Ilmiy jurnal


Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Э.Ғ.Ғозиев мазкур даврни икки асосий босқичга 
бўлиб таҳлили этишга алоҳида эътибор бериб ―Ўспиринлик даври инсон камолотининг 
етукликнинг муайян босқичи ҳисобланиб, ижтимоий ҳаѐтда алоҳида аҳамият касб этади ва ўзининг 
кўрсаткичи билан муҳим роль ўйнайди. Шахс даври бир неча тараққиѐт босқичларини акс эттириб, 
у илк ўспиринлик ва ѐшликни қамраб олади. 
- Биринчи босқичи ―балоғат‖ деб номланиб, 15-16 ѐшдагилар.
- Иккинчи босқич ―ихтисос эгаллаш‖ деб аталаб, 17-18 ва 21-23 ѐшдагилар‖. 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
176 
Қуйида мазкур икки босқичдаги мавқеларни ўспирин хусусиятларига ҳамда уни генезисига
таъсирининг когнитив жихатдан изохлашга харакат қиламиз.Чунки шахс хаѐтидаги ҳар бир ўзгариш 
когнитив жараѐнларига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. 
16 ѐшга тўлганида паспорт олиши асносида ўспирин ―эркин фуқоро‖ мавқега эга бўлиши, 
аксари ѐшларда ғурур ва ифтихорни юзага келтирса, баъзи ѐшларда ―мен эркин ва мустақил 
фуқороман хоҳлаган ишимни қила оламан‖ деган фикрни доминанта бўлишига ҳам сабаб бўлади. 
Ана шундай вазиятларда катталар томонидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадга 
мувофиқдир. Яъни паспорт олгани билан ҳали ота – она қармоғида эканлигини қолавеса паспорт 
уни ҳар бир фаолияти учун маъсулият ва маъсуллигини оширганлигини тушунтириш лозим бўлади. 
Паспорт шахсга хуқуқларни бериш билан бир қаторда маъсулият, маъсуллик ва бурчни юклашини 
чуқур англаган ѐшлар паспорт давлат рамзи эканлигини моҳиятини англаб етадилар. 
17 – 18 ѐшда мактабдаги ўқув жараѐнларини якунлаб аттестат олишлари ,асносида катта 
ҳаѐтга қадам қўйишлари, мазкур илк қадамнинг муваффақиятли бўлиши ўспиринни келгусида ким 
бўлишини белгилаб беради. Мисол тариқасида қизларнинг ижтимоий фаолиятига назар солсак: шу 
босқичда оила қурган қизлар билан ихтисосликка эга бўлиш мақсадида ўқишни давом эттирган 
қизнинг дунѐқарашида, ижтимоий фаоллигида ҳамда фаолиятида катта фарқ бўлишини кўришимиз 
мумкин. 
Мазку давр босқичини талабалик даврига эътибор қаратадиган бўлсак ўспиринни хулқида 
қуйидаги ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Талабалик мақомига эга бўлган ѐшлар ўқув 
жараѐнини дастлабки ойларда мазкур мақомга сазовор бўла олмаган ўз тенгдошларидан тубдан 
фарқланиб турадилар. 
Уларни ўзларини тутишлари, хатти – харакатлари ҳатто мулоқотларида ҳам ўзгаришларни 
кўришимиз мумкин яний психологик ниқоблари мутлоқо ўзгаради. Битирув курси ва магитиратура 
босқичида ўзларига ҳамда бошқаларга бўлган муносабатлари ўзгариб, хулқ- атворларини бошқариш 
имкониятлари юзага чиқа бошлайди. Ана шу босқичда мен ―ким ман‖, ―энди нима қилишим керак‖ 
деган саволга жавоб топишга харакат қиладилар. Уларни олдида иккита йўл туради биринчиси 
―илмий изланишни давом эттириш‖ бўлса иккинчиси ―ишлаб чиқаришда фаолият олиб бориш‖. 
Юқоридаги муаммолар билан бир қаторда оила қуриш масаласи ҳам ҳамоханг бўлиб 
турганини хис этиб турган ѐшларда ѐшга оид танглик (кризис) юзага келиши табиий хол 
ҳисобланади. Миллий қадириятларимизнинг энг нозик қирраларидан бири ѐшга нисбатан гендер 
муносабати бўлиб, унда нозик жинс вакилларининг оила қуришларига бўлган муносабат 
хисобланади. 
Миллий қадриятларимиздан келиб чиққан холда ўспиринлик даврининг вакилалари (17 – 23) 
ѐшларида турмушга чиқиш ва янги мавқега мослашишлари ананга айланган бўлиб, нихоятда 
маъсулиятли даврни бошларидан кечирадилар. Уларни қуршаб турган мухит зиѐли, замонага мос ва 
илм – фанга интилувча бўлса нур устига аъло нур аксинча бўлсачи ўспиринни стресс, дипресс 
ҳамда афект холатидаги танглик холатини изохлашни хожати йўқ. 
Мазкур даврнинг миллий қадириятларидан келиб чиқиб, уйланиб оила бошлиғи мақомига эга 
бўлган йигитларнинг холатини ҳам тасаввур қилиш қийин эмас. Мазкур ѐш оила , оила ичидаги 
оила бўлишига қарамай ҳали оила бужетти ва оила хўжалигини бошқариш у ѐқда турсин оилани 
психологик мухити ҳамда оилани психологик иқлимини барқарорлиги тизимини бошқара олиши 
қийин кечиши натижасида турли оилавий низолар сабабли танглик холатини ҳамма турларини 
гувохи бўлиши табиий.
Ўспиринлик даврининг яна бир диққатга сазовор томони мулоқатга киришига хос лилик 
хисобланади. Шусабабли ҳам бу даврдагилар аксари холларда бирор гурухга аъзо бўлишга харакат 
қиладилари. Ўспиринлик даврини ижтимоий психология йўналиши орқали тадқиқот қилинар экан, 
улар кўпинча референт гуруҳларга тааллуқли эканлиги уқтириб ўтилади, яъни уларга ўз таъсирини 
ўтказа оладиган ҳамда алоҳида ўғил ѐки қиз учун муайян қийматга эга бўлган гуруҳ гавдаланади.
Ижтимоий психология фанида илк ўспиринлик даврида юзага келадиган гуруҳлар икки хил 
гуруҳга ажратилади: 
1) расмий гуруҳлар, яъни муайян муҳитга дахлдорлиги, яққол вақт ҳамда фазода ҳамкорлик 
тизимига алоқадорлиги; 
2) ихтиѐрсиз, ғайритабиий, спонтан тарзда вужудга келувчи гуруҳлар. 
Ўз тенгдошлари гуруҳида ѐшлар кўпроқ ўзларини фикрларини баѐн этишлари билан бир 
қаторда ўзларига оид фикрларини тўлиқ ифода эта олишларини намоишкорона намоѐн эта 
олишлари билан диққатга созовордир.
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling