«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Олийжаноблик”.
Тренингнинг мақсади: ўқувчиларда курсдошлари ва гуруҳдошларига нисбатан 
ғамхўрлик ва олийжаноблик сифатларини шакллантириш. 
Материаллар: ватман қоғозлари, маркерлар. 
Вазият: Маълумки, гарчи бу, бир қарашда, акси бўлиб кўринса ҳам, бошқаларга 
берар экан, киши бундан-да кўпроқ олади. Бошқалар фойдасига қилинган ҳар қандай 
тантилик хотирада анчагача сақланиб қолади. Шунга қарамай, ҳар қандай одамда, 
олийжанобликка интилишларни тутиб тарадиган, ўзи учун яшаш истаги бўлади. келинг, 
шу икки ибтидони солиштириб кўрамиз. 
Тренингнинг бориши:
1. Тренер дастлаб иштирокчиларнинг ҳар биридан алоҳида ўз орзуларини 
ёзишларини сўрайди. 
2. Сўнгра ўз орзулари ёзилган қоғозни ёнидаги ўртоғи билан алмашишади. 
Ўртоғининг орзулари билан танишиш жараёнида ўқувчи қуйидаги саволларга жавоб 
излаши керак: 1) дўстингизнинг орзуси амалга ошиши учун қандай ёрдам берган 
бўлардингиз? 2) дўстингизнинг орзуларини амалга ошиши учун нималардан воз кеча 
оласиз? 3) дўстингизнинг орзуларини амалга ошиши учун қандай маслаҳатлар бера 
оласиз?
3. Ўқувчилар сўнгра ўз орзуларини гуруҳда муҳокама қилишади. Улардан ҳар 
бири ўз орзулари билан дўстларининг орзулари ўзаро таққосланиб, ўхшашликлар 


23 
аниқланган диаграммани тузишади. Сўнгра гуруҳлар навбати билан ўз орзуларини ва 
уларни амалга ошириш маслаҳатларини тақдимот қилишади. 
“Ёрдамчилар”. 
Тренингнинг мақсади: ўқувчиларда ўзаро ёрдамга тайёр туриш, дўстлик ва 
мардлик фазилатларини тарбиялаш. 
Вазият: Келинг, сўнгги маротаба кимга ва нима учун ёрдам берганимиз ҳақида 
бир-биримизга айтиб берамиз. У Ким эди? Энг яқин қариндошингизми, яқин дўстингизми, 
балки у мутлақо нотаниш кишидир?.. Хўш, у кишини эсладингизми? Энди қандай 
шароитда шароитда рўй берганини эсланг. У киши ўзи ёрдам сўрадими ё бу сизнинг 
ташаббусингизмиди? 
Ким бошқаларга кўрсатган беғараз ёрдами ҳақида гапириб беришга тайёр?
Ҳикоя давомида бошқа қатнашчилар сўзловчининг гапириш услуби, имо-
ишоралари, танаффусларига ва ш.к. ларга эътибор қилиб тинглашлари керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling