Қимматли қОҒозлар бозори


Акциялар қуйидаги реквизитларга эга бўлиши шарт


Download 14.49 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi14.49 Kb.
#1564541
1   2   3
Bog'liq
Qimmatli qog\'ozlar bozori, Назаров А Н 5ЕК 93 2

Акциялар қуйидаги реквизитларга эга бўлиши шарт: акциядорлик жамиятининг номи ва унинг жойлашган манзили; қимматли қоғознинг номи - «акция»; акциянинг тартиб рақами, серияси, чиқарилган санаси; акциянинг тури (оддий ёки имтиёзли); акциянинг белгиланган қиймати; эгасининг исми (номи ёзилган акциялар учун); акциядорлик жамиятининг акциялар чиқарилган кундаги устав жамғармаси миқдори; чиқарилган акциялар миқдори; дивидендларни тўлаш муддати; акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ва бош ҳисобчисининг имзоси; акциянинг санаси ва рўйхатдан ўтказган идора томонидан берилган коди.
  • Қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган иккинчи тури облигациялар ҳисобланади. Облигация чиқариш билан ташкилотлар ва бошқа давлат корхоналари ўзининг пулга бўлган эҳтиёжини қондиради. Облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор бўлиб, харидор (сармоядор) эса кредит берувчи сифатида қатнашади.
  • Облигация, акцияга ўхшаб пул маблағларини жалб қилиш - инвестиция қилишдир. Лекин улар бир биридан фарқлидир. Улар орасидаги фарқ шундаки, облигация эгаси ташкилот кредитори бўлиб ҳисобланади. Агар ташкилот ҳамкорлик жамияти бўлса, у ҳолда акциядор ташкилотнинг хусусий эгаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Акция эса хусусий мулкни тасдиқловчи ҳужжатдир.

  • Векселлар ҳам қимматбаҳо қоғозларнинг бир турига киради. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Респрубликасида вексель муомаладан чиқарилган бўлса-да, у ўзининг тарихига эгадир. Ўзбекистон Республикасида 1994 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» Қонуни қабул қилинди ва унга 1995 йил 13 сентябраги ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Бу қонунга кўра «Векселлар уларда кўрсатилган муддат келганда вексель берувчи муайян пул суммасини вексель эгасига (вексель олувчига) сўзсиз тўлаши лозим бўлган мажбуриятдан гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир». Вексель қуйидагича тавсифномага эга:
  • Векселдан юзага келувчи ҳар бир мажбурият векселда ёзма равишда қайд этилган бўлиши шарт;
  • Векселда мужассамлашган мажбуриятлар вексель билан баробар бир кишидан бошқасига осон ўтиши, сотилиши мумкин;
  • Векселда кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилишини фақат вексель ушлаб турувчи шахс талаб қилиши мумкин;
  • Векселга эга бўлган шахс ўзидан олдинги вексель эгаларидан ҳам кўпроқ ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлади.

Векселлар турлари
ўтказувчи
Оддий
тижорат векселлари
  • Чек қимматли қоғознинг муҳим бир турига киради. Чек қонун бўйича-ордерли қимматли қоғоз бўлиб ҳисобланади ва у давлат ҳимояси остида туради. Вексель кредит бериш воситаси бўлиб хизмат қилса, чек эса - тўлов воситасидир. Чекда векселда бўлгани каби уч киши иштирок этади, яъни чекни ёзган, чек олувчи ва чек бўйича тўлаши керак бўлган шахслар. Чек иқтисодий томондан жуда фойдали қимматли қоғоз ҳисобланади. Чунки чек қўлланганда нақд пул ишлатилмайди. Пул йўқолишининг олди олинади. Чекларнинг умумий моҳияти қуйидагича:
  • чек қўлловчи учун фойдали тарафи шундаки, чек воситасида тез ва фойдали тарзда қарздорлар билан ҳисоб-китоб амалга оширилади;
  • чек билан операциялар банк орқали амалга оширилиб, чек эгасининг нақд пулини йўқолиш хавфидан қуткаради;
  • чек билан ҳисоб-китоб нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишдан кўра анча қулайдир;
  • банкларда қўйилган пулларга фоиз тўланади.


Download 14.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling