Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳока- маси.
Тадқиқот объекти. Наманган вилояти
Республика шарқида, Фарғона водийсининг ши- молий-ғарбий қисмида, Тяншан тоғ тизмаси тар- моқлари Қурама, Чотқол тоғларининг тоғ олди ва Сирдарё водийси ҳамда Марказий Фарғо- нанинг қадимги текисликлари геоморфологик районларида жойлашган ва улар таъсирида ўзига хос тупроқ қопламлари шаклланган. Мингбулоқ тумани ҳудуди Сирдарёнинг чап соҳилида жойлашган бўлиб, шимолдан вилоят- нинг Тўрақўрғон, шимолий-шарқдан Наманган, шимолий-ғарбдан Поп, жанубий-шарқдан Ан- дижон вилояти, жанубий ва жанубий-ғарбдан Фарғона вилоятининг айрим туманлари билан чегараланган. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳока- маси. Туман ҳудудининг асосий қисми паст те- кисликлардан иборат бўлиб, ҳудуддан Сирдарё ва Й.Охунбобоев каналининг оқиб ўтиши ўзига хос микроиқлим пайдо бўлиш шароитини ярат- ган. Иқлимнинг характерли хусусиятларидан бири ҳаво ҳарорати ва парланишнинг юқорили- ги, ёғингарчиликни камлиги, қор қопламини кўп сақланмаслиги, шамолни давомийлигидадир. Туман ҳудудида тупроқ пайдо бўлиши ва ривожланиши мобайнида гидрогеологик жараён- лар мунтазам таъсир этган. Ҳудуд ер майдонларида жазирама ёзнинг иссиқ кунларини давомийлигидан, кучли буғланиш на- тижасида шўрланиш жараёнларининг жадал бо- ришига олиб келган. Шунингдек ер ости грунт сувлари оқимини секинлиги ва ҳаво ҳарорати- нинг ёз мавсумида юқори даражада қуруқ бўли- ши натижасида иккиламчи шўрланишлар юзага келган[1]. Сизот сувлари вертикал кесим бўйича ўрганил- ганда Марказий Фарғона ҳудудида сизот сувла- рига таъсир қилувчи қуйидаги 3 та кучли омил мавжудлиги кузатилган [7]: 1. Юқори ҳаво ҳарорати таъсирида сизот сувла- рининг кучли даражада буғланиши; 2. Ер ости сувларининг манбаси Тошкент-Мир- зачўл йўналишида бўлиб, қатламлар бўйича оқимлар мажмуасига монанд ҳолда ҳаракатлани- ши, натижасида бу жойда ишқорий муҳитнинг ортиб бориши; 3. Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган деҳқончилик фаолияти мобайнида суғориш сув- ларининг кучли таъсири натижасида сизот сувла- ри қуйи қисмга тушиб кетиши билан биргаликда сувларнинг интрозонал ишқорийланиши. Мингбулоқ тумани тупроқлари, ўтган асрнинг иккинчи яримидан бошлаб оммавий равишда ўз- лаштирила бошланган. Дастлабки ўзлаштириш ишлари ҳудудда Й.Охунбобоев номли канал қу- рилгандан сўнг жаддаллашган. Шунингдек ка- нал сувлари етиб бориши мумкин бўлган, чап ва ўнг томонлари ҳамда Сирдарёни II-қайир усти терасалари ўзлаштирилган. Ҳудуднинг тупроқ қопламларида ўзлаштириш ва суғориш ишлари шарқдан ғарбга томон яъни оқар сувларни йўна- лиши бўйлаб давом эттирилган. Чунки, қазилган зовурларни сув оқимини таъминлаш ишлари би- ринчи ўринга қўйилган. Ўтган асрнинг 1975 йилларига келиб, тупроқ- мелиоратив тадқиқотлар маълумотлари асосида Марказий Фарғона ҳудудларидан қўшимча 160 минг гектар ер майдонлари суғориш учун ўз- лаштирилган. Бу даврда Марказий Фарғона ерла- ри Республикада тайёрланган пахта хом ашёсини 8% етказиб берган. Марказий Фарғона чўл зона- сидан Катта Андижон, Катта Фарғона каналлари- ни ўтказилиши ҳудудда қўшимча 75% ўзлашти- рилмаган ерларни ишга тушириш ҳисобига водий вилоятлари бўйича қўшимча 150 та массивлар- ни фаолият юритишига олиб келган. Ҳозирги даврда Марказий Фарғона чўл зонасида, хусусан, туман ҳудудларида катта ҳажмда ер майдонлари ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқа- ришига киритилган. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига киритилган ер майдонлари турли ли- тологик, геологик ва рельеф тузилишларига эга бўлганлиги боис, ҳамма ерларда ҳам ўзлашти- риш ишлари ижобий натижалар кўрсатмаган. Тупроқларда шўрланишни кучайиши, ер ости сув- лари сатҳини кўтарилиши натижаларида кутилган ҳосилни етиштиришда катта муаммоларни юзага келтирган. Ҳудуд тупроқларидаги асосий муаммо тупроқларни мелиоратив ҳолатида оғир ерлар- ни мавжудлиги бўлган яъни, ўзлаштириш ишла- ри бошлангандан сўнг ер ости сувлари сатҳини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling