Индустриал иқтисодиёт


Download 1.05 Mb.
bet26/57
Sana28.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1009145
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
1 9 темаларЛЕКЦИЯ

Режалаштириш – «келажакнинг онгли тафаккури».
Режалаштириш (кенг маънода) – «мазмунан бўлажак воқеаларни аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилишни тизимли тайёрлаш асосида бошқарув қарорларини шакллантиришдир».
Режалаштириш – «олдиндан сезиб қабул қилинган қарор», яъни режалаштириш деганда шундай ечим тушуниладики, у (қарор қабул қилишга мувофиқ келувчи ахборот жараёни билан бир қаторда) вақт жиҳатдан конъюктурали воқеалар юзага келишидан олдин ишлаб чиқилади.
Режалаштиришни «аслида тафаккурнинг ақлий башорати ва таъкидлар келажак фаолоиятини кузда тутадиган тафаккур жараёни сифатида», - деб таърифлаш мумкин.
Режалаштириш – бу вазифани сифатли ва сонли тасвирлаш, натижавий имкониятларни белгилаш ва уларга эришиш йўлларини аниқлашдир.
Режалаштириш – келажак муаммоларини билиш ва ҳал этишнинг тизимли, усулий (методик) жараёни.
Ниҳоят, режалаштириш – халқ хўжалигига раҳбарлик қилишнинг ўзагидир. Режалар эса давлат иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишнинг асосий қуролидир.
Режалаштиришнинг аҳамияти шундан иборатки, у иқтисодиётни ривожлантиришнинг принципиал масалаларига оид давлат ва ҳукумат кўрсатмаларини, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт режалари ёрдамида аниқ топшириқларга ва амалий ишларга айлантиради. Узоқ муддатли, яъни уч йиллик, беш йиллик ва ўн йиллик режаларда давлатнинг иқтисодий стратегияси жамланган ҳолда ифодаланади. Йиллик режада, одатда, хўжалик вазифаларини ҳал этишнинг энг самарали тактикаси назарда тутилади.
Режалаштириш фаолиятларда, яъни амалда муайян уйғунлик ва мувофиқликни таъминлайди, ишлаб чиқариш тараққиётининг устувор йўналишларини аниқлайди, рақобат, беллашув шароитида умуман иқтисоднинг, хусусан саноатнинг омон (соғ) қолишига имконият, қулайлик яратади. Айнан режалаштириш туфайли тармоқ идоралари маҳсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чиқариш, ўз вақтида ресурслар билан таъминлаш вазифасини ҳал этадилар. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш каналлари ва усулларини аниқлайдилар. Бундан ташқари, режалаштириш ишлаб чиқариш резервларидан, рақобатнинг афзалликларидан, иқтисодиётдаги янги тенденциялар яъни майл ва ғояларни кузатиш имкониятини яратиб беради, фаолиятнинг нозик ва заиф томонлари таъсирини сусайтириш, бўлиши мумкин хатоларнинг олдини олиш ва хавф-хатарни камайтириш имконини беради.
Режалаштириш объектив иқтисодий қонунлардан онгли равишда фойдаланишни тақозо этади. Режали хўжалик юритиш имконияти ва заруриятининг ўзи ҳар бир жамиятда халқ хўжалигини режали ва мутаносиб ривожлантириш қонунининг амал қилишини тақозо этади. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида нафақат режали ривожланиш қонуни, балки бир қатор бошқа қонунлар, жумладан, қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни, вақтни тежаш, меҳнатга қараб тақсимлаш қонунлари ҳаракатда бўлади.
Бозор иқтисодиёти шароитида умумдавлат стратегиясининг, жумладан, умумдавлат режасининг “фалсафаси“ масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Бу “фалсафа“ Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим соҳалари ва мақсадларини, структура ва инвестиция сиёсати, фан-техника тараққиётининг йўналишларини, илмий, маънавий ва маърифий салоҳиятини кўтариш, мамлакат мудофаа қобилиятини сақлаб туриш вазифаларини белгилаб беради.
Бозор иқтисодиётининг барча имкониятлари эркин режа асосида амалга оширилади. Демак, режалаштириш қанчалик эркин ва мукаммал бўлса, мустақилликнинг афзалликлари, истиқлолнинг самараси шунчалик тўлиқроқ кўзга ташланади, шундагина жамият ўз ижтимоий-иқтисодий вазифаларини муваффақиятли ҳал этади. Ана шундагина режалаштириш халқ хўжалигининг барча соҳаларини, жумладан, саноатни ташкилий равишда ва тартибли ривожланишига имкон яратади.
Режалаштириш мутлақо илмий асосда тузилади ва у жамият тараққиётини, жумладан, саноат тараққиётининг амалиётини доимо умумлаштириб боришни, фан ва техниканинг барча ютуқларидан фойдаланишни талаб қилади. Саноатга режали раҳбарлик қилиш воқеаларни олдиндан кўриш демакдир. Воқеаларни, ҳодисаларни, бўлажак фаолиятни олдиндан кўриш жамият иқтисодий қонунларини билиб олишга асосланади ва жамият моддий ва маънавий ҳаёти ривожининг етилган талабларига суянади.
Иқтисодий қонунларнинг моҳияти, мазмуни ва бошқа томонларини билиб олиш иқтисодий жараёнлар моҳиятини ўқиб олишга, тараққиётнинг илғор тенденцияларини ҳали улар куртак ҳолида бўлганидаёқ аниқлаб олишга, иқтисодий тараққиёт жараёнини илмий асосда олдиндан кўра олишга, уни мустақил, буюк давлат қуриш манфаатлари учун режа асосида йўлга солишга ёрдам беради.
Режалаштириш назариясида режалаштиришнинг турлари, босқичлари, мақсадлари, вазифалари, тизимлари деган тушунчалар мавжуд.
Режалаштиришнинг асосий турларига қуйидагилар киради:

  • муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш;

  • мувофиқлаштириш шакллари бўйича режалаштириш;

  • мослашув (адаптация) шаклига кўра режалаштириш.

Режалаштириш турларини бир қатор аломатлар бўйича таснифлаш мумкин. Масалан, режалаштиришнинг биринчи энг муҳим тури бўлган муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш турининг аламотларига қуйидагилар киради:

  • замон (вақт) кўлами (қисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ муддатли режалаштириш);

  • функционал бўлим (ишлаб чиқаришни, сотишни, сақлашни, таъминотни, молияни, инвестицияни режалаштириш);

  • бошқарув иерарахияси (раҳбарият иерархияси);

  • режалаш иерарахияси (стратегик, яъни олий; тактик, яъни ўрта; оператив, яъни паст даражадаги режалаштириш).

Агар режалаштириш жараёнини бошдан оёқ кўриб чиқилса, унда айрим босқичларни ажратиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради:
-мақсадларни ифодалаш, яъни ишлаб чиқиш;

  • муаммоларни қўйиш;

  • муқобил вариантларни излаш ва танлаш;

  • тахмин қилиш;

  • баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш.

Саноатни режалаштиришдан кўзланган олий мақсад саноат ишлаб чиқаришининг фаолияти асосида аввалдан фикран ўйланган бўлғуси натижани аниқлаш ва бу натижага эришиш учун тегишли чора-тадбирларни белгилашдан иборат бўлади. Шу сабабли режалаштириш жараёнининг биринчи босқичи мақсадларни ифоодалашдан иборат бўлади.
Мақсадларни ифодалашнинг алоҳида вазифалари қуйидагилардан иборат: мақсадларни излаш, мақсадларни аниқлаш, мақсадларни таркиблаш; мақсадларни амалга ошириш, мақсадларни танлаш.
Ушбу назариядан келиб чиқиб, саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришнинг асосий вазифаларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

  • энг аввало, мақсадни қўйиш;

  • саноат ишлаб чиқаришининг хилма-хил фаолиятини, айниқса халқ хўжалиги ва аҳоли учун зарур бўлган юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашнинг ижтимой-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш;

  • зарурий моддий-техник базани шакллантириш;

  • молиялаш манбаларини аниқлаш ва ижобий пировард натижага эришиш.

Мустақиллик йилларида режалаштириш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Лекин шуни айтиш керакки, халқ хўжалигининг режали, мутаносиб ривожланиш қонунияти талабларига тўла жавоб берадиган даражага эришилгани йўқ. Яқин ўтмишда режалаштиришда бирталай хатоларга йўл қўйилганини, мураккаб хўжалик муаммоларини ҳал этишга ўйламай-нетмай таваккалчилик билан қаралганлигини ҳамма яхши билади.
Миллий иқтисод ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноат ишлаб чиқаришнинг узоқ даврга мўлжалланган ривожини белгилаш учун бошқарувнинг энг муҳим функцияларидан бири бўлган прогнозлаш алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Шу муносабат билан бу категориянинг моҳияти ва аҳамияти, мазмуни ва турлари, усуллари ва вазифаларини яхши билиш керак.
Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, ижтимоий ҳаёт келажакни олдиндан кўришсиз ва унинг истиқболини башорат қилмасдан мумкин эмас. Шу сабабли кейинги вақтда башорат қилиш халқ хўжалигининг оптимал фаолият кўрсатишининг энг зарурий шартига айланмоқда. Истиқболни бошқарувнинг жуда мураккаб жараёнида башорат қилиш ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлларини олдиндан кўриш вазифасини бажаради.
Бозор иқтисодиёти шароитида башорат қилиш жамият ривожи, шу жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаси бўлган саноат ривожининг келажакда амалга ошиши мумкин бўлган мақсадларини ва уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни аниқлаш, иқтисодий ва техникавий сиёсатнинг узоқ ва ўрта муддатли йўналишларининг энг эҳтимолга яқин иқтисодий самарали вариантларини қидириб топиш учун зарур.
Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир.
Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир.
Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш.
Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling