Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tuproqshunoslik va agrokimyo Soil science and аgrochemistry Почвоведение и агрохимия
А-7-241 «Давлат ер кадастрини
юритишда ерлар ҳолатини объектив баҳолаш- га доир мавжуд тупроқ гумуси (органик модда- си) миқдорини аниқлаш услубларидан фойдала- нишнинг такомиллашган самарали технологик тизимини яратиш» бўйича услубий йўналишда тадқиқот иши олиб борилди. (Лойиҳа раҳбари: И.А.Зиямухамедов). Лойиҳа доирасида 2006-2008 йилларда шунингдек, Ўзбекистоннинг шўрланган, шўр- тоблашган суғориладиган бўз тупроқларини орга- ник модда ва гумус углероди миқдорини аниқлаш- нинг энг қулай, тезкор, тежамкор технологияси- Tuproqshunoslik va agrokimyo Soil science and аgrochemistry Почвоведение и агрохимия 57 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил ни ишлаб чиқиш масаласида Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари суғориладиган типик, оч тусли бўз, чўл-ўтлоқи тупроқлари ге- нетик қатламлари ва лизиметр тажрибаларидаги суғориладиган типик бўз тупроқларида тадқиқот- лар олиб борилди [6]. (Лойиҳанинг масъул ижро- чилари:М.А.Зиямуҳаммедов, М.М.Тошқўзиев, А.Ходжаев, Ф.Эшбековалар). Изланишлар натижасида қуйидагилар олинди: мазкур илмий-амалий тадқиқот лойиҳасида кўр- сатиб ўтилган изланишларнинг биринчи босқи- чи бўйича тупроқ органик моддаси ва гумусини аниқлашнинг шу вақтгача мавжуд бўлган 12 ус- луби ўзаро солиштириб ўрганиб чиқилди. Изланишларда икки хил миқдордаги гумусга эга бўлган суғориладиган типик бўз тупроқ намуна- ларида С-умумий ва С-гумус миқдорлари И.В. Тюрин услубида аниқланди. Гумус миқдори юқори бўлган типик бўз тупроқда (илдизи терилганида 1,96%) эса юқори- да кўрсатилган усул билан намуналар тайёрлан- ганда (илдизи терилмаганида 2,14%) ва аниқлан- ганда умумий углеродга нисбатан 8,42% фарқ келиб чиқди. Тупроқ қанчалик органик моддага бой бўлса, органик қолдиғи терилган ва терил- маган ҳолатдаги намуналардан олинган натижа- лар орасидаги фарқ ортиб бориши аниқланди. Бу натижалар тупроқда органик модда ҳосил бўлиш жараёни интенсивлигини билдиради. Шунингдек, тупроқда гумуснинг оптимал миқдо- ри кўрсаткичини белгилашда фойдаланилади. Сирдарё вилоятида ЎзПИТИ нинг Марказий мелиоратив тажриба станцияси ҳудудидан икки хил экин экилган майдондан ўрта қумоқли ўт- лоқи тупроқ намунасида умумий углерод ва гумус миқдори аниқланди. Шунингдек, ушбу тупроқ намуналарида органик қолдиғи терилган (1,14%) ва терилмаган намуналарида (1,30%) умумий углерод ва гумус углероди миқдори таҳлил эти- лиши натижасида улар орасидаги фарқ 12,2% ни ташкил қилди. Олиб борилган услубий изланишлардан маълум бўлди-ки, Тюрин услубига нисбатан тупроқни қуруқ қиздириш ва куйдириш услуби бир қатор қулайликларга эга. Лойиҳа бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида Тупроқ гумусини Тюрин усулидан фарқланган ҳолда Густавсон усулининг модификацияси ишлаб чиқилди ва гумусни аниқлашни тезкор услуби тавсия этил- ди. Бу услуб мавжуд услубларга нисбатан оддий, таҳлил технологияси осон амалга ошириладиган, самарали, тезкорлик билан бажариладиган услуб- дир. Бу услубни тупроқ тадқиқотлари таҳлили амалиётида қўллаш тавсия этилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling