“илмий тадқИҚот методологияси” курси 8 мавзу. Диссертацияни ёзиш


Шартли белгилар, бирликлар, символлар ва


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana03.12.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1798529
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Research Methodology - lecture 8

Шартли белгилар, бирликлар, символлар ва
терминлар рўйхатида ишда нисбатан кўп учрайдиган
ҳарфли
белгилар,
символлар
берилиши
(тушунтирилиши) шарт. Бундай рўйхатга диссертация
матнида
уч
мартадан
ортиқ
ишлатилган
аббревиатураларгина киритилади. Кўп сонли ҳарфлардан
ташкил
топган
(қоида
бўйича
тўрттадан
ортиқ
бўлмаган), шунингдек, айтилганда қўпол янгровчи
аббревиатураларни тузиш тавсия қилинмайди.


Диссертациянинг
кириш
қисми
ишнинг
моҳиятини
тушунишни
енгиллаштириши
лозим.
Унда
диссертация
тадқиқотининг объекти ва предмети аниқ ва лўнда ёритилиши,
тадқиқот мавзусининг долзарблиги асосланиши лозим.
Диссертациянинг кириш қисми - ишнинг бошланғич қисми
бўлиб, ишнинг асосий маъносини қисқача баён қилиш ва мавзу
долзарблигини асослаш учун хизмат қилади. Диссертациянинг
кириш қисмида мавзунинг долзарблигини асословчи далиллар,
диссертацияни ёзиш жараёнида тадқиқ этиладиган муаммолар,
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ҳамда
унинг амалий аҳамияти акс эттирилади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ КИРИШ ҚИСМИ 
ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛИШИ ЛОЗИМ:
– диссертация
мавзусининг
асосланиши
ва
унинг
долзарблиги;
– тадқиқот объекти ва предмети;
– тадқиқот мақсади ва вазифалари;
– илмий янгилиги;
– тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;
– тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);
– тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи;
– тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;
– иш тузилмасининг тавсифи.


МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ 
КАМИДА УЧ БОБДАН ИБОРАТ БЎЛИБ, БОБЛАР ҲАЖМ 
ЖИҲАТИДАН ЎЗАРО МУТАНОСИБ БЎЛИШИ ВА 
ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛИШИ ЛОЗИМ:

тадқиқот
мавзусига
тааллуқли
бошқа
манбаларда
келтирилган
назарий,
амалий
ва
эмпирик
тадқиқотлар
натижаларининг танқидий таҳлили;
– тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни;
– тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура
талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг
асосий натижалари баёни.


ДИССЕРТАЦИЯ ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ 
ЛОЗИМ:
а) материални баён қилишда диссертация бобларининг бир-бири билан
ўзаро боғлиқлиги, боблар ичида параграфлар ва бандлар алоқадорлиги
ҳақида ўқувчига аниқ тушунча бера оладиган мантиқий изчиллик;
б) далилларнинг ишончлилиги;
в) баён қилинган фикрнинг бошқача талқинини истисно қиладиган
тарзда аниқ ва қисқа бўлиши;
г) баён қилинган хулоса, таклиф, тавсия ва бошқа фикрлар
тадқиқотнинг мантиқий ҳосиласи сифатида ишонарли манбалар асосида
аниқ ва қисқа ифодаланиши зарур;
д) тадқиқотнинг ҳар бир бобида хусусий масала (масалалар)нинг ечими
натижалари аниқ баён қилиниши.


Хулоса бутун диссертация диссертациясининг хулоса
қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг
илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот
муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади.
Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.
Хулосада
диссертация
тадқиқоти
бўйича
умумлаштирилган хулоса, таклиф, тавсиялар қисқа ва
аниқ келтирилиб, амалиётга жорий этишга тавсия қилиш
мумкин бўлган илмий натижалар келтирилади.



Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling