*Изоҳ: Фақат битта қатордаги мезонлар бўйича баллар белгиланади, умумий балл 100 баллдан ошмаслиги зарур.
Лойиҳани баҳолаш мезонлари бўйича асослаш (ҳар бир банд мезонлари бўйича хулоса келтирилади)
Лойиҳанинг долзарблиги – тўлиқ асослаб берилиши зарур
Тадқиқот мавзуси долзарб. Ҳозирги кунда аксарият спорт мураббийлари спортчиларнинг спорт ўйинлари пайтидаги самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилишда инсон омилига таянади. Равшанки, бунда спортчи фаолиятини баҳолашда реалликдан четлашиш ҳолатлари кузатилади. Агар спортчиларнинг фаолияти автоматлаштирилган тизим орқали мониторинг қилинса, у ҳолда спортчилар фаолиятини баҳолашда шаффофлик ва аниқликка эришилади. Ушбу лойиҳа орқали ишлаб чиқиладиган ахборот тизими спорт ўйинларининг видео маълумотлари асосида ҳар бир ўйинчининг ўйин давомидаги фаолиятини автоматик тарзда таҳлил қилган ҳолда, самарадорлик даражасини мониторинг қилиш, фаолияти суст бўлган спортчиларнинг фаолиятини яхшилаш бўйича мураббийга тавсиялар тақдим этиш имкониятини беради.
|
|
Лойиҳанинг илмий янгилигига мос тарзда унда ҳал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо ечими бўйича мақсад ва вазифалар тўғри ва аниқ белгиланганлиги (тўлиқ асослаб берилиши зарур)
Лойиҳанинг илмий янгилигига мос тарзда унда ҳал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо ечими бўйича мақсад ва вазифалар тўғри ва аниқ белгиланган. Энг аввало ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад аниқ белгиланган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун тажрибали илмий жамоани шакллантириш режалаштирилган ва жамоанинг ҳар бир аъзосига лойиҳани амалга оширишга оид муайян вазифалар тақсимланган.
|
|
Лойиҳанинг ресурс имкониятлари (ижрочи ташкилотда лойиҳани бажариш учун зарур бўлган илмий салоҳият, асбоб-ускуналар, материаллар, қурилмалар мавжудлиги, бажарилиши режалаштирилган тадқиқотлар ва сўралган маблағнинг асосланганлиги) (тўлиқ асослаб берилиши зарур)
Ижрочи ташкилотда мазкур лойиҳани бажариш учун зарур бўлган илмий салоҳият, асбоб-ускуналар, материаллар, қурилмалар мавжуд. Хусусан, катта ҳажмли маълумотларни қайта ишловчи серверлар, замонавий компьютерлар мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш учун ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган малакали, илм-фан ва илмий фаолиятда фаол ёш олимлардан иборат жамоа шакллантирилган. Жамоанинг ҳар бир аъзосига лойиҳанинг илмий муаммосини тизимли, босқичма-босқич ҳал этишга қаратилган муайян вазифалар тақсимланган. Ушбу лойиҳани бажариш учун сўралган 500 млн сўм маблағ лойиҳанинг молиявий сметасида ҳар бир харажат тури бўйича тақсимлаб чиқилган ва асосланган.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |