Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.33 Mb.
|
Met LABORATORIYA met
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубий кўрсатмалар.
- Ишни бажариш тартиби
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Деталларнинг геометрик шакллардан оғишларини назорат қилиш. Ишнинг мақсади ва вазифаси: Машина деталларини тайёрлаш жараёнида қатор сабабларга кўра уларни геометрик шакллари бўйича хатоликлар (оғишлар) содир бўлишидан келиб чиқиб: 1. Талабаларни шу сабабларни келтириб чиқариш сабабларни келтириб чиқариш омилларини, (ишлов бериш аниқлиги таъсир этувчи омиллар) айнан цилиндрсимон шаклдаги деталларни тайёрлашда содир бўлган хатоликларни, уларни бартараф қилиш ва талаб қилинган аниқликка эришиш учун қўлланиладиган чора тадбирлар билан таништириш. 2. Цилиндрсимон шаклли деталларни кўндаланг ва бўйлама кесимлари бўйича йўл қўйилган оғишларини назорат қилиш усуллари ва воситаларини ўзлаштириш. 3. Меъёрий ҳужжатлардан (стандартлардан) геометрик шакллар бўйича чекли оғишларни танлишни ўрганиб олиш. 4. Деталларни яроқлилиги ҳақида хулоса чиқариш. Услубий кўрсатмалар. Машинани лойиҳалаш жараёнида конструктор унинг зарурий эксплуатациявий ҳарактеристикаларини таъминловчи ҳар бир деталнинг нима учун мўлжалланганлигини (аталишини) ҳисобга олиб аниқ шакл ва ўлчам белгилайди. Лекин одатда (амалда) станокларда ишлов берилган (тайёрланган) деталлар кўрсатилган ўлчам ва шакллардан оғадилар, яни хатоликларга йўл қўйилган бўлади. Шуни ҳисобга олиб чизмада берилган (кўрсатилган)юза шакл-номинал юза ёки шакл, ишлов бериш муносабати билан олинган (ҳосил бўлган) - ҳақиқий ёки реал юхалар ёки шакллар бўлади. Ишлаб чиқариш шароитида деталларни ишлов бериш аниқлиги ҳар тамонлама таъминлаш жуда қийин. Шунинг учун ҳам геометрик параметрлар бўйича қатор ҳатоликларга йўл қўйилади. Ишлов бериш аниқлиги – бу ҳақиқий геометрик параметрларни чизмада берилганига мос келиш даражаси бўлиб, ҳақиқий параметрларни берилганига мос келмаслиги ёки ундан оғиши эса – бу ишлов бериш хатолигидир. Ишлов бериш хатолиги ҳатто бита юза чегарасида турлича нуқта ва кесимларда бир-биридан фарқ қилиб, турлича частатолар ва амплитудалар оғишлари йиғиндисига тенг бўлади. Шакл аниқлиги ҳақиқий (реал) юза шаклининг (профилининг)чизмада берилган номинал юза шаклидан оғиш билан характерланади. Шаклдан оғиш деб, ҳақиқий юза (ёки профил) нуқтасидан уринма текислик (ёки профил) гача бўлган энг катта масофа тушунилади. Кўндаланг кесим текислигида оғишнинг комплекс кўрсаткичи бўлиб доиравийликдан оғиш ҳисобланади. Овалсимонлик ва огранкасимонликлар диффиринциал оғишлар бўлади. Овалсимонлик – бу шакл дан оғиш бўлиб, қайсилики кўндаланг кесим профили овалсимон кўринишда бўлади, энг катта ва энг кичик диаметрлари ўзаро перпендикулярдир. Овалсимонлик миқдори қабул қилинади. Огранка – бу шаклдан оғиш бўлиб, қайсики кўндаланг кесимнинг ҳақиқий профили (шакл) кўп қррали фигура кўринишида тасвирланади. Цилиндрсимрн юзанинг бўйлама кесимда шаклдан оғишнинг комплекс кўрсаткикичи бўлиб, буйлама кесим шаклидан оғиш ҳисобланади, қайсики бу ҳақиқий шаклдан то мос келувчи уринма шаклгача бўлган энг катта масофага тенгдир. Цилиндрсимрн юзанинг бўйлама кесимда шаклдан оғишнинг дифференциал кўрсаткичи бўлиб конуссимонлик, бочкасимонлик, эгарсимонлик, эгилгансимонликлар ҳисобланадилар. Конуссимонлик – бу шаклад оғиш бўлиб, ҳақиқий профил (шакл)нинг ясовчилари (ташкил этувчилари) нинг параллелмасликлари билан ҳарактерланади. Боскасимолик – бу шаклдан оғиш бўлиб, ҳақиқий профилнинг (шаклнинг) ташкил этувчилари қабариқлиги билан ҳарактерланади. Конуссимонлик, бочкасимонлик ва эгарсимонлик миқдори қабул қилинади. Эгилганлик – бу шаклдан оғиш бўлиб, цилиндрсимонлик юзанинг кўндаланг кесими геометрик марказий жойининг тўғри чизиқмаслиги билан ҳарактерланади. Ишни бажариш тартиби: 1. Услубий кўрсатма билан танишиб чиқиш. 2. Лабораторияни бажариш ҳисобот нусҳасини тайёлаб қўйиш. 3. бабарантдан 2 та детал, штнгенциркуль ва микрометр олиш. 4. Мазкур асбоблар билан берилган ҳар бир бўйлама кесимда берилган (I-I, II-II, III-III) 3 та кесимнинг ҳар бирида кўндаланг кесимнинг (1-1, 2-2, 3-3, 4-4) 4 та текислиги бўйича ўлчаб натижалари жадвалга киритилсин. Ҳар бир ташқи ўлчам аниқ геометрик шакллардан оғишлар-овалсимонлик, конуссимонлик, бочкасимонлик ва эгарсимонлик аниқланади. Овалсимонлик қайси бир кесимда (I-I, II-II, III-III) ва 4 та турлича йўналишларда (1-1, 2-2, 3-3, 4-4) ўлчанган энг катта ва энг кичик диаметр орасидаги энг катта фарқ бўлиб аниқланади. Бўйлама кесим хатоликлари яъни конуссимонлик, бочкасимонлик ва эгарсимонлик ҳам шунингдек (аниқланади) ўқ бўйича жойлашган иккита турлича кесимдаги диометрлар фарқи бўлиб аниқланади. Бу фарқлардан энг каттаси кесимдан кесимга ўтганда ўлчамлар қандай ўзгаришига боғлиқ ҳолда конуссимонлик, бочкасимонлик ва эгарсимонлик миқдорига қабул қилинади. Масалан агар I-I кесимдан II-II кесимга ўтганда ундан кейин III-III кесимига ўтганда ҳам ўлчамлар ошса (ёки камайса) бунда конуссимонлик бўлади. Агар диаметр ўлчами I-I ва III-III кесимга қараганда II-II кесимда катта бўлса бочкасимонлик оламиз, агар бунинг тескариси бўлса эгарсимонлик бўлади. Ўлчашлар ва ҳисоботлар натижалари жадвалга киритилади. Ўлчашлар натижасида ҳосил бўлган (конуссимонлик, бочкасимонлик, эгарсимонлик) шакллардан оғишлар (хатоликлар) стандарт жалваллари бўйича рухсат этиладиган оғишлар билан солиштириб кўрилади. Деталларнинг яроқлилиги ҳақида ҳулоса қилинади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling