Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Сифатни бошқаришнинг тамойил шакли


Download 1.33 Mb.
bet9/14
Sana11.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1698743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Met LABORATORIYA met

2.Сифатни бошқаришнинг тамойил шакли

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 19-июнда қабул қилинган ъъРеспублика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ъъ қарори ижросини таъминлаш ҳисобидан эришилмоқда. Ҳақ тўлаш шакли, иш ҳақининг миқдори, юқори сифатли маҳсулот ва иш учун мукофатлаш, яроқсиз маҳсулот учун иш ҳақидан чегириб қолиш, маҳсулот нархи ва таннархи, сифат даражаси ва бошқалар. Ижтимоий омиллар гуруҳи: кадрларни танлаш, жойлаш ва иш жойини ўзгартириш, малака оширишни ташкил этиш, илмий-техникавий ижод, ратсиноллаштириш ва ихтирочилик, турар-жой маиший шароитлар, жамоадаги ўзаро муносабатлар, психологик муҳит ва бошқалар.


Маҳсулот сифатини бошқариш мезонлари.
Сифатни бошқариш масаласидан келиб чиқиб, зарурий хусусиятларни бошқариш мезонларидек қабул қилиш мумкин. Мисол учун, материаллар сарфланишини камайтириш керак бўлса, мезон сифатида машинанинг массаси қабул қилинади. Ишончлиликни ошириш керак бўлса, мезон сифатида машинани тўхтаб қолмаслиги ва бошқалар қабул қилинади. Айтиб ўтилган мезонлар техникавиймезонлар сонига киради ва улардан кенг фойдаланилади, лекин улар хусусий мезонлардир. Уларда сифатга эришиш учун сарфланадиган ҳаражатларни баҳолаш назарда тутилмаган. Биларсиз маҳсулот сифатини бошқариш тизими иши самаралилигини баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун, сифатни бошқаришда маҳсулот сифати техникавий ва иқтисодий хусусиятларни жамлайдиган мезонлардан фойдаланиш керак. Бу ҳолда маҳсулотни интеграл сифати тушунчаси қўлланилади. Маҳсулотнинг интеграл сифати деб маҳсулотдан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг йиғиндиси гойдали самарасининг маҳсулотни яратиш фойдаланишга сарфланадиган йиғиндиси ҳаражатларига бўлган нисбати тушунилади. Корхоналар бозорда талабларни ўрганган ҳолда истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириб фойдаланишда зарурий самарани таъминлайдиган маҳсулотлар чиқаришлари керак. Истеъмолчилар яхши, сифатли, чиройли маҳсулот олишга ҳаракат қилади ва шу сабабли сифатли корхоналар сифат даражаси ошиб борганда маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қилинаётган ҳаражатлар бошида секин ошади, чунки ишлаб чиқариш берилган талабларни осонлик билан бажаради, кейинчалик сифат даражаси ўсиши билан ҳаражатлар кескин ошиб кетади. Охири шундай чегарага етиб борадики, ҳаражатлар чексизликка интилади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling