Илмий-услубий, маърифий журнал


Download 427.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana09.04.2023
Hajmi427.73 Kb.
#1346131
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Sayfiddin boharziy chet olimlar o\'rganishi



S H A R Q M A S H ’ A L I
85 
САЙФИДДИН БОХАРЗИЙ ФАОЛИЯТИ ЧЕТ ЭЛЛИК
ОЛИМЛАР ТАДҚИҚОТЛАРИДА
НАЗИРОВА ХУРШИДА
таянч докторант, ЎзР ФА ШИ 
Аннотация. Марказий Осиё тасаввуф тарихшунослигида аксарият муаммолар нақшбандия ва 
яссавий тариқатлари контекстида тадқиқ этилган. Ушбу икки тариқат тарихи ва тарихшунослиги 
бўйича ҳам хорижий ҳам маҳаллий ишларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Лекин бу мулоҳазани минтақа 
ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдирган бошқа тариқатлар, хусусан кубровия тариқати борасида 
айтолмаймиз. Масалан, ушбу тариқатнинг минтақада кенг тарқалишида муҳим рол ўйнаган Сайфиддин 
Бохарзий (ваф. 659/1260), Камол Жандий (ваф. 672/1273), Ҳусайн Хоразмий (ваф. 836/1433) каби машҳур 
кубровийларнинг шахсияти ва маъанавий мероси ҳақидаги илмий қарашларни умумлаштирувчи, таҳлилий 
хулоса берувчи ишлар бармоқ билан санарли. Муаммонинг ана шу жиҳатини эътиборга олган ҳолда 
тақдим этилаётган мақолада Сайфиддин Бохарзий шахсияти билан боғлиқ айрим муаммоларнинг тарих-
шунослик таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилдик. Бохарзий шахсиятини ўрганиш мустақилликдан 
кейин хам давом этаяпти. Лекин уни чуқур ўрганиб таҳлил этиш ва хужжатлар асосида холи ўрганиш, 
тассавуф тариқатчисининг бир издошлари сифатида таҳлил этиш бугунги давр талаби десак муболаға 
бўлмайди. Ушбу шахс кўпчилик мутахассисларга О.Д.Чеховичнинг тадқиқотлари орқали таниш. Бугунги 
кунда ҳам Сайфиддин Бохарзий Ўзбекистонда қабри Бухоро шаҳрида жойлашган тасаввуф намояндаси, 
ўтмишда йирик вақф мулкларига эгалик қилган хонақоҳи сабаб хотирланади. Аслида ҳам шундайми? 
Сайфиддин Бохарзий ва унинг фаолияти ҳақида яна нималар маълум? Мақола хорижлик тадқиқот-
чиларнинг илмий изланишларининг тарихшунослик таҳлили орқали Сайфиддин Бохарзий ва Нажмиддин 
Кубро муносабатлари, Сайфиддин Бохарзийнинг шахсий ҳаёти, авлодлари ва издошлари, Бохарзий ва 
Олтин Ўрда хони Беркахон муносабатлари ҳамда унинг ёзма меросининг айрим жиҳатларини очиб 
беришга бағишланган. Келгусида хам Бохарзий шахсига кенгроқ этибор берилиб, унинг ёрқин шахси ва 
манавий мероси кенг оммага хавола этилади деб умид билдирамиз. 

Download 427.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling