Илмий-услубий, маърифий журнал


S H A R Q M A S H ’ A L I


Download 427.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana09.04.2023
Hajmi427.73 Kb.
#1346131
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Sayfiddin boharziy chet olimlar o\'rganishi

S H A R Q M A S H ’ A L I
88 
Аҳмад (в. 696/1297). Хулагулар маликаси Теркен Хотун таклифи билан Кермонга келиб
жануби–шарқий Эронда кубровийликнинг тарқалишига сабабчи бўлган. Унинг ўғли 
Абулмуфаҳҳар Яҳё Бохарзий (в. 736/1335) эса амакиси Жалолиддин Муҳаммад вафотидан 
сўнг бобосиниг ишларини давом эттириш учун Кермондан Бухорога келган. Тадқиқот-
чиларнинг фикрича, унинг Кермондан кетиши кубровийликнинг заифлашувига сабаб 
бўлган. Бохарзийнинг кичик ўғли Мазҳаруддин Мутаҳҳар бўлиб, у отасининг кўрсатмаси 
билан Мавлоно Румийни зиёрат қилиш мақсадида Куния шаҳрида бўлган. Отаси Жалло-
лиддин Румийнинг рубоийларини ўқиб унга ғойибона мухлис бўлганини ва ул зотни топиш 
учун темирдан чориқ қўлига асо олиб бўлса ҳам Мавлонони топишни буюради. У буюк 
зотни суҳбатида бўлишни фарз амалини бажариш билан баробар деб билган
1
. Лекин унинг 
Мавлоно Румий билан кўришган ёки кўришмаганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Абулмуфаҳҳар Яҳё Фатхободда Бохарзийнинг мақбараси ва ҳонақосининг асосчиси 
сифатида тарихда қолди. Араб саёҳатчиси Ибн Баттута ўз кундаликларида Фатхободдаги 
Бохарзий хонақоҳида меҳмон бўлгани, бу ерда шаҳарнинг энг обрўли кишилари билан 
йиғилиб суҳбатда бўлганини эслаб ўтган
2
. Абулмуфаҳҳар Яҳё ўзининг “Аврад-ал-Аҳбаб” 
номли асарида Бохарзийнинг маноқиби ҳақида ёзиб қолдирган. У асос солган Бохарзий 
мозори вақф мулклари XX аср бошига қадар фаолият юритди
3
. Яна шуни таъкидлаш лозим 
Бухоро амирлари тахтга ўтиришдан аввал шайхнинг қабрини зиёрат қилишган
4
. Бохарзий 
вақфи ва Фатхободдаги хонақоси XVIII асргача мавжуд бўлганини кубровий шайхлардан 
бири бўлган Абд ал- Қаюм Хўжа (1255/1839) бўлиб, у Фатхободда яшаб ижод қилгани 
маълум
5
. Шундан кўришимиз мумкинки Бохарзий авлодлари ва унинг издошлари Ўрта 
Осиёда анча вақтгача ўз ўрнини ушлаб турган. 
Бохарзий муридлари бир қанча бўлиб бизгача етиб келганлари учта.
Улардан дастлабкиси Саъдиддин Хоразмий бўлиб, унинг номи “Аврад ал-Аҳбоб” да ҳам 
номи зикр қилинган. Иккинчиси Бурҳониддин Бухорий бўлиб, у хақидаги маълумотларни Ра-
шиддин (1247/1318) асарларида учратамиз. Бурҳониддин Бухорий насронийлар тарафидан бўҳ-
тонга дучор бўлиб Манзига ( Жанубий Хитой) сургун қилиниб ва ўша ерда вафот этган. 
Ғиёсиддин Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асарида ҳам учратамиз, унга кўра Бурхониддин 
Бухорий пойтахт Хонбалиқда яшаган ва у ернинг ҳавосидан заҳарланиб ўлганини ёзиб қол-
дирган. Шубхасиз кубровийлик Хитойда маълум муддат яшаганида бу шаҳсни ўрни бўлган
6

Яна кўзга кўринган ва кубровийликни Хиндистонда анча муддат бўлишига сабабчи бўл-
ган муриди Бадриддин Самарқандий (в.1316) бўлиб, силсила ундан машҳур Шарофиддин 
Аҳмад ибн Яхё Манирийга, ундан шайх Руҳиддин Фирдавсийга ўтган. Руҳиддин Фирдавсий 
ва унинг акаси Низомиддинлар оталари тарафидан Бадриддин Самарқандийга илм олишга 
топширилади
7
. Ана шу тариқа Кашмир ва Делида кубровийлик тариқати кенг ёйилади.
Яна қизиқарли маълумотлардан бири бу Али Сафийнинг (1461-1532) асари “Рашахот айн 
ал-хаёт” да Бохарзийнинг нақшбандия тариқатига мансуб бўлган икки шайх билан танишуви ва 
учрашганидир. Хожа Ғариб ва шайх Ҳасан Булғорийлар билан суҳбатда бўлган
8

1
Gökbulut S. Necmeddîn Kübrâ ve Kübrevîlik. Dokuz Eylül Üniversitesi Sosyal Bilimler Enstitüsü. – İzmir, 2009
2
Chexovich O.D. Buxarskie dokumenti XIV veka. T.: Fan, 1965– S. 8 
3
Ўша асар. – Б. 9 
4
N.B. Nemtsova Xanaka Sayf ad-dina Baxarzi v Buxare. Buxoro.2003. – Str. 14 
5
D.DeWeese The Kashf al-Huda of Kamal ad-Din Husayn Khorezmi–P.37 
6
Ўша асар. – Б. 37 
7
Origin delopment Firdausi order and its expansionin India/ chapter II. – P.55 
8
DeWeese.D The Kashf al-Huda of Kamal ad-Din Husayn Khorezmi – P.32. Яна қаранг: ... 



Download 427.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling