Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.33 Mb.
|
Met LABORATORIYA met
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТРОЛОГИЯ, СТАНДАРТЛАШ ВА СЕРТИФИКАТСИЯЛАШ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ Бухоро – 2016 1-ЛАБАРАТОРИЯ ИШИ.
- Ўлчаш воситаларининг метрологик кўрсаткичлари.
- Штангенасбоблар ва микрометрик асболар.
- Штангенасбоблар.
- Микрометрик асбоблар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИ МЕТРОЛОГИЯ, СТАНДАРТЛАШ ВА СЕРТИФИКАТСИЯЛАШ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ Бухоро – 2016 1-ЛАБАРАТОРИЯ ИШИ. Ўлчов воситаларининг тузилиши ва метрологик кўрсаткичларни ўзлаштириш. Ишнинг мақсади: Машина деталларининг чизиқли ўлчамларини ўлчаш учун ўлчов асбоблари ва приборларни танлаш асослари билан талабаларни таништириш. Ўлчаш усулларини ўрганиб, билиб олиш. Ўлчаш воситаларининг метрологик кўрсаткичларини ўзлаштириш. Штангенциркуль ва микрометрнинг тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиб олиш. Ўлчаш воситаларидан амалда фойдаланиш ва улар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш. Ўлчаш воситаларининг метрологик кўрсаткичлари. Ҳисобот қурилмасининг асосий элементи бўлиб, ҳисобот олинадиган шкала ҳисобланади. Шкала бўлагининг қиймати-бу икки қўшни белгига мос келувчи қийматлар миқдорининг фарқидир. Шкала бўлаклари оралиғи-бу икки ёнма-ён турган, штрихлар симметрия ўқлариаро масофа. Ҳисобот аниқлиги – айнан шу приборда ҳисоботни олиб борганда эришилган аниқлик. Ҳисобот аниқлиги одатда шкала бўлаклари қийматинингкасрли қисмида ифодаланади. Ўлчаш чегараси-бу айнан шу приборда ўлчаш мумкин бўлган энг катта ва кичик миқдор; у приборни қўлланиш соҳасини аниқлайди. Йўл қўйиладиган (руҳсат этиладиган) хатолик - қўлланиб турилган меъёр бўйича йўл қўйиладиган (руҳсат этиладиган) прибор кўрсаткичларининг ёки ўлчовининг абсолют қиймати бўйича энг катта хатолигидир. Ўлчаш кучланиши-ўлчаш жараёнида прибор ўлчаш юзаларининг ўлчанаётган объект билан тегиб турадиган юзалрида ҳосил бўладиган кучланиш. Штангенасбоблар ва микрометрик асболар. Штангенасбоблар ва микрометрик асболар машинасозликда жуда қўлланиладиган ўлчов воситалари бўлиб ҳисобланиб, шунинг учун ҳам булар билан ишлаш кўникмасини эгаллаш келажакда шу соҳада ишловчи мутаҳасисларга албатта зарурдир. Штангенасбоблар. Асосий штангенасбобларга штангенциркуллар, штангенчукурлик ўлчагичлар, штангенрейсмасслар ва штанген тишўлчагичлар киради. Штангенасбобларда ҳисоблаш қурилмаси бўлиб чизиқли нониуси ҳисобланади. Бу мослама штангенасбоб асосий шкаласи бўлаклари оралигини касрли миқдорлардаги катталикларини ҳисоблашга ёрдам беради. Нониус шкаласи бўлаги оралиқлиги , асосий шкала бўлаги оралиқлигидан катталикка (қийматга) кичик бўлиб, агар нониус модули бўлганда нониус бўйича ҳисобот катталиги дейилади. Модули бўлагига қараганда катталикка (қийматга) кичик (кам) бўлади. Бўлакларининг (штрихларнинг) нолинчи ҳолатида асосий шкала ва нониус шкаласи бир-бирига тўғри келади. Шу билан бирга нониус шкаласининг охирги штрихи, шунинг нониус шкаласи узунлиги ни аниқловчи асосий шкала штрихи билан тўғри келади. Ўлчашда нониус шкаласи асосий шкалага нисбатан силжийди ва шкала нолинчи штрихининг ҳолати ўлчанган ўлчаш катталигига тенг бўлган шу силжиш қийматини аниқлайди. Шакл 1 да нониус шкаласининг нолинчи ҳолати ва турлича нониуслар учун ўлчанадиган ўлчамнинг ҳисоблаш ҳолати кўрсатилган. Ҳисоблаш мисолида кўриниб турибдики, агар нониуснинг нолинчи ҳолати асосий шкала штрихлари (бўлаклари) оралигида жойлашса, нониуснинг бундан кейин штрихлари (бўлаклари) шунинг асосий шкала штрихлариаро оралиқҳолатни эгаллайди. Кўриниб турибдики нониус шкаласининг бўлаклари асосий шкала бўлакларидан (катталик) миқдорга фарққилиб, нонуснинг ундан кейинги бўлаклари бундан олдингидан шунча миқдорга яқин жойлашган. Нониуснинг қандайдир қ-нчи штрихи асосий шкаланинг истаган штрихига тўғри келиши кўрсатадики (пунктр билан кўрсатилган) бир бутун бўлак бўйича олинадиган ҳисоб, асосий шкала нолинчи штрихи масофаси КСга тенг бўлади. Шундай қилиб, нониус шкаласи бўйича ўлчанадиган ўлчаш ҳисоби «А» асосий шкала бўйича олинган бутун бўлак ҳисоби «N» билан нониус шкаласи бўлагининг касрли қисмлари йиғиндисидан ташкил топган, яъни: Нониус ва асосий шкала параметрлари қуйидаги тенглама орқали боғланган (шакл 4 га қаранг) С=а/n ; c=v*a=a ; c=n(v*a-c) ; e=a(v*n-1) бу ерда e – нониус шкаласи узунлиги; n - нониус шкаласи, бўлаклари сони; Келтирилган формулалар нониусни ва нониус шкаласи бўйича олинган ҳисоботни ҳисоблашга бажаришга ёрдамлашди. Одатда нониус шкалаларни бўлакларга бўлишда, нониусшкаласи бўйича ҳисоблаш миқдори ҳисобга олинади. Масалан, бундай нониусшкаласида ҳисоб миқдори с=0,02 мм (шакл 4 га қаранг) 10 рақами юздан ўн мм. белгиланади ва нониусни бешинчи бўлагига тўғри келади; шкала бўлаги оралиқлигидан а катталикка (қийматга) кичик бўлиб, агар нониус модули v=1 бўлса бу катталик нониус бўйича ҳисобот катталиги дейилади. Модули v=2 бўлганда нониус шкаласининг бўлаги а, шунингдек асосий шкаланинг ики бўлагига қараганда с катталикка (қийматга) кичик (кам) бўлади. Бўлакларнинг (штрихларнинг) нолинчи ҳолатида асосий шкала ва нониус шкаласи бир-бирига тўғри келади. Шу билан бирга нониус шкаласи асосий шкалага нисбатан силжийди ва шкала нолинчи штрихининг ҳолати ўлчанган ўлчаш катталигига тенг бўлган шу силжиш қийматини аниқлайди. Шакл 1 да нониус шкаласининг нолинчи ҳолати ва турлича нониуслар учун ўлчанадиган ўлчамнинг ҳисоблаш ҳолати кўрсатилган. Ҳисоблаш мисолидан кўриниб турибдики, агар нониуснинг нолинчи ҳолати асосий шкала штрихлари (бўлакдари) оралигида жойлашса, нониуснинг бундан кейинги штрихлари (бўлакдари) шунингдек асосий шкала штрихлараро оралиқ ҳолатини эгаллайди. Кўриниб турибдики нониус шкаласининг бўлаклари асосий шкала 20 рақами нониуснинг ўнинчи бўлагига тўғри келади ва бошқалар. Шакл 5 да штангенциркулларнинг турлича типлари кўрсатилган. Нониус бўйича ҳисоблаш миқдори 0,05 мм дан ҳисоб миқдори 0,1 мм бўлганлариники эса +0,1 мм дан ошмаслиги керак. Микрометрик асбоблар. Асосий микрометрик асбоблар: микрометрлар, микрометрик чуқурлик ўлчагичлар ва микрометрик ички ўлчагичлар киради. Микрометрик асбоблар иккита ҳисоблаш қурилмасига, (шакл 6 га қаранг). Биринчи ҳисоб қурилмаси стебел 1 да келтирилган бўлак миқдори 0,1 мм бўлган шкаладан ва барабан 2 торецида келтирилган кўрсаткичдан иборатдир. Иккинчи ҳисоблаш қурилмаси барабан 2 нинг конус юзасида келтирилган бўлак қиймати 0,01 ммга тенг бўлган щкаладан ва стебел 1да келтирилган бўйлама штрихлар (бўлакчалар) шаклидаги кўрсаткичлардан иборатдир. Микровинт қадами S=0.5 мм бўлиб, микровинтнинг бир марта айланишига ва у билан бикр қилиб биркитилган барабан торецидан ҳисобланадиган бир бўлагига 0,5 мм мос келади. Барабаннинг айланма шкаласи n=50 та бўлакдан иборат бўлиб, микровинт билан барабанни стебел 1 даги бўйлама щтрихга нисбатан бир бўлакка буриш миқдори қуйидаги қийматга тенг бўлади: С=S/n=0.5/50=0.01 мм Текширилаётган деталнинг А ўлчамини аниқлаш учун икки ҳисоблаш қурилмаси бўйича олиб борилиб, улар қўшилиб ҳисобланади. Шакл 6 да ҳисоблаш мисоли кўрсатилган. Микрометр бўйича ҳисоб А=10,0+0,28=10,28 ммга тенг бўлади (учинчи ўнлик рақам кўз билан аниқлаб олинади). Ҳисоботнинг бундай тартиби барча турдаги микрометрик асбоблар учун ўзгаришсиз қолади. Микрометрик асбобларнинг шкаласи бўйича ўлчаш чегараси 25 мм. Приборларнинг ўлчаш оралиқлари турлича бўлиб, улар скобанинг ўлчамига ёки ўлчаш стерженининг узунлиги ёки узайтиргичнинг ўлчамига боғлиқдир. Ташқи ўлчамларни ўлчайдиган силлиқ микрометрлар ўлчаш оралиқлари (чегаралари) 0+25, 25+50 ва ҳоказо 575+600 ммларда чиқариладилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling