“Ҳимояга рухсат этилди” Кафедра мудири Х. М. Вапоев
Цемент ишлаб чиқариш босқичлари
Download 0.94 Mb.
|
Unumdorligi 775000 tonna sement ishlab chiqarish tegirmonini hisoblash
1.2. Цемент ишлаб чиқариш босқичлари
Портландцемент ишлаб чиқариш икки мустақил жараёнга бўлинади Клинкер ишлаб чиқариш портландцементнинг чала маҳсулоти тайёрланади); Клинкерни қўшилмалар билан бирга туйиш (портландцемент олиш). Биринчи жараён жуда мураккаб бўлиб, унинг бажарилиши катта капитал ва эксплуатацион харажатлар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳамма вақт портландцемент клинкер ташкил этувчини тежаш керак. Чунки портландцемент ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жами харажатнинг кўп қисми (70…80%) клинкер қийматини ташкил этади. Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда қуйидаги асосий технологик операциялар бажарилади: Оҳактош ва гил қазиб олинади; Хом ашё материаллари тайёрланади ва майдаланилади; Ёқилғи тайёрланади; Хом ашё материаллари куйдирилади. Клинкерни туйиш ва портландцемент ишлаб чиқариш учун асосан куйидаги технологик жараёнлар бажарилади: Қўшилмалар тайёрланади; Клинкер қўшилмалар билан бирга туйилади; Портландцемент омборга жойланади. Талаб қилинган кимёвий таркибли бир жинсли хом ашё аралашмасини ҳосил қилиш учун унинг таркибига кирадиган материалларни тайёрлаш керак. Бундай аралашмани тайёрлаш учун унинг таркибига кирадиган материалларнинг (оҳактош, гил ва тўғриловчи қўшилмалар) нинг ҳаммаси майда қилиб тўйилади ва яхшилаб аралаштирилади. Аралашма таркибига кирадиган материалар майдалаб туйилса, хом ашё аралашмаси таркибидаги оксидлар куйдирилаётганда ўзаро яхшироқ таъсирлашади. Хом ашё иложи борича майдалаб туйилса, у куйдирилаётганда клинкерда таъсир этишмай қолган моддалар деярли бутунлай бўлмайди. Бу вақтда ҳамма оксидлар минераллар ҳолида боғланган бўлади. Майда қилиб туйилган материаллар қуруқлигича ёки сувда яхшилаб аралаштирилиши мумкин. Хом ашё материаллари сув иштирокида тайёрланса портландцемент ишлаб чиқариш «ҳўл» усул деб, қуруқлигича тайёрланса «қуруқ» усул деб аталади. Қайси усулни танлаш технологик ва техник-иқтисодий характердаги бир қатор факторларга боғлиқ (куйидаги схемага қаранг). Гарчи техник-иқтисодий кўрсаткичлар жиҳатдан қуруқ усул афзалроқ бўлса ҳам, хозирги вақтда қатор мамлакатларда, шунингдек Россияда ва АКШда ҳўл усул кенг тарқалгаи. Қуруқ усул Япония, Германияда ва Италияда кенг тарқалган. Хозирги кунда мамлакатимизда ҳам «қуруқ» усулни кўпроқ қўллаш тенденцияси салмоқли ўрин олмоқда. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling