Илтимоснома


Download 22.07 Kb.
Sana21.03.2023
Hajmi22.07 Kb.
#1285602
Bog'liq
Илтимоснома аавиаи


Илтимоснома

1980- йилда отам раҳматли (Абдуваҳоб исмлари) вафот этганлар. 1985 йилда онажоним (Замирахон ая) вафот этганлар. Мен уларнинг ёлғизгина фарзанди -Мунирахон хожиона Абдушукурова бўламан. Мен билан бирга Ўткиржон деган ўкам ҳам бўлган. Биз ота-онадан бир қиз, бир ўғил эдик.


Биз ҳозирги яшаётган жойимизга 1966-йилларда ер қимирлаши сабабли уй-жойларимиз бузилиб, уйсиз-жойсиз қолганимизда бизларга берилган ҳовли-жой (қуруқ ер эди.) Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчаси, 6-уй шу Бешқайрағоч кўчасига биз аввал яшаган “Дегрез” маҳалласидаги аҳолининг ярми кўчиб келган десам тўғри бўлади. 1966 йилдан ҳозиргача шу ерда яшаяпмиз.
Мен ўша “Дегрез” маҳалласидаги Осимжон Илҳомов деган йигитга 1956 йили турмушга чиққанман. Ўткиржон укам шу маҳалладаги қариндошимизнинг қизи Дилбар Каримовага 1970-йилда уйланган, шу вақтдан бери укам (яъни келиним билан) қўшни бўлиб (ўртада девор бор) яшаяпмиз.
Асосий мақсадга ўтадиган бўлсам ота-онамдан кейин шу ҳовлида Ўткиржон укам, хотини ва уч ўғли билан 2011-йилгача яшаб, шу йили укам вафот этди (1942-2011 йил 3 сентябрь)
Эсимда йўқ, 2020 ёки 2021 йили укамнинг кенжа ўғли жияним нодир бизникига чиқиб, амма, метрикангих ва паспортингизни беринг, мен ҳовлимизни ўз номимга ўтказмоқчиман деди. Мен нотарусга бирга боролмайман, ўзинг биласан, анчадан бери ёлғиз ўзим юролмайман, оёғим қаттиқ оғрийди. Мен бирга бориб, ўз улушимни олишим керак дедим.
Амма, сиз мен билан бирга бориб овора бўлманг, мен ўзим тўғирлаб келаман деди. Мен бормасам, ўзинг мени рози қиласанми дедим. Ҳа албатта, деди. Эртасига ўғлимга маслаҳат қилсам, бераверинг рози қиламан дебди-ю, деди. Эртаси Нодир чиқди, гап йўқ, сўз йўқ документни олиб кетди. Бир ҳафтадан кейин келиб, амма, мен сизни нотариусга олиб бораман, хужжатлар тайёр бўлди, қўл қуйиб берасиз, деди. Мени ўзинг рози қиласан-а, деб яна сўрадим. Ҳа, деди. Менинг қўлтиғимга кириб, бир амаллаб машинасига олиб чиқди. Борганимиздан кейин мени нотариус аёл билан таништирди. У аёл: аммаси экансиз, розиман деб кўл қўйиб берасизми ёки шикоятингиз борми деди. Жияни-ку, мени алдамаса керак, агар алдаса олдингизга қайтиб келаман дедим. Тезда қўл қўйиб беришимга сабаб, оёғим қаттиқ оғрирди. Оёғимга олган муложаларим бекор бўлди. Шифокор уч-тўрт кун юрманг, деган эди. Қўл қўйиб бердим ва биз чиқиб кетдик.
Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтдиямки, жиянимдан ҳам онаси Дилбардан ҳам дарак йўқ. Мен онаси билан чиқиб, ҳурматимни қилиб, аммаси, нима дейсиз, сизга қанча ҳақ берсак рози бўласиз, ҳовли ..................... баҳоланган экан, дейди деб уйлаб юрувдим. Чиқишмади. Чиқишмаслигига сабаб-келиним Дилбар билан орамиз яхши эмас эди. Шунинг учун хужжатга ҳам ўзи чиқолмай ўғлини киритган экан. Ота-онамиз тириклик вақтидаёқ, йигирма йил чамаси гаплашмаганмиз. Турмуш ўртоғим вафотидан кейин мана шу гаплашмаган йигирма йил ичида бирон марта кўнгил сўраб уйимга киргани йўқ. Эри ўлди. Уч болани боқолмай ўлиб кетади, деб ўйлаган бўлса керак. Кўнгил сўраш у ёқда турсин, укамни мен билан гаплаштирмасди. Биз опа-ука кўчада учрашиб, кўчада гаплашардик. Укам борида нима каромат кўрсатувдики, энди нимани кўрсатади деб умуман гаплашмасликка қарор қилган эдим. Йўқ, қўймади, бир куни укам ўлганидан кейин орқамдан келиб, Мунира опажон мени кечиринг, мен гордий эканман, сизни тушунмаган эканман, кечиринг, келинг, гаплашайлик деб ярашиб олди. Ярашишнинг сабаби бор эди. Ота-онамдан қолган уйга эга бўлиши кераклигиэсига тушиб, мен билан ярашиб олди. Ҳовлининг ҳужжати эса менда. Мен билан гаплашмаса ҳужжатни мендан ололмайди.шунча йил гаплашмаган одам қайси бет билан гаплашдийкин, деб ҳайрон бўлиб, оғзим очилиб қолди. Мана сизга олий тоифали катта ўқитувчининг асл башараси. Яна буни устига устак ёнма-ён қўшнимиз. Ўртада девор бор. Хуллас, она-бола чиқиб орани очиқ қилмаганидан кейин, охири ўзим чиқдим.
Нодир, нега чиқмадинг, орани очиқ қилишимиз керак-ку! Уйимиз зинасида турганимда нотариус аёл олдида: амма, сизни ўзим рози қиламан, қўл қўяверинг дегандинг. Нега айтган гапингда турмайсан, мен сендан қарз сўраб чиққаним йўқ, ўзимнинг фарзандлик ҳаққимни олгани чиқдим десам башараси ўзгарди, тумшуғи осилиб, бу ҳовли-жой адамники, ғеч нарса ололмайсиз, деди. Онаси бўлса бобиллаб, сизга нимани берамиз ҳаммаёқ дабдала, ошхоналарни деворларини ремонт қилдик, дейди.
Ҳай, барокат топкур, Нодир, ваъда бунака эмас эди-ку! Мендан ҳужжат олганингда бунақа гап йўқ эди. Мен сенга аммангманми ёки бегонаманми? Ҳали ҳурматим шу даражада баландми? Ремонт қилсанглар ўзларинг учун қилгансизлар, шу ховлида неча йилдан бери яшайсизлар, дабдалани бегона одам келиб қилмагандир. Отадан қолган ҳовли-жойни ҳамма ҳам ремон қилиб ўтиради. Топган баҳоналарингиз шу бўлдими? Дилбар, отанг онамнинг пулини бермай, еб кетади. 15 та фанернинг ҳаққини ҳам беришмади. Етим болаларнинг ҳаққи эди), энди менинг ҳаққимни ҳам ҳазм қилмоқчимисизлар, бу тургани-битгани фирибгарлик-ку! Нодир, шунга кунинг қолдими? Мана энди сани фирибгарликда айблаб, судга бераман. Йигит кишининг гапи битта бўлади. Ишинг битгандан кейин айтган сўзингдан қайтишга уялмайсанми?, деб гапириб, кўзимда ёшим билан чиқиб кетдим. Уйга чиқиб, алам қилиб роса йиғладим....... Нимма дейишни керак бўлса ҳаммасини айтиб яна йиғладим.....
1976+ йили турмуш ўртоғим вафот этдилар. 39 ёшимда уч ўғил билан бева бўлиб қолдим.
Эрим ўлгандан кейин онам менга ачиниб, келиним Дилбарнинг отасида пўллари бор экан, шуни менга олиб бермоқчи бўлиб турган эканлар. Болам, кўп куюнма, “Қўл ўлмас, ризқи камаймас” деган мақол бор. Дилбарнинг отаси онасига уйланганда, менинг отамдан қолган ҳовлим бор эди, шу ҳовлини отасига сотганман, ярим пўлини ҳалигача бергани йўқ, шу пўлни сенга олиб бераман деб отасини менинг олдимда чақиртирдилар онам. Кўриб турибсиз, каримжон, қизимнинг аҳволини, уч болани битта маош билан қандай боқади. Ховлидан қолган пулни беринг, уйланганингизга неча йил бўлди, билмайман, ҳалигача бергангиз йўқ. Орада қизингизни келин қилиб олдим. Туйдан кейин берарсиз деб уйловдим, деди онам. Отасидан садо чиқмади, индамай ўрнидан қуриб чиқиб кетди. Онам билан қуда бўлгандан кейин отаси турмуш ўртоғимдан 15 та авиацияний фанер олган эди, шунинг пулини беринглар, бу етим қолган болаларининг ҳаққи деб ДИлбарнинг укасига айтдим, буни ҳам беришмади, еб кетишди.
Булардан пул олиш қийинлигини тушуниб, оқибатсизлар дедим. Ахир мен якка-ю ёлғиз меросхўрманку. Икки йилдан бери меросимни ололмайман. Отам-онам гўрида чирқиллаб ётибди, боламнинг меросини беришмаяпти деб. Дилбар, менга тегадиган пўлимдан бир минг доллар бер, токи ота-онам гўрида тинч ётсин. Мана онажон, сизлар учун бир минг доллар олдим, тинч ётинглар: Қолганини буларга бердим булар билан тортиша-тортиша чарчадим деб юм-юм йиғладим, ҳақиқатнинг йўқлигидан эмас, онажон одамларнинг ноҳақлигидан, Дилбарнинг ўғлининг икки юзламачилигидан, иши битгунча, амма, сизни ўзим рози қиламан, деб иши битгач айтган сўзидан тониб, иймони куйиб кетишидан қўрқмаслигидан ҳафа бўлдим.
Онажон, ҳақиқат бор, аммо одамларда инсоф-товфиқ қолмаган. “Ўзингники ўзагингни қирқади” деган мақолга энди ишондим. Мана, сизга мисол: Дилбарнинг онаси менинг онам билан икки ака-уканинг қизлари бўлиб, яна устига устак қуда бўлишган-қани оқибат?
Орадан бир ярим йил ўтиб, менга икки минг доллар керак бўлиб қолди. Ўзимда йўқ, кимдан сўрайман. Ота-онам, ка-укам, опа-синглим бўлмаса деб уйлаб, келиним Дилбарнинг олдига чиқиб: Дилбар менга икки-уч кунга икки минг доллар қарз бериб тургин дедим. менда бунақа пул йўқ, олган маошим ва пенсиям карточкага тушади деди. Рўзғоримизнинг ҳамма майда-чуйдаси карточкадаги пулдан қилинади, беролмайман деди. мен яна қайтадан, қўрқма, қарзга, эрта-индин пенсиям келади, албатта бераман дедим. садо чиқмади. Қайтиб бермайди деб уйлаётган бўлсанг, хато қиласан. Мен бировнинг ҳаққини еб катта бўлмаганман, берсанг албатта қайтариб берардим дедим-да: ахир ота меросимнинг бир минг доллардан қолгани қўлингда-ку, ноинсоф, Дилбар!
Ёлғизгина қайни эгачингман-а, икки минг долларни қарзга беролмадинг, кўлингда қолган меросимнинг юзини ҳам қилмадинг. Нима учун мен меросимнинг қолганини сизларга дедим, чунки сизларни синамоқчи бўлдим. Йўқ ундай деманг, аммаси, илоҳим ўзизга буюрсин дейишга ҳолинг келмади, бир амаллаб берамиз деёлмадинг. Юзингдаги севинчни кўриб кўлдим. Ҳеч уйлаб кўрмадингми, Дилбар, қайси ахмоқ ота-онасидан қолган меросни бировга бериб қўяди. Мана энди олиш вақти келди. Сизлардан пул олиш қийинлигини тушуниб, ҳафа бўлманг Мунира хожи она ҳақиқат бор ҳақиқиат эгилади, аммо синмайди деб ўзимни овутдим.
Ўшанда қайни эгачим ҳурматини қили, сендан икки минг доллар сўраганимда, Мунира опажон,ҳозир кўлимда йўқ, бир кун сабр қилиб туринг, Нодирда бўлса олиб бераман дерсан деб уйловдим деёлмадинг. Сенга қайни эгачи эмас, унинг мероси керак. Шу вақтгача сендан битта дастрўмол сўрамаган эдим. Қарзга пул бермагангидан кецин сендан меросимни оламан. Энди қараб қолиш йўқ. Саломингга қараб жавоб оласан. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ одам экансан. Ҳозир 87 ёшаман, кексалигимдан, беморлигимдан фойдаланмоқчи бўлдингизми? Индамай, сабр қилиб юрибман, чунки “Сабр таги роҳат” деган мақол бор. Бир кун она-бола ҳазилимни тушуниб, пул кўтариб чиқса ажабмас деб уйловдим, сиз бошбағирлардан садо чиқмади. Энди мендан ҳафа бўлма. Кўлингда қолган меросимни ҳаммасини берасан. Меросимнинг 50 фоизи меники экан. Давлат бор қонун бор, ҳарқанақасига талаб қилиб оламан. Ушбу талабга кўнмасанг бу шикоятномани институтингга юбораман. Сени қанакалигингни ва кимлигингни устозларинг билишсин!
Дилбар!Аллоҳ сенга инсоф Чунки яқинда “Қуръон ўқиш ва ўрганиш” курсини битириб, Қуръонга тушдинг,
Домлангиз дарс давомида маъруза қилиб, Қуръон ўқиган мусулмон банда қандоқ бўлиши, бировнинг ҳаққини емаслиги, ҳафа қилмаслиги, нохуя сўз сўзламаслиги ҳақида айтган бўлиши керак.
Қуръонга тушганингдан кейин, ҳаммамизни йўқдан бор қилгин, қалбимизни ўзингни иймон нури билан тўлдиргин. Муҳаммад алайҳиссаломдек улуғ инсонни мусулмонларга бизларга пайғамбар қилиб берган меҳрибон Аллоҳимиз уйини зиёрат қилиб қайтдинг. У ерда, ҳар қадамда мусулмон банда қандай бўлиши, ноҳақликдан қўрқиши, ибровнинг ҳаққига хиёнат қилмаслиги, ножуя сўз сўзламаслиги ҳақида ҳар минут, хар соатда гапирилади. Аллодан қўқмайсанми? Шулар сенга таъсир қилмадими? Шуларга амал қилсанг ўзингга яхши бўларди. Ваъдаси бор, аммо амали йўқ инсонлардан Аллоҳнинг ўзи асрасин! Орамиз бузилмасин десанг, уғлинг билан чиқиб, мени рози қилинглар! Бўлмаса мендан хафа бўлма!
Download 22.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling