Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry Почвоведение и агрохимия 55 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил ни кўпайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги аниқланди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, тупроқларда кечадиган салбий жараёнларни ол- дини олиш ва унумдорлигини сақлаш, ошириш учун уларни органик моддага бойитишга йўнал- тирилган агротехнологияларни тадбиқ этиш за- рурлиги асосланди. Тупроқларни сингдириш комплекси таркибини яхшилаш, ундаги алмаши- нувчи натрий миқдорини камайтириб, магнийли шўртобланишни олдини олиш учун мавжуд ме- лиоратив тадбирлардан тупроқларни иккиламчи шўрланишини олдини олиш, таркибида кальций- си бўлган фосфорли ўғитларни, шунингдек, юқо- ри миқдорда гўнг (20-30 т/га) билан фосфогипс (5-10 т/га) қўллаш яхши самара бериши аниқлан- ди. Юқоридаги тадбирлар 3-4 йилда такрорий амалга оширилганда тупроқларнинг шўрсизла- нишига, уларни органик моддага бойитилишига эришилади. Шунингдек, уларни сингдириш сиғи- ми ортиб, ундаги сингдирилган катионлар тарки- бида ижобий ўзгаришлар содир бўлишига эриши- лиши мумкинлиги кўрсатиб берилди. Олиб борилган тадқиқот ишлари асосида «пахта-ғалла» экинлари тизимида тупроқларнинг кимёвий таркибини мақбуллаштириш, уларни органик моддага бойитиш, тупроқ унумдорлиги- ни ошириш, ўғитлардан самарали фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш имкони яратилди. Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун илмий-амалий қўл- ланма бўлиб хизмат қилади. Лойиҳани бажариш даврида 30 та илмий мақолалар чоп этилди. Аввалги ва сўнгги беш (2000-2004) йилда- ги тадқиқотлар натижалари асосида бўлимда «Тупроқларнинг кимёвий таркибини оптимал- лаштириш ва унумдорлигини ошириб бориш- нинг назарий асослари концепцияси ва амалиётга айрим тавсиялар» (2004) меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилди [18]. (М.Тошқўзиев, И.Зиямуҳамедов). Бўлимнинг сўнгги ва ҳозирги вақтдаги илмий фаолиятида ушбу меъёрий ҳужжат асос бўлиб ҳисоблангани ҳолда, унда келтирилган асосий бандлар кейинги лойиҳаларда босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling