Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.33 Mb.
|
Met LABORATORIYA met
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса : 6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Марказларга ўрнатилган валнинг радиал тепишни ўлчаш.
- Ўлчаш воситалари
- Детални ўлчашга тайёрлаш.
- Базавий марказларни тайёрлаш.
- Соат типидаги индикаторни ўлчашга тайёрлаш.
- Радиал тепишни ўлчаш.
5-лаборатория иши бўйича
«Чекли калибрлар билан силлиқ цилиндрсимон юзалар ўлчамларини назорат қилиш» 1. Назорат қилинадиган детални назорат қилинадиган ўлчамларининг допусклар майдонлари белгиланган (кўрсатилган) эскиз. 2. Ўлчамларни ўлчаш схемаси. Детал яроқлигини пробка ва калибр билан назорат қилиш натижалари. Жадвал - 1
Юзаларни назорат қилишда калибр-пробканинг ўтиши.
Хулоса: 6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Марказларга ўрнатилган валнинг радиал тепишни ўлчаш. Ишдан мақсад. Соат типидаги индикаторлар билан танишиш, марказларга ўрнатилган айланма жисм сиртларининг тепишини ўлчаш ва ўлчаш воситалари билан ишлашни ўрганиш. Топшириқ: Марказга ўрнатилган вал сиртининг радиал тепиши катталигини ўлчаш. Ўлчанадиган деталь: Номинал ўлчам 10+30 мм ва узунлиги 50+150 мм бўлган поғанасимон цилиндрик (1-расм). Вал сиртининг радиал тепиши комплекс четга чиқиш бўлиб, валнинг кўрилаётган кесими марказининг унинг айланиш ўқига нисбатан силжиши ва доиравиймаслиги натижасида келиб чиқади (2-расм, а). Торецдаги тепиш торец сиртининг перпендикулярмаслиги ва торец шаклининг қабариқ ва ботиқлик кўринишидаги четга чиқишлари (2-расм, б) натижаси ҳисобланади. Радиал ва торецдаги тепиш доимо мусбат катталик бўлади. Радиал тепиш допуски детал айланадиган базага нисбатан белгиланади. Бундай базага чимада кўрсатилган марказий тешиклар ёки шу деталнинг бошқа сиртлари киради. Чимада радиал тепиш белгиси шартли рамкада кўрсатилади (1-расм). Ўлчаш воситалари: 1. Ўлчаш катталиги. Машина деталлари сиртларининг радиал тепишини ўлчаш учун саот типидаги индикаторлардан фойдаланиш афзал ҳисобланади. 2. Деталлардаги тепишни текширувчи ПВ-250 маркали мослама. Соат типидаги индикатор фақат тишли жуфтлардан иборат бўлган механизмли асбоб ҳисобланади (3-расм, а) 3-расм, б да индикаторнинг ишлаш принципи кўрсатилади. Ўлчаш стержени 1 ўрта қисмида тишли ғилдирак 2 билан тишланадиган тишли рейкага эга. Ўлчаш стерженининг силжиши ғилдирак 2, тишли ғилдираклар 4 ва 5 орқали асбобнинг стрелкаси 3 га узатилади. Тишли ғилдираклардаги люфт спираль пружина тола 7 ва тишли ғилдирак 6 ёрдамида йўқатилади. Пружинанинг иккинчи учи асбоб корпусига маҳкамланган . асбобда иккита шкала бор: улардан каттаси бўйича миллиметрнинг бўлаклари, кичиги бўйича эса бутун миллиметрлар ҳисобланади. Ўлчаш стержени 1 мм га силжиганда катта шкаладаги стрелка бир марта айланади. Агар шкалада 100 бўлинма бўлса, у холда асбобнинг бўлинмалари қиймати 0,01 мм га тенг бўлади. ПВ-250 маркали деталлардаги, тепиши аниқлаш учун мўлжалланган мосламанинг умумий кўриниши 4-расмда кўрсатилган. Мослама йўналтирувчи таглик-станина 1, марказли қўзғалувчанг ва қўзғалмас бабкалар, станина йўналтирувчисида ҳаракатланадиган стойка 6 ва индикаторни 4 маҳкамлаш учун кронштейндан 5 иборат. Қўзғалувчан бабка ҳаракатланмайдиган марказ 2, қўзғалмас бабка эса деталларнинг маҳкам ўрнашини таъминлайдиганричагли – пружинани механизмга 8 эга бўлган марказдан 9 иборат. Индикаторнинг учлигини текширилаётган деталь сиртиги бир текисда тегишини таъминлаш учун кронштейнига микроҳаракат винти 7 ўрнатилади. Радиал тепиши соат типидаги индикатор билан ўлчанган ўлчашдаги чекли хатолик 5 дан 20 мкм гача бўлади. Бу хатоликнинг катталиги ўлчанайтган деталь радиусига ва индикатор ўлчаш: стерженининг юриш катталигига боғлиқ. Детални ўлчашга тайёрлаш. 1. Деталнинг ўлчанадиган сирти ва унинг марказий тешикларини тоза мато билан артилади. 2. Марказий тешикларнинг конуссимон участкалари диққат билан кўздан кечирилади. Бу участкаларда тирналган чизилган нотекис жойлари бўлмаслиги керак. Акс ҳолда сиртнинг радиал тепиш катталиги ортиб кетади. Базавий марказларни тайёрлаш. 1. Қўғалувчан бабкани 2 (4-расм) қисқичдан бўшатиб ва станинанинг чап тамонига деталь узунлиги мосравишда суриб яна қисқич билан маҳкамлаб қўйилади. 2. Қимирламайдиган қилиб ўрнатилган бабкадаги 9 қўзғалувчан марказни қисқичдан бўшатиб, ручка ёрдамида деталь узунлигидан 2-3 мм кичик масофага ўрнатиб деталнинг марказда тўлиқ қисилишини таъминлаш керак. Соат типидаги индикаторни ўлчашга тайёрлаш. 1. Стойканиб йўналтирувчи станинага 1 ўпнатиш. Бунинг учун стойка устунини ўлчанадиган вал сирти ўртасига тўғри келтириб уни тагликка қисқич ёрдамида маҳкамлаш керак. 2. Ручка 8 ёрдамида қўзғалувчан марказни орқага суриб, детални марказларга ўрнатиб сўнгра ручкани қўйиб юборилади. 3. Индикаторнинг 4 ўлчанадиган валнинг сиртига ўрнатиш. Бунинг учун индикаторни кронштейнга 5 ўрнатиб қисқич 3 билан маҳкамлаб қўйилади. Кронштейнни ҳаракатлантириб индикатор учлиги билан валнинг сирти ўртасида керакли зазорни ҳосил қилиш мумкин. Радиал тепишни ўлчаш. 1. Индикатор стрелкасини «0» га келтириш. Бунинг учун индикатор гардиши шкала билан биргаликда катта стрелка ўқи билан «0» штрих бир-бирига мос келгунча аста-секин айлантирилади. 2. Марказларга ўрнатилган вални соат стрелкаси йўналиши бўйича бир маромда айлантириб индикатор стрелкасининг энг кичик кўрсаткичи ёзиб олинади. 3. Вални айлантиришни давом эттириб индикатор стрелкасининг энг катта кўрсатиши аниқланади ва ёзиб олинади. 4. Вални марказларда иккинчи тўлиқ айлантириб индикатор кўрсатишининг энг катта ва энг кичик қийматлари ёзиб олинади вални биринчи айлантиришдаги кўрсатишларибн солиштирилади. Агар бу кўрсатишлар бўйича фарқ бўлса, у ҳолда вални учинчи марта айлантириб текширилади. 5. валнинг ҳар бир тўлиқ айланиши учун индикаторнинг юқори ва қуйи нуқталридаги фарқини ҳисоблаб лаборатория иши бўйича тайёрланган ҳисобот формасига ёзилади. Сўнгра индикатор кўрсатишлари фарқининг ўртача қиймати ҳисобланади ва у вал сиртининг радиал тепиши қийматига тенг бўлади. Хулоса; Агар вал сиртининг радиал тепиши қиймати чизмада кўрсатилган йўл қўйиладиган катталикдан ортиб кетмаса, у ҳолда текширилаётган вал яроқли ҳисобланади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling