Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича
Индивидул лойиха иши ни бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйиладиган талаблар
Download 1.58 Mb.
|
Индивидуал лойиха мен 1
1. Индивидул лойиха иши ни бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйиладиган талаблар
1. Индивидул лойиха ишини ҳар бир талаба шахсий топшириқ вазифа асосида бажаради ва тушунтириш хати талаблар асосида расмийлаштириб, стандарт талабларига жавоб бериши лозим. Индивидул лойиха иши ўз ичига магистрал тармоқ ва шаҳарлараро алоқа линия тармоқларини танлаш бўйича конкрет ечимларни ўз ичига олади. Индивидул лойиха иши техник ечимлар асосида иқтисодийли тармоқ бўлиши билан бирга, бу тармоқ кўплаб маълумотлар узатиш вазифасини бажариши керак. Тушунтириш хатида матнт материаллари тўлиқ, хатосиз, сўзлар қисқартирилган бўлмасдан аниқ лойиҳалаштириш асосида бўлмоғи лозим. Ўлчов бирликлари Давлат Стандарти талаблари (ДСТ) асосида бўлиши керак. 2. Индивидул лойиха ишида лойиҳалаштириш материаллари схема ва чизмалар билан тўлдирилиб, чизма ва расмлар қора рангда (қалам билан) мухандислик графикаси фанида қўлланувчи асбоблар ёрдамида чизилиши лозим. Индивидул лойиха ишида келтирилган чизмалар расмлар ости ёзмасига эга бўлиб, жадваллар тепа томонида белгиланиб, Давлат стандарт талабларига жавоб бериши керак. Индивидул лойиха иши даги ёзма маълумотлар кўриниши яққол кўринадиган рангли ручка ёки авторучка ёрдамида бажарилиб жадваллар эса қора ранг билан бажарилиши керак. 3. Матнтда келтирилган маълумотлар ва лойиҳалаштириш ечимлари индивидул лойиха иши охирида келтирилган адабиётлар рўйхати тартиб рақами бўйича олиб борилиб, қўлланилган адабиёт тартиб рақами катта қавс орасида белгиланиши керак. Индивидул лойиха иши даги чизма, расмлар ва жадваллар икки рақамли бўлиб, бажарилувчи бўлим тартиб рақамига тўғри келмоғи лозим. 4. Индивидул лойиха иши да келтирилган ҳисобларда аввал ҳисоблаш учун формула ёзилади, бу формуладаги ҳар бир харфли белгиланиш ёйилиб ёзилади ва ҳар бир белгиланиш тушунтириш сўзлар билан ифодаланиб, унинг ўлчов бирлиги ёзилади, ҳамда қандай адабиётдан фойдаланганлиги белгиланади.Агар ҳисоблар бир нечта частотада ёки ҳисоблар бир неча марта ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда бу ҳисоблар битта қиймат учун ҳисобланган бўлиб, қолган қийматлар ҳисоб натижаси жадвалига тўлдирилади. Ҳар бир ҳисоблар натижаси жадвал кўринишида расмийлаштирилиб, уларнинг графиклари чизилади, ҳамда ҳар бир ҳисоблар графиги натижаси бўйича хулоса ёзилиши лозим. 5. Индивидул лойиха иши ўз ичига жилдланган йиғма иш, титул варағи, мундарижа, шахсий топшириқ ва қўлланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади. Индивидул лойиха ишининг тушунтириш хати кўриниши қуйидаги тартибда бўлади: Титул варағи; Индивидуал топшириқ–вазифа; Кириш; Индивидул лойиха иши нинг асосий матни; Индивидул лойиха иши бўйича хулоса; Адабиётлар рўйхати. 6. Индивидул лойиха ишининг ёзма кўриниши 297х210мм ўлчамдаги стандарт А4 оқ қоғоз форматига чоп этилади. Индивидул лойиха ишидаги тушунтириш хатининг маъноси индивидул лойиха иши учун берилган вазифага тўғри келиши керак. Индивидул лойиха ишидаги трасса кўриниши, лойихалаштирилаётган трассада регенераторларни ёки мультиплексорларни жойлаштириш чизмаси алохида А4 форматига қора ранг билан чизилиши лозим. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling