Ilmiy maqola va uning til xususiyatlari. Rejasi
Дәўқараев Н. Қарақалпақ әдебияты тарийхының очерклери. Т.II. - Нөкис: Қарақалпақстан, 1977. – Б.197
Download 27.75 Kb.
|
Презентация 2 akademik yozuv fanidan
Дәўқараев Н. Қарақалпақ әдебияты тарийхының очерклери. Т.II. - Нөкис: Қарақалпақстан, 1977. – Б.197
Дарҳақиқат, «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир»[4:44]. Ёшларга таълим-тарбия беришда уларнинг илм ўрганишига катта эътибор қаратмоқ даркор. Бунинг мисолини «Жаҳонша» достонидаги қаҳрамон Жаҳоншадан кўрамиз. У савдо карвони билан Чин юртига келиб, савдодон йиққан минг тилло тангасига илм ўрганишни бошлайди ва бир йилда илм аҳлига қўшилиб, билимдон бўлиб чиқади. Жаҳонша ботирнинг бу ҳолати достонда: “Ҳәр ким кирсе бул жайға, Мың тиллани береди, Оқыўға сонда киреди, Он еки ай, он кунде, Қыламан оны илимхан, Қыламан оны билимхан, Қыламан оны саўатхан, Егер билимли қылмасам, Мың тилланы өзине, Қайтып сонда беремен” [8:14] - деган қаторлар билан берилган. Донишманд Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг «Адибус-Соний» асарида: «Илм - билмаган нарсаларини билганлардан ўрганмоқдир. Одам боласи туғилган замонда ҳеч нарсани билмас. Ҳаттоки сўзламоқ, ёзмоқ, яхшини ёмондан, оқни қорадан айирмоқ каби энг керакли нарсалардан маҳрумлик ҳолда дунёга келур. Сўнгра оз-оз ўрганмоқ ила ҳар нарсани билур. Илм - одамнинг зеҳнини очар, ақлини орттирар, билмаган нарсаларини билдирур, дунёда бахтли ва иззатли қилур. Охиратда саодатли ва шарофатли қилур»[1:2] деб ёзиб қолдирган. Бу хислатни Жаҳонша образида кўришимиз мумкин. Достонида илм ўрганишга катта эътибор қаратилган бўлиб, бунда Жаҳонша ботир Чин юртига уч марта келиб, ҳар келганида ўн икки ой, ўн кун давомида ҳар хил мусиқа асбобларини чалишни, жанг сирларини, дунёвий билимларни, кураш, чатранж ўйинлари каби бир нечта ҳўнар эгаси бўлиб етишади. Жаҳонша ботир илм ўрганиш орқали ўзига яхши нарсаларни олади. Демак, достондаги қаҳрамон ҳаракатидан англаганимиздек, илм ўрганиш бу инсон учун ҳаётий зарурият, инсон ўз инсонлигини сақлаб қолиш учун илм-ҳунар ўрганиши ва ўз касбининг устаси бўлиши даркор. Шунингдек, инсоннинг бахт ва саодатга эришишида илм, касб-ҳунар ўрганишнинг ҳиссаси беқиёсдир. Ҳар доим ҳаётда билимли ва илмли кишилар ўз ўрнини топади. Албатта, ёшларимиз илм, билим эгаллаш орқали жамият ривожига ўз улушини қўшади. «Жаҳонша» достонида Жаҳоншанинг илмга бўлган қизиқишини, дунёвий илмларга деган иштиёқини, ўз юртидаги илмсизликга жон куйдиришини қўйидаги сатрлардан англаймиз: Ата, қулақ салғыл айтқан тилиме, Бир кун қазан урар, өлсем, гулиме, Сапарым бар Шынымашын қалаға, Сыя алмадым Ура Төбе елине, Ғамлық тартып көп жылама, атажан, Пейли кетип, елим болыпты надан, Жете алмайман бул илимниң түбине, Рухсат берсең, оқыў излеп бараман [8:24]. Албатта, достонда ўз аксини топганидек, болага илм, касб-ҳўнар ўргатмоқ - ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдидаги фарзи ҳисобланади. Оилада ота-она фарзандининг феъл-атворига катта эътибор қаратиб, маънавий муҳитни шакллантириши лозим. Чунки ушбу маънавий муҳит таъсирида фарзанднинг онги шаклланиб, дунё қараши кенгаяди. Оиладаги барча омиллар фарзанд тарбиясига ўз таъсирини кўрсатади. Оилада замон билан ҳамнафас бўлган шарқона тарбия асослари шаклланган бўлса, демак, бу ота-она ютуғидир. Чунки Афлотун ҳаким айтади: «Фарзандларингизнииг илм ва адабини ўзингизнинг илм ва адабингиз билан чекламанг, уларни келгуси замон учун тайёрланг, чунки улар сизнинг замонангизга тегишли эмас, улар келгуси замон одамларидир»[6:7]. Жаҳонша ботир ҳам барча зарур илм-билимларни ўзлаштириб, касб-ҳўнарларни эгаллаб комил инсон даражасига эришади. Жаҳонша ботир илм эгаллаш йўлида кўп қийинчиликларга учрайди ва ҳаммасини матонат, сабр-тоқат, жасурлик ва донишмандлик билан енгиб чиқади. Ўз мақсадига етишишда душманлари устидан ғалаба қозонишда олган илми билан ўрганган ҳўнари асқотади. Достон охирида: Бул илимниң оқыўы, Бул оқыўдың күшинен, Мийнетиниң астынан, Терис пикирди жоқ етип, Бас болып енди нешшеге, Ол илимди арттырып, Ол илимниң артынан, Журты болып абадан, Мийнет етип Жәҳанша, Сүрди дейди көп дәўран [8:82]. x Бу қаторлардан Жаҳонша ботирнинг ақли, донолиги, маърифатпарварлиги, зукколиги сабабли ўз халқига бош бўлиб, адолатли бошқарганлигини кўрамиз. Хулоса қилиб айтганда, достондаги каби оилада ота-она фарзандининг феъл-атворига катта эътибор қаратиб, маънавий муҳитни шакллантириши лозим. Чунки ушбу маънавий муҳит таъсирида фарзанднинг онги шаклланиб, дунё қараши кенгаяди. Оиладаги барча омиллар фарзанд тарбиясига ўз таъсирини кўрсатади. Оилада замон билан ҳамнафас бўлган шарқона тарбия асослари шаклланган бўлса, демак, бу ота-она ютуғидир. Чунки халқни маънавиятли кишилар жипслаштиради ва халқ даражасига етказади. Достонидаги илм ўрганиш ва илмнинг инсонларнинг ҳаёти давомида асқотиши ҳақидаги ғоялар ёш авлод тарбияси учун ибрат мактаби вазифасини бажаради. Download 27.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling