илова Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маъсул бўлган соҳаларда сўнги йил мобайнида амалга оширилган ижобий ишлар натижалари юзасидан маълумот
2-3-ilovalar- анализ 2017-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Германия, Португалия, Франция, Бельгия, Миср, Корея
- VI.Саноат соҳасида (локализация)
- Ўзчармсаноат” уюшмаси. *
- ДОФ пластификатори
- 850,0 млрд .сўм дан ортиқ
- 167,4 млн.доллар валюта иқтисод қилинди
VI.Саноат соҳасида (локализация) (Саноат сиёсатини юритиш йиғма бошқармаси, Саноат кооперациясини ривожлантириш бошқармаси) | ||
1. |
Ички ва тармоқлараро кооперацияни, жумладан, чарм, мўйна хом ашёси ва жунни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, шунингдек, чорвачилик хўжаликлари, фурнитура ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш. |
“Ўзчармсаноат” уюшмаси. * 2017-2022 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Уюшма корхоналари томонидан кўп миқдорда импортдан олиб келинаётган полиуретан, ПВХ пойабзал тагликлари, аёллар, болалар пойабзаллари, ҳарбийлар учун махсус пойабзаллар, спорт пойабзаллари, аёллар ва спорт сумкалари, чемоданлар, спорт инвеньтарлари (татами, баландликка сакраш тўшамаси, турли тўплар ва х.қ.), пойабзал ва пойабзал тагликлари учун EVA гранулалари, резина пойабзаллар учун (ич қисмига)табиий жун матолар, намгарчиликка чидамли (сув ўказмайдиган) (водоотталкивающая кожа) табиий чарм маҳсулотлари, сунъий чарм ишлаб чиқариш йўлга кўйилди. Ўзбекистонда ягона бўлган пойабзал тагликлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ДОФ пластификатори ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона, илгари ташлаб юбориладиган табиий чарм чиқитларидан озиқ-овқат ва фармацевтика соҳалари учун желатин маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган 2 та корхона, ланолин, полиуретан хом ашёси маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона, пойабзал фурнитуралари, пойабзал ички орқа дастаги ва ички тумшуқ ости қаттиқ дастаги ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди. Натижада 420 дан ортиқ янги ишчи ўринлари ташкил этилди. 2017-2022-йиллар давомида маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида жами 850,0 млрд.сўмдан ортиқ маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Тармоқ корхоналарининг модернизация қилиниши ва технологик янгиланиши ҳисобига 114,5 млн.долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва натижада 167,4 млн.доллар валюта иқтисод қилинди. Шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 5-10 фоизгача таннархини камайтиришга, маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлиги оширишга эришилди Бундан ташқари корхоналар томонидан пойабзал елимлари, пойабзал тагликлари куйиш учун пресс-формалар, пойабзал қолиплари, автомобиль салонлари учун тўшамалар(ковриклар) ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган, хозирги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ билан атомобиль руллари учун махсус табиий чарм ишлаб чиқарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллийлаштириш Дастурлари бўйича олиб борилган ишлар давомида юқоридаги маҳсулотлар таннархи камайди, маҳсулотлар сифати, турилари, рақобатбардошлиги ошди. |
Download 139.5 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling