Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича


Магистрал трассани танлаш ва асослаш


Download 1.54 Mb.
bet6/26
Sana08.05.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1445198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Индивидуал лойиха мен 1

4.1. Магистрал трассани танлаш ва асослаш.

Толали оптик алоқа линия трассаси топшириқ вазифаси қилиб берилган иккита охирлаш манзилгоҳлари оралиғида танланади. Трасса танлови олиб боришда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:



  • магистрал трасса оралиғидаги масофа минимал бўлиши керак, яъни берилган топшириқдаги манзилгоҳлар орасидаги масофа қисқа бўлмоғи лозим;

  • магистрал трасса ўтадиган йўлда табиий ва сунъий кесишувлар минимал бўлиши керак;

  • иложи борича лойиҳалаштирилувчи магистрал аҳоли яшайдиган манзилгоҳлардан ўтиши ва бу манзилгоҳларда алоқа ташкил этиш имкони бўлиши керак;

  • магистрал трасса шаҳар ташқарисида автомобил йўли ёқасидан ўтмоғи лозим, агар автомобил йўли бўлмаса, у ҳолда темир йўл ёқасидан ўтиши керак;

  • дарёлар ва сув хавзалари билан кесишувларда иложи борича дарёнинг кенглиги кичик бўлган, тошлоқ тупроқлари кам ва дарё қирғоқлари ювилиб кетмайдиган жойларидан ўтиши керак бўлади.

Алоқа магистрали трассасини танлашда бир нечта вариантларни (икки ёки учта) солиштириш йўли билан кўриб чиқиб, улар ичидан оптимал вариантга эътибор берилиши керак.
Танлашда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • трасса узунлиги;

  • турли хил кесишувлар сони, сув хавзалари, темир йўл линиялари, йирик автомобил йўлларнинг сони иложи борича кам бўлиши керак;

  • лойихалаштирилаётган магистрал трассада аҳоли яшайдиган манзилгоҳларнинг бўлиши ва улар кафолатланган электр манба билан таъминланганлиги учун бу ерларда регенерация манзилгоҳларни ташкил этиш мумкин.

Таҳлил жараёнида аниқланган натижалар қуйидаги жадвал кўринишида расмийлаштирилади.

4.1– жадвал



Вариант
тартиб рақами

Алоқа линия трассаси ўтадиган аҳоли яшайдиган манзилгоҳлар

Трасса узунлиги, км.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling