Қимматли қОҒозлар бозори


Download 14.49 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi14.49 Kb.
#1564541
1   2   3
Bog'liq
Qimmatli qog\'ozlar bozori, Назаров А Н 5ЕК 93 2

Хазина мажбуриятлари
  • Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари уларнинг эгалари бюджетига пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи ҳамда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида қайд этилган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. 
  • Хазина мажбуриятлари 1 йилдан 10 йилгача ва 10 йилдан 30 йилгача чиқарилади. Улар давлатнинг қарз мажбуриятларидан бири бўлиб, фақат ички давлат қарзлари учун чиқарилади. Фоизлар бўйича тўлов йилда икки марта амалга оширилади. 
  • Хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади:
  • - узоқ муддатли - беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари;
  • - ўртача муддатли - бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлар;
  • - қисқа муддатли - бир йилгача бўлган муддатда мўлжалланган мажбуриятлари.

Қимматли қоғозлар муомаласи ва бозорларнинг турлари
  • Қимматли қоғозлар муомаласи деганда, уларни сотиш ёки харид қилиш, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган қимматли қоғозлар эгасининг алмашувига олиб келувчи бошқа ҳаракатлар тушунилади.
  • Қимматли қоғозлар дастлабки ва иккиламчи бозорларда муомалада бўлади. Дастлабки бозор - бу қимматли қоғозларнинг биринчи ва қайта эмиссиялари бозори бўлиб, унда сармоядорлар ўртасида қимматли қоғозларни дастлабки жойлаштирилиши амалга оширилади.
  • Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида олдин даслабки бозорда жойлаштирилган қимматли қоғозлар муомалада бўлади. Иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси қимматли қоғозларнинг сотувчиларини ва харидорларни бир бири билан учраштириш ҳамда капитални самарали фаолият доирасига эркин ва қўйилишини таъминлашдан иборатдир.

Download 14.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling