Индустриал иқтисодиёт
Режалаштириш тамойиллари ва усуллари
Download 1.05 Mb.
|
1 9 темаларЛЕКЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баланс усули
5.2. Режалаштириш тамойиллари ва усуллари
Режалаштириш назариясида хўжаликка раҳбарлик қилишнинг маълум фундаментал қоидалари, яъни тамойиллари масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Бозор муносабатлари шароитида бундай тамойиллар жумласига қуйидагилар киради: Илмийлик тамойили; Режаларни маълум мақсадга йўналтириш тамойили; Мутаносиблик ва баланслилик тамойили; Комплекслик тамойили; Узлуксизлик тамойили; Барқарорлик тамойили; Тармоқ ва ҳудудий ривожланишнинг уйғунлиги; Халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари ҳамда корхона (фирма)лар ривожланишининг узвий бирлигини ҳисобга олиш тамойили. Саноат ва унинг тармоқлари, корхоналари, ташкилотлари фаолиятларини режалаштирганда юқоридаги тамойилларга тўла амал қилинса топшириқларни муваффақиятли бажариш мумкин, иқтисодий ўсиш кучаяди ва ишалб чиқариш самарадорлиги албатта, кўтарилади. Юқорида келтирилган тамойилларни амалга ошириш учун бир қатор усуллардан, яъни баланс, мақсадли, норматив, статистик-иқтисодий, кўп вариантли, иқтисодий-математик матрица усулларидан фойдаланилади. Баланс усули режалаштиришнинг бош усули ҳисобланади. Фақат баланс усулигина асосий пропорцияларни белгилаш, ресурсларнинг жамият эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, режаларни реал ва натижали қилиш имконини яратади. Баланслардан истиқбол ва жорий режаларнинг барча бўлимларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришда баланс усулидан кенг фойдаланилади, чунки у халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган соҳаларини муайян шароитда аниқ вақт ва маълум фазода яхлит ҳолда, бир бирига боғлиқ техник-иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида акс эттира олади. Баланслар ишлаб чиқаришнинг кўлами ва динамикаси, унинг таркиби ва тузилмаси ҳамда самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштиради. Уларда саноат тармоғи ва бошқа миллий иқтисодиётнинг тармоқларининг ўзаро муносабатларини кўриш мумкин. Режалаштиришда балансларнинг қиймат, натура-қиймат, моддий, меҳнат ва молиявий турларидан кенг фойдаланилади. Анъанавий қиймат баланслари қаторига: ялпи ижтимоий маҳсулот баланси, миллий даромад баланси, аосий фондлар баланси, товар обороти ва ресурслар баланси, ташқи савдо ва тўлов баланслари киритилади. Балансларнинг энг муҳимларидан бири моддий баланс бўлиб, у маҳсулотларнинг энг муҳим тўпламини қамраб олади. Балансларни ишлаб чиқиш катта билим ва илм, тажриба, ижобий ёндашувлар талаб қилувчи мураккаб ишдир. Режалаштириш амалиётида натура ёки моддий балансларнинг қуйидаги уч туридан: меҳнат қуролларининг баланслари; меҳнат буюмларининг баланслари; халқ истеъмоли буюмларининг балансларидан фойдаланиш мумкин. Моддий баланслар маълум схемалар бўйича ишлаб чиқилиб, унда, бир томондан, маҳсулот ресурслари, иккинчи томондан, унинг айрим қисмлари бўйича тақсимланиши кўрсатилади (схемага қаранг). Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling