«комфорт» компанияси Компания ҳақида маълумот


Download 43.19 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi43.19 Kb.
#1582305
  1   2   3
Bog'liq
КОМФОРТ Asror Rahmatullayev


«КОМФОРТ» компанияси
Компания ҳақида маълумот:
«Комфорт» компанияси маиший кондиционерлар билан савдо қилишга ихтисослашган корхона ҳисобланади. Компания 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, у масъулияти чекланган жамият ҳисобланади.
2007 йилнинг бошида бухгалтер яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан компанияни тарк этди. Компания йиллик аудиторлик текшируви учун 2006 йилга оид молиявий ҳисоботни тайёрлаш мақсадида мустақил эксперт сифатида сизга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Компаниянинг ҳисоб сиёсатида корхонанинг молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳолда тайёрланиши лозимлиги ёзиб қўйилган.
Компания бухгалтери 2006 йилда барча дастлабки ўтказмаларни амалга оширган. Сизга 2006 йил 31 декабрь ҳолатига кўра синов балансининг батафсил таҳлили, шунингдек корхонанинг ҳўжалик фаолияти ҳақидаги қўшимча ахборотлар тақдим этилди. Корхонанинг молиявий йили календарь йилига тенг.
Ҳисоб шартли бирликларда олиб борилади.
Шартли бирликнинг (ш.б.) 1 АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси қуйидагича:
2006 йил 1 майда - 15,6 ш.б.
2006 йил 1 августда - 15,3 ш.б.
2006 йил 15 ноябрда - 15,9 ш.б.
2006 йил 31 декабрда- 16,1 ш.б.
Журнал ўтказмаларини бажариш учун маълумот:

  1. Компаниянинг биноси мавжуд бўлиб, у 2002 йил 1 октябрда фойдаланишга топширилган. Ушбу бино майдонининг 65 фоизи савдо мақсадларида, 35 фоизи эса маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати бинога амортизация ҳисоблаш учун сонлар йиғиндиси усулидан фойдаланишни кўзда тутади. Тугатиш қиймати бино дастлабки қийматининг 2,5 фоизини ташкил қилади, фойдали хизмат муддати эса 25 йилга тенг. Солиқ мақсадларида тўғри чизиқли усул қўлланилади, тугатиш қиймати нолга, фойдали хизмат муддати 15 йилга тенг. Барча асосий воситаларни ҳисобга олиш учун компания дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланади.

  2. 2006 йил 8 сентябрда компания бинони қўриқлаш учун «Агат» компанияси билан бир йил муддатга шартнома тузди. Шартнома 2006 йил 1 октябрда кучга кирди. Шартнома шартларига кўра хизмат ҳақи ойига 800 ш.б.ни ташкил қилади. 4 000 ш.б. миқдоридаги тўлов 2006 йил 30 сентябрда тўланган ва у «Аванс тарзида тўланган хизматлар» счетида акс эттирилган.

  3. 2006 йил 25 декабрда «Сфинкс» компаниясидан 10 800 ш.б. миқдоридаги тўлов олинган бўлиб, у «Сотувдан олинган даромадлар» счетида акс эттирилган. Товар 2007 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида жўнатилади.

  4. Ҳисоб сиёсатига мувофиқ компания шубҳали қарзлар бўйича харажатларни ҳисоблаш учун соф сотишдан фоиз усулидан фойдаланиши лозим. Ушбу тармоқда қабул қилинган амалиётга асосланган ҳолда шубҳали қарзлар бўйича баҳолаш харажатлари ўртача соф сотувнинг 0,5 фоизини ташкил қилади. Солиқ қонунчилигига мувофиқ шубҳали қарзларга оид харажатларни сўнгги уч йил мобайнида чиқариб ташлашга рухсат этилмайди.

  5. Компания товар-моддий заҳираларни (ТМЗ) даврий хисобга олиш тизимидан ва сотилган товарларнинг таннархини аниқлаш учун ўртача тортилган қиймат усулидан фойдаланади. 2006 йил 1 декабрь ҳолатига кўра ТМЗ қолдиғи ҳар бири 115 ш.б. турадиган 325 дона товарни ташкил этди. 2006 йил декабрь ойи давомида компания қуйидаги харидларни амалга оширган: 5 декабрда - ҳар бири 120,00 ш.б. турадиган 200 дона товар бирлиги, 13 декабрда - ҳар бири 123,00 ш.б. турадиган 85 дона товар бирлиги, 20 декабрда - ҳар бири 121,00 ш.б. турадиган 180 дона товар бирлиги, 27 декабрда - ҳар бири 121,50 ш.б. турадиган 160 дона товар бирлиги. Инвентаризация натижаларига кўра давр охирида 113 дона товар бирлиги мавжуд эди.

  1. Синов баланси ва қўшимча ахборотни таҳлил қилишда 2005 йилда йўл қўйилган хато аниқланди. 2005 йил 1 октябрда компания 1 йил муддатга суғурта шартномасини тузган ва 24 000 ш.б. тўлаган. Барча суммалар «Суғурта бўйича маъмурий харажатлар» счетига ўтказилган. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга кирган.

  2. Шартномага биноан молиявий ҳисоботни тайёрлаб берганлик учун сизнинг хизмат ҳақингиз 5 500 ш.б.ни ташкил қилади ва у иш ниҳоясига етказилганидан сўнг тўланади.

  3. Олинадиган савдо счетлари иккита счетни ўз ичига олади: ҳисоботда 2006 йил 15 ноябрда акс эттирилган 800 АҚШ доллари миқдоридаги счет ва 2006 йил 10 декабрда ҳисобга олинган 5 580 ш.б. миқдоридаги счет.

  4. 2003 йил 2 январда компания савдо ускунасини 8 йил муддатга молиявий ижарага олди, бу эса таҳминан ускунанинг фойдали хизмат муддатига тенг. Ускуна ҳисоботда 96 051 ш.б. миқдоридаги ҳақиқий қиймати бўйича акс эттирилган. 8 550 ш.б. миқдоридаги тўловлар йилига 2 марта, 30 июнда ва 31 декабрда амалга оширилади. 2006 йил 31 декабрда тўлов амалга оширилган, барча суммалар «Бошқа савдо харажатлари» счетига ўтказилган. Кўзда тутилаётган фоиз ставкаси 9 фоизга тенг. Ҳисоб сиёсатида ускунага амортизация ҳисоблаш учун камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланиш кўзда тутилган, тугатиш қиймати нолга тенг. Солиқ мақсадларида тўғри чизиқли усул қўлланилади, тутатиш қиймати бухгалтерлик баҳосига тенг, фойдали хизмат муддати 6 йилни ташкил қилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмини ажратишни кўзда тутади.

  5. Компанияда 2002 йил 15 ноябрда сотиб олинган, баҳоси 47 800 ш.б. турадиган юк автомобили мавжуд бўлиб, ундан товарларни харидорларга етказиб беришда фойдаланилади. Ҳисоб сиёсатига мувофиқ амортизация ҳисоблаш учун компания ишлаб чиқариш методидан фойдаланади. Юк автомобилининг тугатиш қиймати - 1 800 ш.б., бажариши мумкин бўлган иш ҳажми - 920 000 км.ни ташкил килади. 2006 йилда босиб ўтилган масофа 87 000 км.га тенг бўлди, 2006 йил учун амортизация ҳисобланмаган. Солиқ мақсадларида тўғри чизиқли усул қўлланилади, тугатиш қиймати нолга тенг, фойдали хизмат муддати эса 6 йилни ташкил қилади.

  6. 2006 йил ноябрь ойида компания 180 000 ш.б.га ер майдонини сотиб олди. Ер майдонида қурилган бино мавжуд бўлиб, у бузиб ташланди. Бинони бузиш харажатлари 9 500 ш.б.ни ташкил қилди, бу сумма «Бошқа маъмурий харажатлар» счетига ўтказилди.

  7. 2005 йил 1 октябрда компания «Прима» компаниясининг 1 800 дона акциясини сотиб олди, бу эса овоз берувчи акциялар сонининг 15 фоизини ташкил килади. 2006 йил 28 декабрда «Прима» компанияси 80 000 ш.б. миқдоридаги дивидендлар тўланишини эълон қилди, мазкур тўловлар 2007 йилнинг 1-чорагида амалга оширилади.

  8. Фойда солиғи 30 фоизни ташкил қилади. Солиқ мақсадларида пеня ва жарималарни чиқариб ташлашга рухсат этилмайди.

«Комфорт» компанияси


2006 йил 31 декабрда тугаган йил учун ишчи жадвали

Счет номи

Тузатишгача бўлган синов баланси

Тузатувчи ёзувлар

Тузатишдан кейинги синов баланси

Фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот

Тақсимланмаган фойда ҳақидаги ҳисобот

Баланс


Дебет

Кредит

Дебег

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Ер

180 000




9 500




189 500
















189 500




Бино

350 000










350 000
















350 000




Жамғарилган амортизация – бино




81 375




22 838




104 213
















104 213








































Савдо ускунаси

96 051










96 051
















96 051




Жамғарилган эскириш - савдо ускунаси




55 529




10 131




65 660
















65 660








































Автомобиль

47 800










47 800
















47 800




Жамғарилган амортизация – автомобиль




24 250




4 350




28 600
















28 600








































"Прима" компанияси акциялари

285 000










285 000
















285 000











































Олинадиган савдо счетлари

18 300




160




18 460
















18 460




Шубҳали қарзлар учун баҳолаш заҳираси

300







4 294




3 994
















3 994








































Аванс тарзида тўланган хизматлар

4 000







2 400

1 600
















1 600




Аванс тарзида тўланган суғурта





































Олинадиган дивидендлар







12 000




12 000
















12 000




Товарлар

37 375







23 928

13 447
















13 447




Кассадаги пул маблағлари

52 400










52 400
















52 400




Устав капитали




550 000










550 000
















550 000

Тақсимланмаган фойда




58 000




12 600




70 600











Download 43.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling