“илмий тадқИҚот методологияси” курси 8 мавзу. Диссертацияни ёзиш


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana03.12.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1798529
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Research Methodology - lecture 8

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР БОБИ
 


Ушбу боб кириш боби билан ҳамоҳанг бўлиши керак. Кириш боби кенг 
мазмун билан бошланиб кейинчалик торайиб борса, хулоса бобида бунинг акси 
бўлади. 
Тадқиқот мақсадини яна бир бор эслатиш билан бошлаб, ҳар бир тадқиқот 
саволига тегишли нималарни аниқлаганингизни умумлаштириб ёзинг. 
Янги маълумотларни таклиф этманг. Диссертация бўйлаб бир хил 
терминологияни ишлатганингизни яна бир бор текшириб олинг. 
Ушбу бобда илм-фанга қўшган шахсий ҳиссангизни ёзинг, лекин жуда ҳам 
амбицияга берилманг. Кириш қисмидаги мақсадларга қаранг ва хулосада ушбу 
мақсадлар эришилганлигига ишонч ҳосил қилинг, эришилмаган бўлса 
сабабларини ёзинг. 
Бундан ташқари албатта тадқиқотингиз чекловларини ҳам ёритишингиз 
керак бўлади ва бу келажакдаги тадқиқотлар учун тавсиялар учун асос бўлади. 
ХУЛОСАЛАР БОБИ
 


Ўзингизни танқид қилишга кўрқманг, бажара олмаган вазифаларни ҳамда 
олган тажрибангизни ҳам ёзишингиз мумкин. 
Диссертацияни юқори позитив оҳангда якунлаш учун сиз томонидан 
олинган натижалар ва топилмалар амалиётда қандай қилиб фойдаланилиши ва 
у қандай самара беришини ёритинг. 
Агар диссертацияни оғзаки ҳимоя қилиш ҳам назарда тутилган бўлса унда 
ушбу боб алоҳида эътиборни тортади, чунки кўп ҳолларда комиссия аъзолари 
айнан ушбу бобни синчковлик билан ўқийдилар. Шу сабабли, радикал 
баёнотлар ёки ошириб кўрсатишларни ёзишдан эҳтиёт бўлинг. Агар сиз 
ҳақиқатда эътиборга молик янгиликни аниқлаган бўлсангиз, уни тўлиқ 
муҳокама қилиш ва шижоат билан ифода қилишга ҳаракат қилинг. Шу билан 
бирга аввалги қилинган тадқиқотларнинг ҳиссасини ҳам унутманг. 
ХУЛОСАЛАР БОБИ
 



Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling