асосидаги ҳамкорлнк фаолияти, фундаментал, инновацион ва амалий тадқиқот ишлари ҳамкорликдаги фаолият маҳсули.
3. Техникавий тадқиқот ва унинг типлари. Бадиий ижод билан боғлиқ илмий тадқиқот. Бадиий ижод ижтимоий онгнинг махсус шакли.
5. Педагогик фаолият ва илмий тадқиқотнинг уйғунлигини таъминлашнинг аҳамияти. Замонавий илмий тадқиқот консепсиялари.


Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари. Илмий тадқиқот жараёнида инсон моҳиятан ўзлигини англайди. Бу билан инсон нафақат ташқи муҳитда, балки ўз руҳиятида ҳам ўзгариш ясайди. Илмий ижод хилма-хил маънавий-маданий эҳтиёжларни қондириш бўйича сон-саноқсиз вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган фаолиятдир.Илмий тадқиқот жараёнида эркин бўлиш - монеликсиз ижод қилиш, бировнинг қолипига тушмаслик, янги илмий билимларни олиш ва қайта ишлашда обектив ва холис бўлиш муҳимдир. Бундан кўринадики, олимлар ўз илмий фаолиятининг мақсадлари ва методларига ўзлари ахлоқий нуқтаи назардан баҳо беришлари, ахлоқий меъёрларни бузиш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлардан воз кечишлари лозим.
Ҳар қандай илмий фаолият матнларда «ёзма» кўринишда (қог ‘озда ёки электрон) - илмий ҳисобот, илмий та ’руза, реферат, мақола, китоб тарзида расмийлаштирилган бўлишининг асосида икки шарт-шароит ётади. Биринчидан, олим ўз ғоялари ва натижаларини қатъий илмий тилда фақат ёзма (электрон) тарзда баён этиши мумкин. Ҳар қандай илмий ишни, ҳатто кичкина мақолани қоғозга тушириш, фикрнинг ифодасида кетма-кетликга эришиш муҳим аҳамиятга эга, мақола ёки тезис ёзиш бошловчи тадқиқотчи учун жиддий муаммолар билан боғлиқ, чунки жамоа олдидаги чиқишларда осонлик билан айтиладиган ёки одам «/cМда» тафаккурида шаклланган сўзлар ва фикрларнинг ифодасини ўз вақтида қоғозга тушириш учун олимга мантиқий изчиллик кўп ҳолларда этишмайди. Ёзма нутқ ва оғзаки нутқнинг бир-биридан фарқишундаки, оғзаки нутқдаги баъзи нуқсонлар эшитиcвчилар томонидан эътиборга олинмайди, бироқ ёзма матнда қат 'ий мантиқий изчиллик талаб этилади, чунки ундаги фикрлар кетма-кетлигига о‘қувчи қайта-қайта мурожаат қилади ва янги билимнинг мақсади ва моҳиятини аниқлашга ҳаракат қилади.
Иккинчидан, олимнинг салоҳияти унинг турли жумалларда нашр қилган илмий мақолаларининг сони ва салмоғи ҳамда республика ва хорижда ўтказилган конференсияларидаги илмий маърузаларда аниқланади. Шу боис, тадқиқотчи учун нашр этилган ишлари ро ‘йхатини доимий тўлдириб борилиши ва маърузалар мазмунининг турли туманлиги унинг имиджи шаклланишига асос бўлади.Илмий тадқиқот жараёни олимнинг илҳоми, фантазияси, умумий маданияти, шунингдек унинг шахсий сифатлари билан чамбарчас боғлиқ. Индивидуал илмий тадқиқот.

Download 39.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling