Илмий рахбар доцент базарова гулнора “иктисодиет” йуналиши талабаси азимхожи мухаммадислом исроилхожи ўҒЛИ


Download 45.73 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi45.73 Kb.
#1337762
Bog'liq
Inflyatsiya haqida boshlang 1


ИЛМИЙ РАХБАР ДОЦЕНТ БАЗАРОВА ГУЛНОРА
ИКТИСОДИЕТ” ЙУНАЛИШИ ТАЛАБАСИ АЗИМХОЖИ МУХАММАДИСЛОМ ИСРОИЛХОЖИ ЎҒЛИ
ИНФЛЯТСИЯ ХИСОБЛАШ ТУРЛАРИ
Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.
Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.
Узоқ вақт мобайнида товар ва хизматлар нархлари барқарор бўлган, ривожланган мамлакатларда инфлятсиянинг ўрта муддатли кўрсаткичи 2 фоиз атрофида, ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган.
Бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфлятсия салбий жиҳатга эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфлятсиянинг ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. Иқтисодий ўсиш учун кам фоизли барқарор инфлятсия бу табиий жараён.
Паст даражадаги инфлятсия иқтисодиётда қўшимча талаб яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. Инфлятсиянинг умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин. Шиддатли инфлятсия келгусида юқори инфлятсияга олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. Шу нуқтаи назардан паст даражадаги барқарор инфлятсия ижобий ҳисобланади.
ўртача инфлятсия(нархларнинг ўсиши одатда йилига 3-5% ни ташкил қилади, йилига 10% дан ошмайди) иқтисодиёт учун жиддий хавф туғдирмайди. Бу ҳолда нархлар аста-секин, лекин барқарор равишда ўртача суръатда (йилига тахминан 10%) кўтарилади. Пулнинг қиймати сақланиб қолади, номинал нархларда шартномалар имзолаш хавфи йўқ.
Кучли инфлятсия(нархларнинг йилига 10% дан 20% гача ўсиши) давлатнинг пул-кредит сиёсатини тўғрилашни талаб қилади, чунки унинг кескин инфлятсияга ўтиш хавфи мавжуд. Шошилинч инфлятсия(нархларнинг ўсиш суръати йилига 20% дан 200% гача) иқтисодий тизимда анча узоқ вақт давомида кузатилиши мумкин.
Гиперинфлятсия(йиллик нархларнинг ўсиши 200% дан ошади) нафақат иқтисодий, балки сиёсий характерга эга бўлган қарорлар қабул қилишни талаб қилади, чунки бундай юқори инфлятсия даражаси, биринчи навбатда, товар-пул муносабатлари билан боғлиқ бўлган мамлакатнинг эҳтимолий иқтисодий инқирозини англатади.
Ҳозирги вақтда инфлятсия табиатини органишда иқтисодчи олимлар унинг монетар сабабларини, яни товар масасига нисбатан пул массасининг хажмини озгаришини асоси қилиб корсатадилар. Инфлятсия билан олиб бориладиган фаолиятда унинг даражасини олаш учун дастак лозим болади. Ушбу дастак болиб баҳолар индекси ҳисобланади. Баҳолар индекси жорий умумий истемол нархларининг базис давридан нархларга нисбатан осиши (пасайиши) билан аниқланади. Ушбу индексни аниқлашда мамлакат фуқороларининг истемол саватига киритилган маҳсулотлар в хизматларнинг чакана нархларидан фойдаланадилар. Ушбу формула қуйидагича ҳисобланади:
ПКт
ИПТс = ------------ х 100 %
ПКб
Бу эрда: ИПТс – истемол нархларининг индекси;
ПКт - истемол саватининг жорий нархи;
Пкб - истемол саватининг базис нархи.
Инфлятсия даражасининг осишини бир баҳосини осиши билан аниқлаш мумкин. Масалан 1 литр бензиннинг базис давридаги нархи 500 сом болган ва унинг жорий даврдаги нархи 585 сомга тенг. Демак, биз кузатган давр ичида 1 литр бензиннинг нархи 117 % га ортган.
585 сўм
1 литр бензин = --------------- х 100 % = 117 %
500 сўм
Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфлятсия
Янгиланган сана: 17 Мар 2023, 09:31
2022-йилда Ўзбекистонда инфлятсия даражаси 12,3%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, истеъмол нархлари индекси Марказий банк томонидан прогноз қилинган 12−12,5%га мос келади.
Бунга мавжуд инфлятсион жараёнлар, пул-кредит шароитлари, импорт инфлятсияси таъсирининг сақланиб қолиши ва юқори ноаниқликлар шароити таъсир қилиши таъкидланганди.
Бундан ташқари, 2022-йил бошида йиллик ўсишда истеъмол нархлари индекси даражаси 9,8%га етганди. Регулятор 2023-йил учун базавий ссенарий доирасида 8,5−9,5%гача пасайишни прогноз қилди.
Экспертлар фикрича, Ўзбекистондаги инфлятсияга таъсир қилувчи асосий омиллардан бири савдо ҳамкори бўлган мамлакатлардаги инфлятсия ҳисобланади. Негаки импорт инфлатсиясининг ўсиши асосий инфлатсиянинг тахминан 38%ни ифодалайди.
Қолаверса, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфлятсион кутилмалари 15,3%ни, тадбиркорларники эса 14,3%ни ташкил.


Фойдаланилган адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1992 й.
2. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент «Шарқ",1998 й.
3.Ўзбекистон Республикасини Меҳнат кодекси Тошкент, 1996 й.
4.Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни Тошкент, 1993 й.
5.В.С.Алексеэв, Э.О.Муродова, И.С.Давыдова. Безопасност жизнедеятелности “Проспект” Москва-2006 г.
6.О.Қудратов, Т.Ғаниэв. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги. Тошкент. «Меҳнат»-2004.
7.Ҳ.Э.Ғоипов. Меҳнат муҳофазаси. Тошкент. “Меҳнат”-2000.
8.Ў.Р.Бойназаров. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. Маъруза матнлари тўплами. Қарши-2000.
9. Ғ.Э.Ёрматов. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги (Маъруза матнлари тўплами), Тошкент-2003
10. Безопасност жизнедеятелности. Под общэй редаксиэй доктора техн. наук, профессора С.В.Белова. Москва, “Высшая школа” 2003.
Download 45.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling