Индивидуал ёндашув асосида талабалар педагогик тафаккурини ривожлантириш масалалари тожибоев Марат Нормадович
Тадқиқотнинг методологияси ва объекти
Download 117.71 Kb.
|
Тожибоев Марат
Тадқиқотнинг методологияси ва объекти. Таълим олувчининг мавжуд шахсий имкониятларни рўёбга чиқаришини таъминлаш, замонавий ўқув жараёнига қўйиладиган жадаллашган илмий-техникавий тараққиётининг талабидир. Бунга индивидуал ва индивидуаллаштирилган ўқитиш орқали эришиш мумкин.
Индивидуал ўқитиш – бу ўқув жараёнининг ташкил этишнинг шакли бўлиб, бунда педагог таълим олувчилар билан яккама-якка шуғулланади, таълим олувчи ўқув воситалари (китоблар, компьютер ва ҳ.к.) ёрдамида узлуксиз мустақил таълим олади. Индивидуал ўқитишнинг афзалликлари: педагогик жараённинг таълим олувчи қобилиятларига мослашувчанлиги имкониятидир. Бунда таълим олувчининг билим олиш даражаси доимий мониторингини амалга ошириш ва зарурий тузатишлар киритиш натижасида мақбул педагогик жараён ташкил этилади. Индивидуал ёндашиш – бу педагогик принципга кўра, педагогик жараёнда педагогнинг таълим олувчилар билан ўзаро муносабати, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилади ва бутун гуруҳ ҳамда ҳар бир алоҳида таълим олувчининг ривожи учун психологикпедагогик муҳит яратилади. Индивидуаллаштирилган ўқитиш бундай ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш асосида ўқитиш йўллари, усуллари, суръати танланади ва турли ўқув-услубий психологик-педагогик ҳамда ташкилий бошқарув тадбирлари орқали таъминланади. Якка тартибда ўқитиш технологияси – бунда ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш ва ўқитишнинг индивидуал шакли устувор ҳисобланади. Ўқитишнинг барча шахсга йўналтирилган технологияларида у ёки бу даражада индивидуал ёндашиш қўлланилади, аммо индивидуаллаштирилган ўқитишда, индивидуаллаштириш, ўқув мақсадларига эришишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Индивидуаллаштирилган ўқитишнинг асоси, таълим олувчининг индивидуал-педагогик хусусиятларини ўрнатиш ҳисобланади. Олинган натижалар асосида, ўқитиш усули танланади. Қабул қилинган технологиялар, қоидалар ва принципларга кўра ўқитиш жараёни амалга оширилади. Индивидуал ёндашув асосида талабалар педагогик тафаккурини ривожлантириш педагогик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, таълим ва тарбия жараёнининг мақсадлари билан боғлиқ фикрлаш жараёнларининг иерархик занжиридир. Н.В.Кузминанинг фикрига кўра педагогик тафаккурнинг хусусиятлари педагог меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади, улар: - Ўқитувчи маданият ташувчиси ва ахборот манбаи бўлиб, яхлит таълим-тарбия жараёнида талабалар фаолияти ва мулоқотининг ташкилотчиси бўлганлиги сабабли, унинг тафаккури ижтимоий тафаккур сифатида намоён бўлади, унинг характерли хусусиятлари тушуниш, англаш ва мулоқот қобилияти ҳисобланади; - Педагогик тафаккур ижтимоий йўналтирилганлиги сабабли, унинг объекти ўқитувчининг бошқа одамлар билан ўзаро муносабати ҳисобланади; - Ўқитувчининг педагогик тафаккури доимо кутиш жараёнлари, яъни интиқлик билан, воқеаларни башорат қилиш билан боғлиқ [6]. Педагогик тафаккур учта тамойилга асосланади: - табиийлик; - маданиятлилик; - тўлдирувчилик. Улар амалиётда “кўриш, олдиндан билиш, ҳаракат қилиш” формуласи орқали амалга оширилади. Ҳар бир мутахассиснинг, шу жумладан ўқитувчининг педагогик тафаккури ўз даври тафаккурининг концептуал-муаммоли даражасини, жамиятда мавжуд бўлган қадриятлар тизими, ахлоқий меъёрлар ва бошқа ижтимоий-психологик механизмлар билан мустаҳкамланган педагогик жараёнлар ва ҳодисаларни тушунишнинг ўзига хос усулини ифодалайди. Ўқитувчининг педагогик тафаккури назарий ва амалий бўлиши мумкин. Назарий тафаккур педагогик жараённи ташкил этиш тамойилларини топиш ва унинг стратегик тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Амалий тафаккур муайян, аниқ педагогик муаммоларни ҳал қилишга қаратилади. Индивидуал ёндашув асосида талабалар педагогик тафаккурини ривожлантириш мантиғи ўзига хос хусусиятларга эга: у билишни фаолият билан, воқеликни амалий ўзгартириш билан боғлашга қаратилган, чунки ҳақиқий педагогик вазият ўқитувчидан ўқитиш ва тарбиялашнинг умумий масалаларига ечим топишни талаб қилади. Индивидуал ёндашув асосида талабалар педагогик тафаккурини ривожлантириш ўқитувчи томонидан Naulearning, Moodle ва бошқа таълимни бошқариш тизимлари ёрдамида методик ёрдам билан амалга оширилиши керак. Талабанинг субъектив позициясини ҳисобга олиш учун индивидуал ёндашувни шакллантириш мақсадини белгилашда унинг иштирокини таъминлаш керак, бу эса мақсадга эришиш учун ўқитувчи ва талабани жамоага бирлаштиришга имкон беради. Шу билан бирга, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш ўқув жараёнидан таълимга эътиборни ўзгартиришни назарда тутади. Ўқитувчи фаолиятидаги назарий ва амалий тафаккур ўртасидаги боғлиқлик нафақат мантиқда, балки ўқитувчининг педагогик интуициясида ҳам намоён бўлади, бу ўқитувчининг билим тўплаши, уни янги, кутилмаган педагогик муаммоларни ҳал қилишда қўллашга тайёрлигининг бир туридир. Download 117.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling