Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
Тавсиялар. Мингбулоқ тумани Марказий
Фарғонанинг шимолий қисмида жойлашган бў- либ, тупроқлари асосан янгидан суғорилади- ган ва янгидан ўзлаштирилган суғориладиган гидроморф тупроқлардан иборат. Ушбу ерларни ўзлаштириш билан, тупроқларда жадал деҳқон- чиликни юритиш давомида суғориладиган ер- ларининг мелиоратив ҳолатини ёмонлашиши- га, механик таркибининг ноқулайлиги, янгидан ўзлаштирилган ҳудудларида суғориш эрозияси, ер ости сизот сувлари сатҳини кўтарилиши, ал- машлаб экиш тизимининг йўқлиги, унумдор ер- ларни ноқишлоқ хўжалик мақсадида фойдаланиш учун ажратилиши, эскидан суғорилиб келинаёт- ган ерларни нисбатан зичлашганлиги, гумус миқ- дорининг камайиб кетганлиги, тупроқни органик модда, шунингдек озиқа элементларга бўлган та- лабини қондирилмаётганлиги сабаб бўлмоқда. Туман суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари- дан оқилона ва самарали фойдаланишни таш- кил этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қай- та тиклаш ва ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш учун қуйидаги агромелиоратив тадбирлар амалга оширилиши лозим: 1. Тупроқларни шўрсизлантириш. Тупроқда туз тўпланиш, иккиламчи шўрланиш жараёнлари- ни олдини олиш, суғориладиган тупроқлар сув- туз тартиботини мақбуллаштириш (бошқариш), тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилини оши- риш учун барча вилоятларда коллектор-зовур тармоқларининг ўртача солиштирма узунликла- рини лойиҳа кўрсаткичларига, камида 50-55, оғир механик таркибли «қийин мелиорацияланувчи» кучли шўрланган, гипслашган ерларда эса 80-100 погон метрга етказиш, бунинг учун тахминан 25- 30 фоиз суғориладиган майдонларда коллектор зовур тизимларини қайта қуриш, қолган майдон- ларда эса капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш зарур. Ҳозирда мавжуд коллектор-зовур тармоқлари ва тик қудуқлар (скважиналар)нинг техник носоз- лиги ва иш самарасининг (унумининг) ўта паст- лиги боис вужудга келган гидроморф сув режи- мини ярим гидроморф сув режимига ўтказиш энг мақбул мелиоратив режим ҳисобланади. Бунда ер ости сизот сувлари сатҳини «критик» чуқурлик- дан (2,5-3,0 м) пастда ушлаб туришга қаратилган барча тадбирлар мажмуаси ўз аксини топиши ло- зим. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ярим гидроморф мелиоратив режимни қўлланиши суғориладиган шўрланган тупроқларнинг қулай мелиоратив ҳолатда ушлаб турилишига имкон яратади. 2. Марказий Фарғона ҳудудларида турли дара- жада гипслашган паст унумдорликка эга «қийин мелиорацияланувчи» ерлар мавжуд. Улар, энг ав- вало – туб мелиорациялашни, ҳозирда анъанавий бўлмаган усулларни қўллашни таъминловчи мах- сус услублар ва мелиоратив технологияларни та- лаб этади, амалда эса бу жуда мушкул иш. Туманнинг гипсли оғир мелиорацияланувчи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling