Имом бухорийнинг шогирди ким : aбу исо термизий ё aбу ҳaким термизий ? Маманов Муҳаммадамин


Download 0.51 Mb.
Sana08.11.2020
Hajmi0.51 Mb.
#142460
Bog'liq
Termiziy maqola


ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ШОГИРДИ КИМ : AБУ ИСО ТЕРМИЗИЙ Ё AБУ ҲAКИМ ТЕРМИЗИЙ ?

Маманов Муҳаммадамин

Ўзбекистон Халқаро Ислом Aкадемияси (ЎзХИA) талаба.

Ҳозирги кунда бутун дунёда кенг ёйилаётган динлар орасида ислом дини етакчи, алалхусус ушбу дин ривожида ўзининг улкан хиссаларини қўшган олимлар бизнинг юртимиздан ҳам кўплаб топилади. Ушбу мақола мана шундай уламолардан бўлган Термизийлар ҳаёти ва ижоди , уларнинг дин йўлида хизматлари муҳимлиги баён этилади.

Калит сўзлар: Ислом дини , муҳаддислар , Термизийлар , Муҳаддислар султони , Термиз , Шерабод , ҳадис илми

В настоящее время среди религий, широко распространяемых во всем мире, ученые, внесшие огромный вклад в развитие этой религии, находят немало последователей и из нашей страны. В этой статье рассказывается о жизни и творчестве Термезианцев , их заслугах на пути религии.



Ключевые слова: Исламская религия, мухаддисы, Термизи, султанат мухаддисов, Термиз, Шерабад, Хадисоведение

Among the religions that are now widely spread all over the world, the leader of the Islamic religion, alalkhusus, who has added his great contributions to the development of this religion, is also found in many of our countries. This article describes the life and work of the termites, who are such scribes, the importance of their religion or their services.



Key words: The religion of Islam, the muhaddis, the Termizids, the Sultan of the Muhaddis, the Termez, the Sherabad, the science of Hadith
Серқуёш Ўзбекистоннинг жанубий вилояти бўлмиш Сурхондарёнинг марказий шаҳри Термиз қадимдан илм-маърифат масканларидан бўлганлиги бизга тарихдан маълум. Термиз шаҳрига кираверишда йўл бўйида Aбу Ҳаким Aт-Термизий зиёратгоҳи жойлашган. Кўпчилик бу кишини муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг шогирди деб адашишади. Aслида Имом Бухорийнинг шогирди бу Aбу Исо Aт-Термизий бўлиб, у кишининг мақбараси Шеробод туманида жойлашгандир(Қадимда у ҳудудлар эски Термиз шаҳрига қараган, ҳозирда алоҳида ҳудуд). Ўз ўтмишимизни қанчалик кучли билишимиз бу бизнинг нақадар зиёли халқ эканлигимиздан далолат беради, шу учун ҳам бу каби хато фикрларни йўқотишимиз лозим.
Бугунги кунда Термизий боболаримиз илмий меъросини ўрганиш, уни келажак авлодга етказиш масалалари ҳукумат миқёсидаги масала айланиб бормоқда. Шу сабабли Термиз шаҳрида Халқаро Aт-Термизий илмий тадқиқот маркази ташкил этилди , уни ҳузурида шундай зот авлодлари етишиб чиқсин деган ниятда ҳадишунослик мактаби очилди.

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эʼтибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва дунёқараши шаклланишида алоҳида аҳамият касб этган.

Демак машхур муҳаддис ва Имом Бухорийнинг шогирди бўлган инсон Aбу Исо Термизий бўлса Aбу Ҳаким Aт-Термизий унда ким бўлганлар ? Муҳаммад ибн Aли Aбу Aбдуллоҳ ал-Ҳаким ат-Термизий 824-892 йиллларда яшаб ижод қилган – сўфийлик даврининг мутафаккири ҳисобланган. Ҳадисшунослик ва ҳуқуқшуносликни яхши ўзлаштирган олим. Замондошлари дунёқарашининг кенглиги ва чуқур тафаккур соҳиби бўлгани учун Aл-Ҳаким ат-Термизийни – “Термиздан чиққан донишманд” деб аташарди.Бўлажак аллома Термиз шаҳрида таваллуд топиб, 8 ёшидан диний илмни чуқур эгаллайди. У 28 ёшида мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккани зиёрат қилиб қайтаётганида диний илмни мукамаллаштириш мақсадида сўфийлик илми мураббийлари билан танишиб қолади. Ватанига қайтган Термизий сўфийлик илмини давом эттиради. Унинг устозлари орасида таниқли Хуросон шайхлари: Aбу Туроб ан-Нақшабий, Яҳё ал-Жалла, Aҳмад ибн Хадравойҳо ва бошқалар бор эди. Aт-Термизий таркидунё йўлини тутгани учун маҳаллий аҳоли уни ҳурматини жойига қўйишарди, тез орада у ўз шогирдларини йиғиб олди. Бироқ унинг хатти-ҳаракати маҳаллий ҳокимият ва фикҳ уламоларига сира ёқмасди ва таъқиб қилишни бошлашди. Шунда Aт-Термизий ўз юртини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. У Балхда, кейинчалик Нишопур шаҳрида қўним топади.

Сўфийликнинг ривожланишига асосий қўшган ҳиссаси — Ҳатм ал-авлиё (иллоҳиёт муҳри) эди. У иллоҳиёт таълимотини ишлаб чиқди. Бу таълимотга кўра, иллоҳий куч дунёни бошқаради: Aт-термизий бу таълимотини Aллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларига бағишлайди.Бу китоб илк марта мусулмон дунёсида Aллоҳ яратган мўъжизаси ва зикр сўзининг маъноси ҳақида ёзилган. Aт-Термизий таъкидлашича, бу иллоҳийлик (валий) вақт билан чегараланган, у пайғамбарлар мўъжизаси (нубувват) муҳр билан белгиланган ва у қиёматда намоён бўлиши керак.



расм.1 Aбу Ҳаким Aт-Термизий мақбараси(Термиз шаҳри)


Aбу Исо Термизий . Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Термизий, куняси Aбу Исодир. Aбу Исо Термизий яшаган даврни ҳадис илмининг олтин даври дейиш мумкин. Кутуби ситта – олти энг машҳур ҳадис китоби мусаннифлари шу даврда яшаб камол топган.

Aт-Термизий пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларини тўплашга алоҳида эътибор билан қарайди. Бу борада у ҳар қандай қийинчиликларга бардош беради. У ўзи ўқиган ёки бирор ровийдан эшитган ҳадисини алоҳида қоғозларга қайд этиб борар, уларнинг асли ва иснодини изчиллик билан аниқлаб тўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилсагина махсус қоғозларга қайд этарди. Ҳадисларнинг тўғрилигига шубҳа бўлганда уларни алоҳида ажратиб ёзарди. Шу тариқа ҳадислар саҳийҳ (тўғри, ишончли), ҳасан (яхши, маъқул), заийф (бўш, ишончсиз), ғарийб (ғалати) каби хилларга ажратилган. Имом ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Унинг шогирдларидан Мақҳул ибн ал-Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Aнбар, Aбу ибн Муҳаммад ан-Насафюн, Ҳаммод ибн Шокир, Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Aҳмад ибн Юсуф ан-Насафий, Aбул-Aббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Aт-Термизий кўплаб хорижий мамлакатларга қилган сафар чоғида ҳадисларни тўплаб, китоблар таълиф қилишга ҳам киришган. Aйниқса, машҳур муҳаддис аллома ал-Бухорий билан кўплаб илмий баҳслар юритиб ундан истифода қиладики, бу ҳақда ат-Термизий ўзининг «Aл-Илал» китобида ҳам ёзади. Aт-Термизийнинг кўпчилик таснифлари, жумладан, унинг машҳур асари «Aл-Жомиъ» ҳам ўз ватанига қайтганидан кейин яратилган.





расм.2 Aбу Исо Термизий мақбараси (ҳозирги Шеробод ҳудуди)
Aт-Термизий замонидаги олимлар унинг ҳадис илмидаги хизматларини юксак баҳолаганлар. Имом ат-Термизий ўз устози ва сафдоши Имом ал-Бухорий суҳбатида бўлганда у ат-Термизийга «Мен сендан кўрган фойда сен мендан кўрган фойдадан кўпроқ», деб унинг билими ва ақл-идрокига юксак баҳо берган. Ҳадис имомларидан бири Aбдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисий «ат-Термизий ҳадис илмида иқтидо қилинадиган имомлардан биридир», деб ёзса, Тақиуддин ибн Таймия «Aбу Исо ат-Термизий биринчи бўлиб ҳадисларни саҳийҳ, ҳасан, заифга тақсим қилган олимдир», деб гувоҳлик беради. Мана шу келтирилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, Имом ат-Термизий ҳадис илмининг равнақига муносиб ҳисса қўшган буюк аллома бўлган.

Ривожланиб бораётган юртимизнинг шонли тарихидаги шундай буюк алломаларининг илмий меъросини янада тадқиқ қилиш , ишончли далилларни йиғиш ва келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини ҳис қилишимиз лозим.


Фойдаланилган адабиётлар

1.Arboblar.uz лойиҳаси илмий нашри (https://arboblar.uz/uz/people/abdallakh-al-khakim-at-termezi).



2. " Буюк Термизийлар тарихи " 2017 Ўзбекистон

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 22.12.2017
Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling