Иммануил Кант (17241804) немис классик фалсафасининг асосчиси
Download 20.85 Kb.
|
Иммануил Кант
Иммануил Кант (17241804) немис классик фалсафасининг асосчиси. Унинг фалсафаси тушуниш учун қийин бўлиб, фалсафий билимнинг барча жиҳатларини ўз ичига олувчи кенг тизимни ташкил эт с ад онтология, гносеология ва ахлоқ масалаларига қаратилади. а асосий эътибор Кант билиш назариясининг янги концепцияси: «Соф ақл танқиди» (1781), «Амалий ақл танқиди» (1788 ), танқиди» ( «Мулоҳаза юритиш қобилиятининг 1790)да, шунингдек файласуф ижодининг ўзига хос сарҳисоби саналувчи асар этилган. «Соф ақл чегараларида дин» (1793) каби китобларида баён Кант билиш назариясининг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат. Кант фикрича билиш жараёни уч босқич: 1) сезгилар д идрок, 3) ақлдан ўтади. аражасида билиш, 2) Сезгилар даражасида инсон нарсанинг мавжудлигини билади, идрок ёрдамида уни фикрлайди. Нарсани ҳақиқий билиш айнан шу синтез қилишни талаб этади. Идрок даражасида ги икки босқични билишнинг қуроли категориялар. Улар идрокка ичдан хос. Ҳодисалар ранг-– баранглиги категориялар тизимида акс этади. Категориялар ёрдамида инсон билими тасодифий эмпирик эмас, балки умумий зарур, яъни илмий хусусият касб ктив этади. Илмий билим категориал билимдир. Бироқ шундан сўнг Кант субъе идеалист сифатида мулоҳаза юритади: идрок табиат қонунларини очмайди, балки уларни табиат учун белгилайди. Кант фикрига кўра, категориялар бирлиги ва уларнинг билиш (синтез қилиш) қобилияти замирида дунёнинг объектив моддий бирлиги эмас, балки ўзликни англашнинг трансцендентал бирлиги ётади. Идрок этиш билишнинг иккинчи босқичи. Идрокнинг кучи унинг синтез қилиш қобилиятида намоён бўлади. Бироқ бу тўлиқ, чексиз қобилият эмас. Идрок тажриба чегарасидан ташқарига чиқа олмайди. Бироқ идрок ўз чегаралар ини ўзи билмайди. У доим бу чегаралардан четга чиқади, яъни ҳодисалар дунёсидан ўзидаги нарсалар дунёсига киришга ҳаракат қилади. Бироқ тажриба чегараларини тарк этгач (шу тариқа идрок эмас, балки ақлга айлангач), у ечиб бўлмас зиддиятлар соҳасига тушиб қо лади, унинг мулоҳазалари эса муқаррар тарзда хом хаёлга айланади. Ақл билиш жараёнининг учинчи, олий босқичи. У ҳиссиёт билан бевосита эмас, балки билвосита олий босқичи бўлсаидрок орқали боғланади. Ақл билишнинг да, идрокка кўп жиҳатдан ютқизади. У тажрибанинг мустаҳкам заминидан ажралгач, дунёқараш даражасидаги саволларнинг бирортасига ҳам узилкесил ҳа ёки йўқ деб жавоб бера олмайди. Дунё вақтда ва маконда бошланадими ёки у чексиз ва боқийми? Инсон жони боқийми ёки фонийми? Ирода эркинлиги мавжу дми ёки дунёда ҳеч қандай эркинлик мавжуд эмас, ҳамма нарса табиий зарурат қонунига кўра юз берадими? Худо борми ёки йўқми? Идрок бундай саволларни бера олмаган бўларди. Ақл эса бундай саволларни беради, бироқ уларга жавоб топа олмайди. Унинг даъволари имк оният даражасида эмас. Соф назарий ақл ўз мағлубиятини тан олиши лозим, чунки у ўзидаги нарсаларни била олмайди. Аммо нима учун у шунга қарамай билишнинг олий босқичи деб эътироф этилади? Шунинг учунки, ақлнинг соф ғоялари (Кант уларни тамойил номла лар деб ган) билишда олий тартибга солиш вазифасини бажаради. Улар идрокка йўл кўрсатади. Ақл ғояларини уфқ чизиғига ўхшатиш мумкин: гарчи бу чизиққа етиб бўлмасада, у инсонга маконда мўлжал олиш, кўзланган мақсад сари тўғри ҳаракатланиш имконини беради. Шунга қа рамай, Кант билиш назариясида метафизик бўлиб қолди: у ақлнинг зиддиятлилиги (яъни чексизликнинг зиддиятлилилиги)ни унинг ожизлиги, нарсалар моҳиятини англашга қодир эмаслик белгиси сифатида талқин қилди. Ҳолбуки, бу амалда, Гегель кейинроқ кўрсатганидек, ақлнинг қудратли кучидан далолат беради. Соф ақл танқидида Кант фалсафа ўзидаги нарсалар б , яъни дунёнинг олий қадриятлари ҳақидаги эмас, балки фақат билиш чегаралари ҳақидаги фан бўлиши мумкин, деган хулосага келади. Олий моҳиятлар ва олий қадриятлар у Худо, руҳ ва эркинлик бўлиб , уларни биз биронбир тажрибада кўра олмаймиз, улар ҳақида оқилона фан бўлиши мумкин эмас. Бироқ уларнинг борлигини исботлашга қодир бўлмаган назарий ақл , исботлашга ҳам қодир бунинг аксини эмас, яъни у Худонинг борлигига, руҳнинг ўлмаслигига ва ирода эркинлигига ишонишни тақиқламайди. Инсонга эътиқод ва ишонмаслик ўртасида йўл танлаш имконияти берилган. У эътиқодни танлаши лозим, чунки виждон овози, ахлоқ овози ундан шуни талаб қилади. Аммо бу энди назарий ақлдан амалий ақлга, гносеологиядан ахлоққа ўтишдир. Кант фалсафада ўзига хос тўнтариш ясади ва фалсафани алоҳида фан сифатида тушуниш асосларини яратди. Янги билиш назариясини асослашга ҳаракат қилиб, у XVIIXVIII асрларнинг билишни борли қдан кўчирилган андоза сифатида талқин қилувчи эмпирик назарияларини танқид тиғи остига олди. Кант муаммони бошқа заминга кўчирди ва фалсафада гносеологиянинг билиш жараёнига субъект йўналишига асос солди. Билувчи с убъект объект муносабати сифатида қарайдиган бу муайян индивид эмас, балки инсоннинг билиш қобилиятлари ва билим манбаларинигина ўзида мужассамлаштирувчи қандайдир мавхум тасаввур. Инсон онгида мавжуд бўлган мазкур қобилиятлар мажмуи унга ўзини қуршаган дунёни сезгилар ва ақлнинг априор шакл лари ёрдамида тартибга солишга ёрдам беради. Бу инсон индивидуал, шахсий хусусиятларга эга эмас, деган маънони англатмайди, бироқ улар билиш жараёнида етакчи рол ўйнамаслиги керак. Субъект қандайдир нарса, предмет ёки ҳодисанинг таъсирини сезгилар даражас ида идрок этади. Бу мушоҳада юритишнинг априор шакллари ёрдамида тартибга солинувчи туйғулар рангбаранглигини юзага келтиради. Бироқ бу босқичда билим субъектив бўлиб қолади. Шундан сўнг идрок ишга киришади ва мавжуд билимларни тушунчалар шаклига солади, яъни уларда қандайдир умумий жиҳатларни аниқлайди. Шу сабабли пировард натижада идрок ва ақлни бирлаштирган билувчи субъектгина билим деб ҳисоблаш мумкин бўлган бирликни яратади. Бинобарин, билимнинг турли шаклларига муайян тавсиф бериш мумкин. Масалан, м атематика ҳиссийликнинг макон ва вақт каби априор (яъни тажрибада кўрилмаган) шаклларига таянади. Бошқача айтганда, билувчи субъект дунёга макон ва вақтда мавжудлик нуқтаи назаридан қарайди. Айни ҳолда макон априор шакли. ташқи сезгининг априор шакли, вақт эса Бундай ички сезгининг априорлик математик ҳақиқатларнинг, демак, фан сифатидаги математиканинг ҳам мавжудлик имкониятини белгилайди. Физика (ва бошқа табиий фанлар) ҳам ўз априорлиги жиҳатидан «соф» бўлган ва тажрибада «ифлосланмаган» бир қанча м ушоҳадаларга таянади. Табиатшунослик априор мушоҳадалар ва идрок категорияларининг синтези сифатида амалга оширилади. Инсон билимлари, фан ва маданият дунёси бизнинг тажрибамиз, туйғуларимиз ва ақлимиз маълумотларига асосланади. Ф.Бэкон ва Р.Декарт фан ва маданиятнинг янада ривожланиш йўлларини туйғуларимиз ва мулоҳаза юритиш қобилиятимизнинг такомиллашуви билан боғлаганида, тўла ҳақ эди. Бироқ улар бизнинг тажрибага асосланган билимимиз ҳар қанча ривожланмасин ва такомиллашмасин, у ҳеч қачон бизга фақат с езгилар, ақл ва тажрибага асосланиб дунёни охиригача тушуниш имконини бермаслигини ҳисобга олмаган. Бу билим бизга табиатан берилган. У бизнинг тажрибамиздан келиб чиқмайдиган макон, вақт, сабабият, чексизлик, Худо каби категорияларда мужассамлашган. Бу и нсонга олдиндан берилган тажрибада олинган материалга ишлов бериш асбобларидир. Инсоннинг тажрибада олинган билими доирасидан четга чиқувчи бу трансцендент (лотинча ўтиш, босиб ўтиш сўзидан) категориялар билиш чегараси, имкониятларини биз сезгилар ёки ақл ёрдамида биронбир нарсани била бошлашимиздан олдинроқ белгилаб қўяди. Шундай қилиб, бизнинг билимларимиз дунёси икки қисмдан: тажрибада олинган ва тажрибадан олдинги билимдан иборатдир. Кантнинг билиш назариясидаги буюк кашфиёти шундаки, у билимларимизни нг икки томонламалигини, яъни улар нафақат тажрибада олинган, апостериор манбаларга, балки априор, трансцендент манбаларга ҳам таянишини аниқлади. И.Кант гносеологиясининг онтологик хусусият касб этувчи яна бир муҳим тамойили унинг трансцендент билиш назар иясидан келиб чиқади ва дунёнинг, уни ташкил этувчи барча нарсаларнинг умумий тузилишини тушунтиради. Кант фикрига кўра, инсон онги каби, дунёдаги барча нарсалар ҳам икки томонламадир. Биринчидан, бу қаршимизда нарсанинг энг ёрқин томони сифатида намоён бў лувчи, сезгиларимиз уни шундай идрок этувчи «биз учун нарса» ёки ҳодиса сифатидаги нарса. Иккинчидан, бу биз сезгиларимиз билан идрок этишга қодир бўлмаган «ўзидаги» нарса, нарсанинг бизга «қоронғи», яширин, теран томони ёки ноумен сифатидаги нарса. Айни шу сабабли бизнинг дунё, нарсалар ва инсон ҳақидаги билимимиз ҳеч қачон тўлиқ, мутлақ бўлмайди, балки доим нисбий, нотўлиқ бўлиб қолади. Дунё ва инсон нима, деган саволлар доим боқий, фалсафий масалалар бўлиб қолади. Кант билиш назариясининг асосий тамойил лари ана шулардан иборат. Шундай қилиб, Кант ўз билиш назариясида билим, фан ва маданиятнинг ролини янада юксакроқ даражага кўтарди. Унинг билиш назариясидан онг нафақат дунёни пассив акс эттиради, балки инсонга табиатан берилган сезиш ва идрок этишнинг априор шакллари ёрдамида уни фаол ўзгартиради, яратади, бунёд этади деган хулоса келиб чиқади. Кант билиш фаолиятининг хусусиятини дунё ни аниқ акс эттирувчи кўзгуга эмас, балки чизган расмлари нафақат дунёнинг ўзини, балки ижодкорнинг табиатини ҳам акс эттирувчи рассомга ўхшатиш лозим. Айни вақтда, Кант билишнинг муайян чегаралари ҳам мавжудлигини қайд этади. «Мен яратган билиш назарияси инсон ақлини унинг имкониятлари чегараси ҳақида огоҳлантирувчи чегара посбони ёки ақлнинг димоғдорлиги деб аталувчи хавфли касалликка қарши дори бўлиб хизмат қилиши лозим», деб ёзади у 1 . Кант таълимотидан инсон билимлари мажмуи билишнинг инсонга берилган априор шакллари ёрдамида нарсаларнинг биронбир қисми, томони, жиҳатинигина ўзига хос тарзда акс эттиради, бу нарсалар кўз ўнгимизда доимо намоён бўлади, бироқ ўзининг асл моҳиятини ҳеч қачон кўрсатмайди, «ўзидаги нарса» бўлиб қолади, деган хулоса келиб ч иқади. Кант таълимоти билишнинг ижодий табиатини ёритиб, инсон билимининг тараққиётини, олимлар, ёзувчилар ижодини рағбатлантирди, бироқ шу билан бир вақтда у инсон билимларининг нисбийлиги, у ёки бу ғоялар ёки назарияларни мутлақлаштириш, шунингдек уларн яратувчиларини илоҳийлаштириш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Download 20.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling