Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича


Лойиҳалаштирулувчи алоқа магистралида каналлар сони ҳисоби


Download 1.54 Mb.
bet4/26
Sana08.05.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1445198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Индивидуал лойиха мен 1

3. Лойиҳалаштирулувчи алоқа магистралида каналлар сони ҳисоби
Лойиҳалаштирилувчи транспорт тармоғи топшириқ вазифаси асосида берилган ҳудудий ёки шаҳарлараро тармоқ бўлиб у қуйидаги кўринишга эга:



3.1-расм. Шаҳарлараро алоқа транспорт тармоғи бўйлаб алоқа ташкил этиш схемаси


Миллий ёки шаҳарлараро транспорт тармоғи қуйидаги кўринишда ташкил топади “А” ва “Б” охирги манзилгоҳлар бўлиб улар орасида битта ёки бир нечта оралиқ манзилгоҳлари бўлиши мумкин. Оралиқ ва оҳирги манзилгоҳлар шаҳарлараро автоматик станциянинг (ШААТС) аппаратлар залида жойлаштирилиши мумкин. Линия-аппарат залида кўп каналли алоқа узатиш воситаларининг ускуналари ва қурилмалари жойлаштирилади. Оҳирги манзилгоҳда жойлашган ускуналарга станцияда қўлланувчи боғловчи линиялар ёрдамида ШААТСнинг коммутацион ускуналарига уланади, шунингдек ШААТС ўз навбатида станциялараро боғловчи линиялар ёрдамида шаҳар телефон тармоқлари станциясининг (ШТТ) ва қишлоқ телефон тармоқларининг (ҚТТ) станциялари билан боғланади. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида яшовчи абонентлар эса хизмат кўрсатувчи АТС билан абонент линияси ёрдамида боғланади ва бу билан АТСда ва ШААТСда хизмат кўрсатувчи юклама ҳосил қилади бу юклама Эрланг (Эрл) ўлчов бирлигида ўлчанади. Транспорт тармоғи орқали узатилувчи маълумотлар эса транспорт тармоғининг трафиги деб аталади ва иккилик импулсларнинг узатув тезлигида яъни бит/с (кбит/с, Мбит/с, Гбит/с) ўлчов бирлигида ўлчанади. Транспорт тармоғининг трафиги ўз навбатида иккита охирги манзилгоҳлар орасида ташкил қилинувчи каналлар сонини аниқлаб беради.


Лойиҳалаштирилувчи манзилгоҳлар орасида лозим бўлган каналлар сони шу манзилгоҳда яшовчи аҳоли сони ва бу манзилгоҳлар орасидаги аҳолининг маълум бир гуруҳини бир-бири билан ўзаро қизиқув даражасига боғлиқ.
Ҳар қандай вилоят маркази ва шу вилоятда яшовчи аҳоли сони статистик маълумотлар ёки оҳирги марта аҳолини рўйхатга олинган маълумотлар асосида ҳисобланади. Лойихалаштиришнинг келажак даври учун аҳолининг ўсиши эътиборга олинади.
Аҳоли сонининг ўртача ўсиш ҳисобига бўладиган миқдори қуйидаги ифода билан аниқланади:


киши (3.1)

бу ерда: Н0 – аҳолининг рўйхатга олиш пайтидаги сони, минг киши;


Р – манзилгоҳда аҳолининг ўртача йиллик ўсиши, % (рўйхатга олиш маълумотлари асосида Р=2 3%);
t – аҳолини рўйхатга олиш ва лойиҳалаштириш вақти орасидаги давр, йил.


, йил

бу ерда: tлв – лойиҳалаштириш вақти (мисол учун 2009 йил), йил;


tpo – рўйхатга олиш вақти, йил.

Келажак давр учун лойиҳалаш йили жорий йилга нисбатан 5 йил илгарироқ олинади, яъни:




, йил

Шаҳарлараро телефон станцияси хизматидан фойдаланувчи абонентлар сони тахминан қуйидаги формула билан аниқланади:




, абонент

бу ерда: 0,3 аҳолининг шаҳарлараро телефон хизматидан


фойдаланувчилари сони.

Одатда манзилгоҳлар ўртасидаги ўзаро алоқалар сони иқтисодий, маданий ва бошқа ўзаро боғланишлар ҳисобига бўлиб, у статистик маълумотлар асосида олиб борилади, ҳамда алоқа манзилгоҳларини охирги йилдаги ўзаро алоқа айирбошлаш маълумотлари ҳисобига олинади. Бундай алоқа алмашинуви f1 интилиш коэффициенти орқали ҳисобланади, бу қиймат кенг оралиқда (0,1 дан 12 % гача) бўлгани учун курс лойиҳа ишимизда f1=5% олинади. Бунда интилиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда умумий шаҳарлараро алоқа каналлариини ҳисоблаб чиқишимиз зарур. Телефон каналлар сонини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:




, каналлар (3.2)

бу ерда: 1 ва 1 – ўзгармас коэффициентлар бўлиб ўзаро тўлиқ боғланиш пайтида ва йўқотувчанлик 5% бўлганида 1 =1,3 ва 1 =5,6 қийматларга эга;



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling